Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
Муғалим журнал 6-2 2022
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
117 тўпламини мақсадга мувофиқ қўллаш қобилиятини англатади. У қуйидаги икки кўринишда намоён бўлади: шахсий сифатлар тўплами ҳамда касбий соҳанинг таянч талаблари сифатида. Таълим мазмунининг ўқув режадаги фанлар блоклари (барча фанлар учун), фанлараро (фанлар тўплами учун) ва предметли (маълум бир фан учун) тарзда гуруҳланганлиги боис, қуйидаги уч даражани намоён этувчи компетентлик эътироф этилади: 1. таянч компетентлик (таълимнинг гуманитар, ижтимоий-иқтисодий мазмунига кўра); 2. фанлараро компетентлик (умумкасбий тайёргарликнинг ўқув фанлари ва таъ- лим блокларига доирлигига кўра); 3. битта предмет (фан) буйича компетентлиги (махсус ўқув фани доирасида аниқ ва маълум имкониятга эгалигига кўра). Касбий компетентликнинг ривожланиши – бу ўзига хос ижодкорлик, педагогик инновациялар ва ўзгарувчан педагогик муҳитга мослашиш, зеҳнлилик, қобилиятнинг шаклланишидир. Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожла- ниши тўғридан-тўғри педагогнинг профессионаллик даражасига боғлиқдир. Замонавий таълим тизимида рўй бераётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ўқитувчининг профессионаллиги ва малакаси, касбий компетентлигини ошириши зарур бўлади. Таълим-тарбиянинг асосий мақсади – шахс, давлат ва жамиятнинг актуал ва истиқболли эҳтиёжларига мос келувчи, ўз мамлакатининг ҳар томон- лама етук, баркамол, жамиятда ижтимоий мослашиш, бошланғич меҳнат фаолияти, мустақил билим олиш ва ўз устида ишлашга қодир шахсни тайёрлашдан иборат. Педагог эркин фикрлаш, ўз фаолияти натижаларини олдиндан кўра олиш ва таъ- лимни моделлаштириш жараёнида қўйилган мақсадларга эришишнинг кафолати ҳисобланади. Айнан шунинг учун замонавий, тез ўзгарувчан, ҳозирги даврда мала- кали, ижодий фикрловчи, рақобатбардош шахсни тарбиялашга қодир ўқитувчига талаб кучаймоқда. Замонавий талаблардан келиб чиқиб ўқитувчининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг асосий йўлларини қуйидагича белгилаш мумкин: Методик бирлашмалар, ижодий гуруҳларда ишлаш; Тадқиқотчилик фаолияти; Инновацион фаолият, янги педагогик технологияларни ўзлаштириш; Педагогик ёрдамнинг турли шакллари; Педагогик конкурс ва тадбирларда фаол иштирок этиш; Шахсий педагогик малакани намоён этиш; Компьютер технологияларидан фойдаланиш ва бошқалар. Шахсий касбий компетентликни ошириш учун шундай шарт-шароитларни яра- тиш керакки, ўқитувчи мустақил равишда ўзининг педагогик сифатлари даража- сини ривожлантириш кераклигини англаб етсин. Педагогик малакани таҳлил қилиш, тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларининг ривожланиши педагогнинг профессио- налликка эришишига, кейинчалик педагогик фаолиятда қўллашига олиб келади. Касбий компетентликнинг ривожланиши – бу шахсий касбий сифатларнинг ривожланишига олиб келувчи касбий малакани модернизациялаш ва ўзлаштириш, узлуксиз ривожланиб ва юксалиб борувчи касбий малакани тўплаш каби динамик жараёндир. Касбий компетентликни шакллантиришнинг қуйидаги босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling