Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
171
кенг имкониятларга эга ахборот ресурс марказлари муҳим манба ҳиссобланади. Собиқ 
тузум даврида турли сабабларга кўра жамиятимиз ижтимоий тараққиётда зиёлилар-
нинг камайиши, таълим сифати даражасининг пасайиши, кутубхоналардаги китоблар-
нинг мафкура қобиғи билан ўралиши, бошқалари йўқ қилиниши жамиятда турғунлик, 
илмий салоҳият таназзулини келтириб чиқарган. Натижада бугун мамлакатимизда 
китобхонлик даражаси ачинарли ҳолатга келиб қолган. Шу боис, ҳукуматнинг таъ-
лимдаги бош вазифаси китоб фондини бойитиш ва китоб ўқишни кундалик эҳтиёжга 
айлантириш ҳисобланади.
Шунингдек, бугунги иқтисодий таълимда ва бўлажак иқтисодчи мутахассиларни 
тайёрлашда замонавий технологиялар муҳим роль ўйнайди. Янги шаклланаётган 
информацион алоқа муҳитида аналитик тафаккур капитали учун янгича имконият-
ларни юзага чиқаради. «Интерактив ахборот маконининг ўзига хос хусусияти шун-
даки, талабалар ўз аналитик тафаккурини ўстиришда электрон воситалар орқали эълон 
қилинаётган китоб, газета ва журналлар, ўтказилаётган илмий-амалий анжуманлардан 
фаол фойдаланиш имконияти ҳар ерда мавжуд. Олий таълим муассасаларида ташкил 
этилган Ахборот ресурс марказлари фаолияти ҳам бўлажак иқтисодчилар аналитик 
тафаккурини ўстириш, мустақил изланишлар олиб бориш, глобал интернет тармоғидан 
фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга»[2]. Шунингдек, бўлажак иқтисодчиларнинг ана-
литик тафаккурини ўстиришда анъанавий, очиқ ҳамда масофали таълим усулларини 
ижодий ривожлантириш ҳам самарали усул ҳисобланади. 
Жамиятда янги технологиялар ва инновацион янгиликлар яратилиши, замона-
вий билимлар, концепция ва назариялар, янги фанларни юзага келтирмоқда. Уларни 
тадқиқ этишнинг методологик асослари яратилмоқда. Илмий потенциалнинг бундай 
тараққиёти жамиятнинг илмий салоҳиятига кучли таъсир кўрсатмоқдаки, социал 
маконда кашфиётлар ва тадқиқотлар, турли билимларни тарқатиш ва истеъмолчиларга 
узатишнинг бутунлай янги технологиялари, методлари юзага келмоқда.
Бўлажак иқтисодчиларнинг аналитик тафаккурини ривожлантириш ҳам илмий-
назарий, ҳам амалий даражадаги муаммо бўлиб, бу ишлаб чиқариш ва инсон фаолия-
тининг бошқа соҳаларида пухта билимли салоҳиятли ходимларга эҳтиёжи баландлиги 
билан боғлиқ. Замонавий жамият ностандарт вазиятларда мустақил ва масъулиятни ўз 
зиммасига олган ҳолда қарор қабул қилишга қодир, ўз малакасини доимий ўстиришга 
эҳтиёж сезувчи (фаол ва ташаббускор фуқаролар), ўзини ривожлантириб бориш ҳамда 
ўртача имкониятлар чегараларини доимий бартараф қилишга тайёр, юксак ижодий 
потенциалга эга бўлган билимдон кадрларга муҳтожлик сезади. Иқтисодий соҳа, 
муносабатлар ва ўзгаришлар жамиятнинг асоси ҳисобланганлиги учун уни ривожлан-
тириш, барқарор ишлашини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади, шу боис, уни замон 
руҳиятига ва ўзгаришлар жараёнига мос равишда англай биладиган кадрларга ҳар доим 
эҳтиёж сезилади. Бундай замонавий кадрлар эга бўлиши керак бўлган сифатлардан бир 
аналитик тафаккур қилиш қобилияти ҳисобланади. Чунки аналитик тафаккур мутахас-
сисни вазиятни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳо беришга ундайди. 
Жамиятнинг ҳар бир аъзоси, хусусан, бўлажак иқтисодчилар ҳам формал мантиқ 
қонунлари асосида фикр юритишлари ўқиш ва иш смарадорлигини ортиради. Бўлажак 
иқтисодчилар юксак тафаккур соҳиблари бўлса, уларнинг хулосалари объектив 
воқеликка яқинлашади ва иқтисодий муаммоларни ечишда қўл келади. Бугунги педаго-
гика бўлажак иқтисодчиларда мантиқий фикрлашни ўстириши, тезкор ва аниқ хулоса-
лар чиқариш кўникмасини шакллантириш талабидан келиб чиққан ҳолда фаолиятини 
йўлга қўйиши керак. Бунинг учун эса, иқтисодий талимда бўлажак иқтисодий соҳа кад-
рларига мантиқ фанининг ўқитиш аҳамиятини ўкрсатиб беради.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling