Реферат бажарди: 5-11 ди гуруҳ талабаси Зайнуддинова З. Қабул қилди: кат.ўқ. Урманова Д. Т
Download 51.8 Kb.
|
kichik-biznes-va-xususiy-tadbirkorlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда
Шарқий Европа ва собиқ Иттифоқининг аксарият мамлакатларида Чехия, Словакия республикалари, Польша, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда оммавий хусусийлаштириш
давлат корхоналари акцияларининг аҳоли ўртасида «ваучер» (сертификатлар ёки гувоҳномалар)ни аҳоли ўртасида тарқатиш йўли билан бепул ёки энг кам тўловлар эвазига тақсимоти орқали амалга оширилган. Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг ваучерлаштириш йўли бўйича олиб борилиши учун қатор қатьий ички ва ташқи таклифлар бўлишига қарамасдан, ушбу усулдан воз кечилди. Бунда Президентимиз И. Каримовнинг «Биз шундай қатьий хулосага келдик - давлат мол - мулки фақат янги мулкдорларга сотиш йўли билангина мулкчиликнинг бошқа шаклига айлантирилиши мумкин… мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга бундай ёндашишнинг мазмуни жуда оддий: «ваучерлашган» қиёфасиз мулкдордан қочиш ва топширилган мол - мулкни тўғри тасарруф эта оладиган, фаолиятнинг дастлабки босқичидаёқ ундан катта самара билан фойдаланишни таъминлайдиган шахсларга мулк беришдан иборат»2 - деб айтган. Муҳими шундаки, бундай ёндашув (мулкнинг сотилиши) хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларни корхоналарнинг ўзини - ўзи қувватлашга, кичик, ўрта бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтириш, улардан иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва йўналишларини молиялаштириш ва кредитлаш учун фойдаланиш имкониятини беради. Иқтисодчи олимларнинг, мутахассисларнинг фикрича, жаҳоннинг турли мамлакатларида хусусийлаштиришнинг таҳлили натижасида унинг еттита асосий усулини алоҳида ажратиб олиш мумкин. Уларга: Давлат корхоналари акцияларининг очиқ сотувини ўтказиш. Фонд бозорлари етарли ривожланмаган мамлакатларда акцияларни очиқ сотиш қийин бўлиб, қимматга тушиши мумкин. Бу кенг кўламли реклама компанияси учун заруратдан келиб чиқади. Лекин у тамомила ўзини оқлайди. Масалан, Ямайкада шундай компания давлат банкини сотиш бўйича кимошди савдосини муваффақиятли ўтказилишига ёрдам берди. Акцияларни кимошди (аукцион) савдоси йўли билан сотиш. Хусусийлаштиришнинг кенг тарқалган бу усули кимошди савдоси орқали амалга оширилиши керак. Бунда айрим фуқороларга устунлик берилишининг олди олинади. Чунончи, Мексикада 2 И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Тошкент: Ўзбекистон. 1995, 47 бет. хусусийлаштиришнинг дастлабки босқичида корхоналар ҳукмрон партияга яқин турган шахсларга анча-мунча арзон нархларда сотилганликда айблаш туфайли кўплаб баҳоларни келтириб чиқарган эди. Давлат корхоналарини хусусий инвесторлаш. Бу усул обьектни тўғридан - тўғри сотиб олиш, акциялар пакетини сотиб олиш йўли билан амалга оширилади. Хусусий инвесторлашни йирик корхоналар учун самарасиз ҳисоблайдилар, чунки давлат акцияларнинг назорат пакетини ўз қўлида сақлаб қолади, бу эса келгуси муваффақиятлар олдида масъулият кучли бўлган асноларда инвестиция тўғрисидаги қарорларни қабул қилишда ўз аксини кўрсатиши мумкин. Янги инвестициялар, яъни акцияларни очиқ сотиш ёҳуд хусусий бадаллар ёрдами билан жалб этилиши мумкин. Корхонанинг мулкини сотиш ва кейинчалик мавжуд қарзларни тўлаш йўли билан Давлат корхонасини тугатиш. Бу жараён Польша давлатида кенг қўлланилган ва қўлланиб келинмоқда. Давлат корхонасини алоҳида бўлинмаларга ажратиш ёки бўлиш ва қайта қуриш йўли билан уларни қисмлар бўйича сотиш. Бунда корхонанинг фойда келтирувчи бўлинмалари алоҳида корхоналар тариқасида сотилади. Корхоналарни раҳбарлар ва меҳнат жамоаси аъзолари томонидан сотиб олиниши. Бу усулдан АҚШда фойдаланиб келинмоқда. Давлат корхонасини хусусий шахс томонидан ижарага олиниши ёки давлат ва хусусий корхоналар ўртасида корхонани бошқариш тўғрисида битим тузилиши. Бунда корхонанинг фаоллари ва пассивлари амалда давлат мулқилигича қолади. Бундай ёндашув олис муддатдаги истиқболда кескин чекланиши мумкин. Юқорида фикр юритилган жаҳон тажрибасига амал қилинган ҳолда жорий этилган ушбу усуллар мамлакатимизда хусусийлаштиришни жадаллаштиришга ва иқтисодиётни янада ўсишига олиб келиши мумкин. Download 51.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling