Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
41 қуйидаги амалий-татбиқий йўналишларига бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири сифатида қарашни тақозо этади: – оилавий ҳуқуқий ва психологик хизмат ҳар бир оила аъзосининг ижтимоий ва ҳиссий қониқишига, салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган усуллар ва услублар мажмуасига асосланиши; – оилавий ҳуқуқий ва психологик хизмат ҳар бир оилада барқарор ижтимоий- маънавий психологик муҳит яратилишига, қонунга итоаткорлик ва ҳурмат ҳиссининг шаклланишига замин ҳозирлай олиши; – оилавий ҳуқуқий ва психологик хизмат жараёни оила аъзолари билан боғлиқ муҳим ижтимоий кўрсаткичларнинг таҳлили ҳамда ҳар бир шахс учун харак- терли бўлган индивидуал хусусиятлар ва ижтимоий установкаларни қарор топтирилишини ўрганиш асосида амалга оширилиши; – оилавий ҳуқуқий ва психологик хизмат жараёнини ижтимоий-ҳуқуқий ва ижтимоий-психологик муҳофаза воситаси сифатида тадқиқ қилиш ва амали- ётга кенг жорий этилиши; – «Аёллар маслаҳат кенгаши», Аёлларни реабилитация қилиш ва мослашти- риш республика марказининг ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги «Хотин-қизлар ҳуқуқий, психологик маслаҳатхонаси», таълим муассасаларининг, малакали пси- хологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб бориш тизимини такомиллашириш; – маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий ва психологик билимла- рини доимий ошириб борадиган тизим яратиш талаб қилинади. Турли салбий ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлили уларнинг профилак- тикаси, оқибатлари ҳақида фуқароларнинг етарли билимга эга эмасликлари эканлиги ҳаммамизга аён. Дарҳақиқат, салбий ҳолатлар (жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, эрта никоҳ, ноқонуний никоҳ, оилавий низолар, мулкий низолар, турли зарарли одатлар, боқимандалик ва ҳк.)нинг оқибатларини билган (аксарият) инсон шу ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун ҳаракат қилади (қонунларни ҳурмат қилади, оилавий қадриятларни асраб-авайлайди, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва самимийликка асосланади, ўзи ва яқинлари хатти-ҳаракатини назорат қилади, ўзи ва яқинлари учун учун соғлом турмуш тарзини яратади, зарарли одатларга берилмайди ва ҳк.). Шунинг боис, ҳар бир инсон ва ҳар бир оила аъзоси учун ҳуқуқий ва психологик билимлар жуда зарурдир. Ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, пси- хологик маслаҳатни тўғри йўлга қўйиш орқали кўпгина салбий ҳолатлар (жиноятчи- лик, ҳуқуқбузарлик, эрта никоҳ, ноқонуний никоҳ, оилавий низолар, мулкий низолар, турли зарарли одатлар, боқимандалик ва ҳк.)нинг олди олинади. Шу боис, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот, психологик билимлар ва маслаҳат беришни амалга оширишнинг замонавий шакл ҳамда услубларидан фой- даланиш, бу борада тадбирларни тизимли ва мақсадли ташкил этиш долзарб маса- лалардан биридир. Ушбу фаолият самарадорлигини таъминлашда масъул идоралар ва маҳалла мутасаддиларидан юқори масъулият билан ўз ишига ёндашиш талаб эти- лади. Дарҳақиқат, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳуқуқий билимларни шакллантирмасдан, уни (тадбирлар, сайёр қабуллар, якка тартибдаги маслаҳатлар ва ҳк.) амалиётда тўғри, тизимли йўлга қўймасдан эришиб бўлмайди. Бу борада маҳалладаги айнан ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож оилалар ва хотин-қизлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling