Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ
ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА 
ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР
Таянч сўзлар: инновация, таълим, инновацион бошқарув, тизим, мотивация, таълим 
сифати, технология, дидактика, педагогика. 
Ключевые слова: инновации, образование, инновационный менеджмент, система, мотива-
ция, качество образования, технология, дидактика, педагогика.
Key words: innovations, education, innovation management, system, motivation, education 
quality, technology, didactics, pedagogy.
Мактабгача таълимда инновацион бошқарувни амалга ошириш, мактабгача таъ-
лимни инновацион таълим технологияларини қўллаган ҳолда такомиллаштириш 
муаммоларини ҳал этишда биз авввало инновация, новация, инновацион таълим, 


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
109
инновацион бошқарув тушунчаларини тизимли таҳлилини кўриб чиқишимиз, хори-
жий тажрибаларни ўрганишимиз зарур.
Инновациялар муаммосини ишлаб чиқиш борасида ижтимоий-иқтисодий 
тадқиқотлар соҳасида катта тажриба тўплангандир. Турли хил олимлар бу тушун-
чани ўз тадқиқотларининг объекти ва предметидан келиб чиқиб талқин қиладилар. 
Инновацияларни тадбиркорлик руҳи билан мотивацияланган ишлаб чиқариш омил-
ларининг илмий-ташкилий комбинацияси сифатида талқин қилиш мумкин. Иннова-
цияларнинг ички мантиғида иқтисодий ривожланишни динамиклаштиришнинг янги 
ҳолати деб қараш мумкин.
Б.Твисс инновацияларни ихтиро ёки ғоя иқтисодий мазмунга эга бўладиган 
жараён сифатида таърифлайди[1]. 
Ф.Никсон инновациялар – бу бозорда янги ва яхшиланган саноат жараёнлари 
ҳамда қурилмаларининг пайдо бўлишига олиб келадиган техник, ишлаб чиқариш ва 
тижорат чора-тадбирлари жамланмаси деб ҳисоблайди[2]. 
Бугунги ижтимоий ва иқтисодий шароитларда инновационлик асосан таълим 
фаолиятининг аниқ ва уйғун ҳолда ташкил этилишига боғлиқ бўлади. Мана шунга 
боғлиқ ҳолда бош роль энг аввало, ташкилот раҳбарига ажратилади, чунки, айнан 
унинг касбий ва шахсий сифатлариги бутун таълим жараёни қанчалик самарали таш-
кил этилганлиги боғлиқ бўлади. Фақат таълим муассасаси раҳбари раҳбарликнинг 
тўғри фаолиятини танлаш орқали таълим муассасасидаги инновацион жараёнларга 
самарали таъсир кўрсатиши мумкиндир. Бу борада мос ҳолдаги бошқарув фаолия-
тининг шакллантирилиши ҳисобига мактабгача таълимнинг барқарор инновацион 
ривожланишини таъминловчи бошқарув киши, жамият ва давлатнинг манфаатлари 
лида замонавий таълимни ривожлантиришнинг объектив эҳтиёжи бўлиб ҳисобланади.
Дарҳақиқат, янгилик – восита саналиб, у аксарият ҳолатларда янги метод, мето-
дика, технология ва б. кўринишида намоён бўлади.
И.П.Подласийнинг таълим инновациялари бўйича берган фикрлари асосида мак-
табгача таълимда инновацияларни қўллаш орқали эришиладиган имкониятларни 
очиб беришга харакат қиламиз:
- педагогик тизимнинг тамомила ўзгариши;
- таълим-тарбия жараёнининг ўзгариши;
- педагогик назариянинг ўзгариши;
- тарбиячи фаолиятининг ўзгариши;
- боланинг таълим олиш фаолиятининг янгиланиши;
- педагогик технологиянинг ўзгариши;
- таълим-тарбия мазмунининг янгиланиши;
- таълим -тарбия бериш шакл, метод ва воситаларининг ўзгариши;
- мактабгача таълим тизими бошқарувнинг ўзгариши;
- таълим мақсади ва натижаларнинг ўзгариши;
- компетенциявий ёндашувни қўлланилиши (“Жисмоний ривожланиш ва соғлом 
турмуш тарзини шакллантириш” соҳаси компетенциялари, “ижтимоий-эмо-
ционал ривожланиш” компетенциялари, «Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари» 
соҳаси компетенциялари, «Билим олиш орқали ривожланиш» соҳаси компетенция-
лари, «Ижодий ривожланиш» соҳаси компетенциялари);
- Мактабгача таълим муассасасида ривожлантирувчи муҳитни ташкил этиш.
Инновацияларни яратиш, тадбиқ этиш ва жорий этиш жараёни яхлит инновацион 
жараённи ташкил этади. Муайян таълим муассасасида инновациялар - бу жараённинг 
бир қисми. Шундай қилиб, одатда, инновация жараёнини инновацияларни яратиш, 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling