Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
111
ларни парвариш қилиш ташкилотлари ходимлари учун Саксония таълим режаси-
қўлланма Режа Саксонияда бўлиб ўтган сўнгги тадқиқот натижалари ва қонун 
ҳужжатларига асосланган. Саксон болалар боғчалари барча болаларни ижтимоий 
ва бошқа турдаги қўллаб-қувватлаш билан таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, 
уларнинг қийинчиликлари билан ижтимоий ҳаётга қўшилишга имкон беради. 
Японияда мактабгача тарбия. Мактабгача таълим муассасидаги бола тарбия ва 
мазмуни сифати боғчанинг давлатга қарашли ёки хусусийлигида эмас балки аниқ 
боғчанинг ўзига, у жойлашган ҳудуди ва педагогик жамоасига боғлиқ бўлади. 
Гуруҳлардаги болаларнинг сони ҳам турлича бўлиб, 8 нафардан 40-50 нафар-
гача бўлиши мумкин. Японияда мактабгача тарбия муассасаларида иш соатлари 
турлича. Мисол қилиб айтганда, давлат боғчалари икки хил кўринишда бўлади – 
тўлиқ иш кунидан иборат боғча бўлиб, унинг тартибига кўра боғча ҳар куни ва 
шанба (ярим кун) куни қўшилган тарзда ишлайди. Бундай боғчага иккала ота-
онаси кунига 4 соатдан кўпроқ ишлайдиган болалар қабул қилинади. Кун бундай 
боғчаларда эрталаб соат 8 дан бошланиб, болани кечки соат бешгача ҳохлаган 
вақтда олиб кетиш мумкин. Қўшимча тўлов эвазига болага кечки соат 7-гача қараб 
туриш мумкин. Иккинчи кўринишдаги боғчалар, бу болаларни ярим кунга қабул 
қиладиган боғчалар. Бир хил кутилмаган шароитларда, масалан кучли тўфон ҳавфи 
ҳақидаги огоҳлантирувдан сўнг ота-оналар болаларни мактабгача муассасадан 
олиб кетишлари шарт. Болалар боғчаларида ота-оналарни тарбияга жалб қилиш 
жараёни ўта юқори даражада[4]. Эрталаб вақтли болаларни боғчага ташлаб кетиб 
кечқурун олиб кетадиган бизнинг ота-оналар учун Япония болалар боғчаларидаги 
тартибга кўникиш жуда қийин, чунки у ерда бола тарбиясида ота-онанинг мунта-
зам қатнашиши ва фаол иштироки талаб қилинади. Болалар боғчада отаоналарсиз 
икки соат, узоғи билан тўрт соат бўлишлари мумкин. Ва бу жараёнда нафақат бола-
лар, балки ота-оналар ҳам тарбияланадилар Мактабгача тарбия муассаса педагогик 
жамоалари томонидан болаларни тарбиялаш усули бўйича ота-оналар ўқитиб бори-
лади, мунтазам равишда ота-оналар мажлислари ўтказилади. Болаларнинг оналари 
одатда бир-бирлари билан тез-тез ўзаро сухбатлашиб турадилар, турли масалаларни 
хал қилувчи «оналар» қўмиталари тузадилар, болалар муассаларида ўтказиб тури-
ладиган спорт кунлари, кузатув ва бошқа тадбирлар кунларида қатнашиб турадилар. 
Японияда мактабгача тарбия жараёнида тез тез тарбиячи ва гуруҳлар ўзгартириб 
турилади. Бу болани бир хил одамларга, бир хил шароитга ўрганиб қолмай жами-
ятда яшашга ўргатиш учун зарур. Болалар мактабда ёзишни, ўқишни ўрганадилар, 
лекин болалар боғчасига қатнашдан асосий мақсад болани ижтимойлаштириш. Уни 
гуруҳларда яшаш, гуруҳ манфаатлари билан яшашга ўргатишдир. 
Японияда мактабгача тарбия бешта йўналишни ўз ичига қамраб олган, булар:
ижтимоий муносабатлар;
саломатлик, ҳавфсизлик; 
– тил; 
атроф мухит
– ҳис-туйғуларини ифодалаш. 
Мактабгача ва мактаб таълими соҳалардаги бундай давлат сиёсатига туфайли 
япон болаларига спорт билан шуғулланиш ва чиниқиш кўникмалари сингдирилади. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling