Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
40
хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий-
ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш масаласига катта эътибор 
қаратилмоқда, бу борада давлатимиз томонидан муҳим ижтимоий лойиҳалар амалга 
оширилмоқда. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март-
даги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон Қарорида ижтимоий аҳволи ва 
турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ижтимоий-
ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Ушбу тизим мамлакатимизда давом этаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга 
қаратилган ислоҳотлар, хусусан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-
қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш ишларини янада жадалла-
шувига асос бўлмоқда.
Қарорга мувофиқ, «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган барча хотин-қизларга 
уларнинг мурожаатига асосан барча хотин-қизларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам 
кўрсатилиши белгиланган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали 
қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:
прокуратура органлари - ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-
қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, 
судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга 
кўмаклашиш;
ички ишлар органлари - тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни 
ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш, такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини 
олиш мақсадида профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни 
тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш, ҳимоя ордери талабла-
рининг ижросини назорат қилиш ҳамда унинг талабларини бузиб зўравонлик содир 
этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ваколати доирасида чора кўриш;
адлия органлари - ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга «Аёллар маслаҳат кенгаши», 
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, унинг ҳудудий 
ва туманлараро намунали марказлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 
ҳузуридаги «Хотин-қизлар ҳуқуқий, психологик маслаҳатхонаси», таълим муасса-
саларининг, малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб бори-
лади.
Ҳуқуқий, психологик ёрдам ва маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар ҳамда уларнинг 
аъзолари билан режали, индивидуал (якка) тартибдаги мақсадли ҳаракатлар ва ишни 
манзилли ташкил этиш талаб этилади. Бунда уларнинг муаммоси ва ўзига хос хусу-
сиятидан келиб чиқиб, муаммоларни аниқлаш, ҳал қилиш, ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш бўйича алоҳида режа асосида тизимли ва мажмуавий (комплекс) иш олиб 
бориш зарур. 
Шу боис, хотин-қизлар фаоли юқоридаги идоралар томонидан ўтказиладиган 
тадбирлар, жумладан, сайёр қабуллар, ёки якка тартибдаги мақсадли ишлар учун 
хотин-қизлар рўйхатини шакллантиришда айнан ҳуқуқий ва психологик ёрдам ва 
маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга эътибор қаратиши зарур.
Бу борада ҳанузгача оилавий ҳуқуқий ва психологик хизматнинг методологик 
асослари тўлиқ яратилмагани натижасида амалиётга татбиқ этилмаётгани, шунинг-
дек, юқоридаги фикр-мулоҳазалар ҳуқуқий тарбия ва ижтимоий психологиянинг 



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling