Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


Қораев С.Б. Чирчиқ давлат педагогика университети мустақил тадқиқотчиси ТАЪЛИМ МУҲИТИНИ БОШҚАРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

Қораев С.Б.
Чирчиқ давлат педагогика университети мустақил тадқиқотчиси
ТАЪЛИМ МУҲИТИНИ БОШҚАРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВ
Таянч сўзлар: кластерли ёндашув, иқтисодиёт, таълим, рақобатбардошлик, глобаллашув.
Ключевые слова: кластерный подход, экономика, образование, конкурентоспособность, 
глобализация.
Key words: cluster approach, economics, education, competitiveness, globalization.
Ҳозирги вақтда кластер тушунчаси билимнинг турли соҳаларида: информатика, 
астрономия, мусиқа ва кимё, биология, тилшунослик ва бошқаларда фаол қўлланилади 
ва бу соҳаларнинг ҳар бирида бу атама умумий мазмунни сақлаб қолган ҳолда ўзига 
хос маънога эга. “Кластер” атамаси инглиз тилидан олинган бўлиб (инглизча cluster),
сўзма-сўз “тўплам” деган маънони англатади.
“Кластер”, “кластерли ёндашув”, “таълим кластери”, “таълимда кластерли ёнда-


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
119
шув” тушунчаларини таърифлашга назарий ёндашувларни кўриб чиқиш ва шу асосда 
кластерли ёндашувнинг имкониятларини аниқлаштириб оламиз. Кўпинча “кластер” 
атамаси ҳозирги вақтда иқтисодиёт билан боғланади. Кластерлар ва кластерли ёнда-
шув моҳиятини, шунингдек, улардан таълим жараёнида фойдаланиш имкониятла-
рини яхшироқ тушуниш учун, бизнинг фикримизча, иқтисодий назарияда қабул 
қилинган “кластер” тушунчасининг талқини билан танишиш зарур.
Рақобатбардошликни оширишнинг самарали воситаси сифатида кластерларга 
қизиқиш 20-асрнинг сўнгги чорагида пайдо бўлди. Минтақавий рақобатбардошликни 
аниқлаш ва оширишда кластерли ёндашув асосчиси Гарвард бизнес мактаби про-
фессори Майкл Портер ҳисобланади. “Ҳозирги замон иқтисодиётида, айниқса 
глобаллашув шароитида ... кластерлар – ўзаро алоқа шакллари ва ташкилотлар 
тизими биринчи ўринга чиқади, уларнинг аҳамияти таркибий қисмларининг оддий 
йиғиндисидан яхлитликка олиб келинади”. Портернинг фикрига кўра, кластер – бу
асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, ихтисослаштирилган хизматларни етказиб бера-
диган географик жиҳатдан маҳаллийлаштирилган ўзаро боғланган компаниялар, 
илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар 
гуруҳи бўлиб, улар бир бирини тўлдиради ва алоҳида компаниялар ва яхлит кластер-
нинг рақобатбардошлигини оширади. Мамлакатнинг рақобатбардошлигига унинг 
алоҳида фирмалари эмас, балки турли соҳаларидаги фирмалар бирлашмалари кла-
стерлари орқали халқаро рақобатбардошлик призмаси орқали қараш керак. Шу билан 
бирга, кластерларнинг ички ресурслардан самарали фойдаланиш имконияти принци-
пиал аҳамиятга эга. 
Кластер сиёсати мамлакат иқтисодий сиёсатининг асосий таркибий қисми 
ҳисобланади. У ҳамкорлик ва бирлашмаларни яратиш ва ривожлантириш ташаббус-
ларини қўллаб-қувватлаш, бунинг учун шарт-шароит яратишга қаратилган федерал 
ва минтақавий ҳокимият органларининг ўзаро боғлиқ фаолияти тизими, маҳаллий 
ўз ўзини бошқариш органлари, тадбиркорлик тузилмалари, илмий ва таълим муас-
сасалари, жамоат ташкилотлари тизимини ўз ичига олади. Турли кластерларни яра-
тишни рағбатлантириш минтақавий ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор 
йўналишларидан бири бўлиши зарур. Кластер сиёсатининг муҳим элементлари кла-
стер тузилмаларининг шаклланиши ва фаолиятига кўмаклашиш, ушбу йўналишда 
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича федерал ва минтақавий дастур-
ларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлиши керак.
Иқтисодий назарияга кўра ва халқаро амалиёт томонидан тасдиқланишича мам-
лакат ёки минтақани бошқаришда кластерли ёндашув бошқариладиган ҳудудга сези-
ларли рақобатдош устунликларни беради. Кўплаб тадқиқотчилар қуйидаги долзарб 
саволни берадилар: таълимда кластерли ёндашувдан фойдаланиш қандай рақобатдош 
устунликларни бериши мумкин, кластерлар ҳокимият органлари, маданий-маърифий 
соҳага нима бериши мумкин ва улар пировард натижада таълим хизматларининг 
сифати ва даражасига қандай таъсир кўрсатади?
Ҳудудни бошқариш нуқтаи назаридан кластерлар таълим сиёсатини амалга 
оширишнинг энг замонавий ва қулай воситасидир. Вилоятлар, шаҳарлар, муници-
пиал таълим муассасалари раҳбарларига таълимни бошқаришдаги эски ёндашувлар 
иш бермаяпти, таълим муассасалари олдига ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида 
давлат таълим сиёсатини етарли даражада ва ўз вақтида амалга ошириш вазифаси 
қўйилган.
Кластерли ёндашув етакчи таълим муассасаларини, уларни ҳудуднинг таълим 
даражасини шакллантиришга қўшган ҳиссасини аниқлаш имконини беришини ҳам 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling