Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
62 мини ислоҳ қилишни бошлади. Иқтисодиётни модернизациялаш талабларига жавоб берадиган эгилувчан, адаптив ва инновацион тизимни яратиш мақсадида олий таъ- лимни бошқариш тизимини босқичма-босқич ва изчил номарказлаштириш жараёни бошланди. Аксарият ОТМлар турли марказий органларга тўғридан-тўғри бўйсунар ва бошқарилар эди ва улар бошқарувининг учта схемаси мавжуд эди: таълим вазир- лигининг бошқаруви; тегишли Марказий органлар ва вазирликлар бошқаруви; шунингдек вилоят ва бошқа маҳаллий ҳокимият органларини бошқаруви. Аввалдан Хитойда олий таълимни бошқариш тизимини марказлаштиришнинг юқори даражасини ҳисобга олиб, кейинги ўн йилликларда асосан маъмурий децен- трализациялаш, жумладан, олий таълимни молиялаштириш тизими вужудга келди. Ўтган аср охирларида Хитойда олий таълим тизимини бошқариш ва молиялашти- ришни маъмурий-ҳудудий бирликларга, асосан вилоят ҳукуматларига ўтказилди. Шундай қилиб, олий таълим тизимини бошқаришнинг “маҳаллийлаштириш” жара- ёнида кучайиш кузатилди. Бу сиёсат нафақат маҳаллий ҳокимият органларининг олий таълим соҳасидаги бошқарув ваколатларини кенгайтирди, балки хусусий ташкилотлар ва шахсларнинг иштирок этиш имкониятларини ҳам кенгайтирди. Ҳокимиятни юқоридан пастга узатилиши олий таълимни тижоратлаштиришга – таълим тўловларини жорий этиш, янги хусусий ОТМларни очилиши ва уларни кенг кўламли масалалар бўйича янада кўпроқ автономия билан таъминлашга таъсир кўрсатди. Бошқарувни номарказлаштириш Хитой олий ўқув юртлари рақобатбардошлиги учун ўзига хос синовга айланди. Рақобатбардошлиги нисбатан кам бўлганлига сабабли давлат ОТМлари ўзаро бирлашишга мажбур бўлди. Натижада 387 та ОТМ бирлаштирилиб, 212 та ОТМга айлантирилди. Умуман, Хитой ОТМлари фақат қисман академик автономияга эга, деб хулоса чиқариш мумкин. Кўпгина илмий масалалар ОТМлар зиммасига ўтказилганига қарамасдан, таълим ташки- лотлари устидан қатъий давлат назорати сақланиб қолмоқда ва аксарият илмий қарорлар Таълим вазирлиги томонидан тасдиқланиши талаб қилинади. Олий таъ- лим соҳасидаги Қонунчилик асосларини ўрганиш шуни кўрсатадики, мамлакатда ОТМлар ҳисобдорлигининг анча қаттиқ тизими мавжуд. Малайзиядаги олий таълим муассасаларида академик автономиянинг муайян жиҳатларини таҳлил қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатда олий таълим учун асосий масъул oрган Олий таълим вазирлиги ҳисобланади. Олий таълим- нинг айрим масалаларини тартибга солиш Олий таълим бўйича Миллий кенгаш зиммасига юклатилган. ОТМлар илмий фаолиятиидаги Миллий кенгаш ваколатла- рига мамлакат олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш сиёсатини аниқлаш ҳамда ўқув дастурлари мазмунини ишлаб чиқиш тамойилларини аниқлаш ваколатлари киради. Умуман олганда, Малайзия ОТМларининг академик автономияси сезиларли даражада чекланган деб айтиш мумкин. Мисол учун, Малайзиядаги ОТМлар ҳали ҳам ўқитиш тилини мустақил равишда аниқлаш имкониятига эга эмас. Таъкидлаш лозимки, Малайзиянинг “Олий ўқув юртлари тўғрисида”ги Қонунининг биринчи иловасига мувофиқ мамлакатдаги ОТМлар кафедралар тузишлари ва лекторлик лавозимларини таъсис қилишлари мумкин, лекин улар мустақил равишда ўқув дастурлари мазмунини аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Олий таълим муассасаларини аккредитация қилиш ва ўқув дастурлари ҳам Олий таълим вазирлигининг алоҳида ҳуқуқидир. Олий таълим вазирлиги бу ҳуқуни қуйи ташкилотга – Малайзия малака агентлигига топшириш орқали амалга оширади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling