Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
61 тутмоқда. ОТМларга кўпроқ автономия бериш ижобий натижаларга эришишга олиб келди. Масалан, Таиландда қисман давлат назоратидан озод бўлган бир қанча авто- ном ОТМлар ўзларини маҳаллий саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари учун фой- дали шерик сифатида кўрсата бошладилар. ОТМларнинг институционал автономияси ҳам уларнинг халқаро имиджини яхшилашга ёрдам берди. Мисол учун, 1991 йилда ташкил этилган кундан бошлаб ўн йил ичида Гонгконг фан ва технология университети халқаро ОТМлар рейтингига киритилишига, икки омил ҳисса қўшди. Биринчидан, факультетларга берилган акаде- мик ва маъмурий эркинлик, уларни ишга қабул қилиш сиёсатини ўзгартиришга, жум- ладан, иш ҳақи миқдорини аниқлаш эркинлигини таъминлашга имкон берди. Иккин- чидан, ОТМ Васийлик кенгаши ташқи аъзолари таркибида, бизнес ҳамжамияти вакиллари борлиги туфайли маҳаллий ва минтақавий корхоналар билан алоқаларни йўлга қўйиш имконига эга бўлди. Олий таълим муассасаси минтақавий ташаббуслар яратиш ва Гонконгдан ташқарида фаолият ташкилотлар билан ҳамкорлик шартнома- лари тузиш учун катта эркинлик берилди. Жанубий Кореядаги хусусий олий таълим муассасаси – Пхохан фан ва технология университети - узоқ вақт давомида бошқарув автономиясининг юқори даражасига эга бўлди ва ўз ишлаш кўрсаткичлари тизимини яратди. Ўрта даромадли мамлакатларда олий таълим муассасалари учун академик авто- номиянинг фақат баъзи жиҳатлари кенгайди ва қабул кувотасини ўз ички имконият- ларидан келиб чиқиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Мисол учун, Ўзбекистонда сўнги йиллардаги ислоҳотлар натижасида айрим ОТТларда молиявий мустақиллик ва қабул квотасини ўзи белгилаш ҳуқуқи берилмоқда. Хитой ОТМларида ўқув дастурларининг айрим элементлари мажбурий, лекин ОТМларга уларнинг мазмунини ўзгартириш учун ваколатлар берилади. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш миллий имтиҳон асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, Хитой таълим муассасалари томонидан талабаларни қабул қилиш белгиланган квота билан чекланган. Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги ОТМларнинг ҳисобдорлиги ҳам ислоҳ қилиб борилмоқда. Мазкур мамлакатларда олий ўқув юртларининг ички академик фаолиятини бошқаришда давлатнинг ролини камайтириш, таълим тизими учун стра- тегик вазифаларни белгилашда давлатнинг ролини умумий ошириш, шунингдек, таълим фаолиятини кузатиш ва баҳолаш тенденцияси кузатилмоқда. Бу минтақадаги даромади юқори бўлган кўплаб мамлакатлар таълим тизими учун стратегик нуқтаи назарни ишлаб чиқдилар ва аксарият ҳолларда қонунчилик тизимини такомиллашти- ришга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳукуматлар автоном таълим муассасаларининг ҳисобдорлигини таъминлаш учун турли механизмлардан фойдаланадилар. Минтақада мамлакатларда олий таълим тизими сифатини таъминлаш органлари мавжуд бўлиб, улар олий ўқув юртлари фао- лиятини аккредитация қилиш, аудит қилиш ва баҳолашни амалга оширади. Таъкидлаш жоизки, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг Камбоджа, Лаос, Вьетнам ва Сингапур каби давлатларидан ташқари барчасида олий ўқув юртлари фаолиятини аккредитация, aудит ва баҳолашни таъминлаш органлари мустақил ёки қисман мустақил ташкилотлардир. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган тўртта мамлакатда ҳам таълим сифатини баҳолаш тизимини марказлаштирмаслик тенден- цияси мавжуд. Хитой ОТМларида академик автономия тамойиллари шаклланмоқда ва бу асо- сида таъсил сифатида сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда. Ўтган асрнинг охирларидан Хитой ҳукумати иқтисодий ислоҳотлар билан параллел равишда олий таълим тизи- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling