Реферат мавзу: "Биржа савдосини ташкил этиш" Бажарди: Сотволдиев А. Қабул қилди: Phd абдуллаева Р. Тошкент 2021


Биржалар: таъсисчилар, биржа аъзолари, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари


Download 49.41 Kb.
bet5/7
Sana12.02.2023
Hajmi49.41 Kb.
#1191091
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Реферат

4. Биржалар: таъсисчилар, биржа аъзолари, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.
Биржани бошкариш унинг аъзолари томонидан шунингдек, унинг ёлланган персонали томонидан хам амалга оширилади. Биржа рахбариятининг Олий органи Директорлар (Бошкарувчилар) Кенгаши хисобланади. Кенгаш аъзолар томонидан сайланади. Биржа савдоси сиёсати, коида ва меъёрлари Директор Кенгаши томонидан белгиланади ва биржа кумиталари томонидан амалга оширилади. Бу кумиталар Директорлар Кенгаши томонидан тайинланади ёки биржа аъзолари томонидан сайланади. Кумита Директор Кенгашига тавсия билан чикади ва унга ёрдам курсатади, шунингдек биржанинг фаолият курсатиши билан боглик булган аник вазифаларни бажаради. Ёлланган персонал савдо ва овоз бериш буйича хукукларга эга булмайди. Персоналлар сони ва уларнинг мажбуриятлари Директорлар Кенгаши томонидан белгиланади. Персонал ДК ва кумита томонидан берилган топширик ва карорларни бажаради, персоналларнинг ташкилий тузилиши эса купинча кумиталар функцияларига мос келади.
Куплаб биржалар хусусий шахсларнинг ассоциацияси шаклида мавжуд булади. Биржа аъзосларининг сони чекланган булади ва у доимий равишда узгариб туради. Биржа аъзоси булган корпорациялар купинча тузилган битимлар буйича фоизлар тулашда, уз товарларини сотишда бир катор янгиликларга эга булиши мумкин.
Бундан ташкари баъзи биржаларда корпорацияларга, компанияларга ва кооперативларга биржалардаги аъзолари биланбирга канцелярия ва техник ишларни бажариш учун биржа аъзо булмаган хизматчиларни ушлаб туришга рухсат берилади, бирок шартнома тузиш факат биржа аъзоси булган компания вакилининг хукуки булиб колаверади.
Биржа уставида унинг устав капитали курсатилади, бу капитал аъзоларнинг пайлари (взнослари) хисобига шакллантирилади.
Биржага аъзолик маълум бир хукукларни беради ва шунингдек маълум бир мажбуриятларнинг  бажарилишини хам кузда тутади.
Биржа тулик аъзосининг асосий хукуки – бу мустакил равишда биржа доирасида битимлар тузишдир. Биржага аъзомаслар эса операцияларни факат биржа аъзолари оркали амалга оширадилар. Биржада битимлар тузиш хукуки автомат тарзда эмас, балки маълум бир тайёргарликдан утилгандан сунг ва мулокот килиш, шуни билиш буйича куйиладиган минимал талабларга жавоб бера олгандан сунггина берилади. Шундан сунг у савдогар (маклер) белгисини олади ва бу белги билан биржа доирасига кириш хукукини олади. Белги олган маклерга кучлирок молиявий талаблар куйилади, чунки уларнинг хатоси биржа фаолиятига сезиларли зарар келтириши мумкин, улар катта хажмдаги операцияларда иштирок этадилар.
Биржа аъзоликнинг яна бир афзаллиги биржа операцияларини утказишга килинадиган харажатлар нисбатан кам булади. Одатда аъзомаслар хар бир битим учун биржа тулови тулайдилар, бу туловлар турли биржаларда турлича булиб, битимнинг 2% дан 15 % гачани ташкил этиши мумкин. Аъзолар эса бундай туловдан озод килиниши ёки кисман тулаши мумкин.2
Биржада аъзолик тузилган битимлардан йигиладиган комиссион туловлардан келадиган даромадларни хам таъминлайди.
Биржага аъзоликнинг яна афзалликлари – аъзо биржа бошкарувида фаол иштирок этади, биржа фаолияти тартибларини шакллантиради в аузгартириб боради, намунавий битимлар шартларини узгартиришда иштирок этади, аъзомасларга нисбатан купрок ва аввалрок сунгги ахборотларга эга булади.
Узбекистон Республикасининг «Товар биржалари ва биржа савдоси тугрисида» ги конунига мувофик биржани таъсис этишда куйидагилар иштирок этиши мумкин эмас:

  • давлатнинг олий ва махаллий хокимиятлари ва бошкармалари;

  • белгиланган тартибда лицензия олган банк ва кредит муассасалари;

  • сугурта ва инвестиция компаниялари хамда фондлари;

  • ижтимоий, диний ва хайрия ташкилотлари хамда фондлари;

  • конунчиликка мувофик тижорат фаолияти юритиши мумкин булмаган жисмоний шахслар.

Таъсисчилар сони канча куп булса биржанинг молиявий-моддий ахволи шунчалик яхши булади, шу билан бирга таъсисчиларнинг куплиги биржани бошкаришни кийинлаштириб юборади.
Биржанинг устав капиталига уз хиссасини кушган ёки биржа мол-мулкига максадли, аъзолик бадалларини тулаган шахслар таъсис хужжатларида курсатилган тартибда аъзоликка кабул килинадилар.
Биржа аъзолари куйидаги хукуклари мавжуд:

  1. Биржа савдоларида иштирок этиш.

  2. Биржа норматив хужжатларига мувофик биржа бошкарувида иштирок этиш.

  3. Фойда таксимлашишида иштирок этиш ва белгиланган дивидентларни олиш.

  4. Биржа савдосига катнашиш хукукини бошкача ижарага бериш (белгилангантартибда ва факат битта юридик шахсга).

Биржа аъзоларининг сони чекланган, у биржа устав капиталининг хажмига ва кушилган пайнинг кийматига ёки битта акциянинг кийматига боглик булади. У биржадаги «жой»нинг бахосини шакллантиради.3
Жой – бу биржа аъзосининг мулкидир. У сотилиши ёки ижарага берилиши мумкин. Жойнинг бахосини биржа кумитаси аниклайди, у талаб ва таклифга боглик булади. Масалан, 1991 йилда РТХБдаги жой 2 млн 470 минг сумга сотилади (унинг номинал киймати 100 минг сум эди), уша йилнинг охирида эса жой бахоси 7 млн. 600 минг сумгача кутарилади. 1995 йилда Чикаго товар биржасидаги битта жой 406 минг $ га сотилади. Шу биржада тулик аъзолик жойи 445 минг $ га таклиф этилди ва 405 минг $ талаб килинди.
Чет элларда товар биржаларида турли гурухлардаги аъзолар мавжуд булади. Масалан, Лондондаги металл биржасида куйидаги аъзолар мавжуд.

  1. Индивидуаллар (принципиаллар) – уз номидан битимлар тузади.

  2. Вакил – аъзолар, улар буюртма берган компаниялар номидан битимлар тузади.

«Товар биржалари ва биржа савдоси тугрисида»ги конунга мувофик куйидаги биржа аъзолари фаркланади:

  • тулик аъзолар – биржанинг барча секцияларида булим ва булинмаларида) савдо килиш хукукига эга аъзхолар;

  • Туликмас аъзолар – биржанинг маълум бир секцияларида (булим ва булинмаларида) савдо килиш хукукига эга аъзолар:

Биржани бошқариш унинг Уставига мувофиқ амалга оширилади. Биржа ўз бошқарувчисининг тузилишини, шакли ва услубларини мустақил белгилайди.
– Биржа уставида қуйидагилар белгилаб берилади:
– биржанинг номи ва тури;
– биржа манзилгохи;
– биржа фаолиятининг соҳаси ва мақсади;
-устав фондининг миқдори, муассасалар томонидан фойда улушлар киритилишининг тартиби ва муддатлари;
-даромадни тасдиқлаш ва мўлжалланган зарарларни қоплаш тартиби;
-биржа муассасалари ва аъзоларининг мулкий жавобгарлиги;
-биржанинг бошқарув идоралари, уларни ташкил этиш тартиби ва уларнинг ваколатлари;
-биржа савдо-сотиғи қоидаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тартиби;
-биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни вақтинча тўхтатиб туриш ва тўхташ тартиби, биржа аъзоларини хуқуқ ва мажбуриятлари;
-биржани қайта тиклаш, ташкил этиш ва тўхтатиш тартиби.
Мустақил давлатлар кенгаши, шу жумладан Ўзбекистондаги ва чет элдаги жисмоний ва юридик шахс ҳисобланган қуйидаги талабларни бажаргандагина аъзолари бўлиши мумкин:
биринчи, агар шу шахсларга тадбиркорлик билан шуғулланиш қонунда ман қилинмаган бўлса;
иккинчидан, агар улар биржа устави ва биржа кенгаши аъзоларига қўйилган талабларга жавоб берса;
учинчидан, агар аъзоликка кирувчилар зарурий бадалларни ёки брокерлик ўрни учун тўловларни тўлай олсалар.
Биржа аъзолигига кириш фақат Биржа Кенгашининг розилиги билан бўлиши. Биржа ички ишларини бошқариш ва бошқа субъектлар билан хуқуқий ташқи алоқаларни ўрнатиш учун биржа раҳбар ташкилоти яратилади.
Улар қуйидагилар;
– биржа аъзоларини умумий йиғилиши;
– биржа қўмитаси. кенгаши ёки биржа уставида кўрсатилган бошға ташкилотлар Бошқарув идораси, Бошқарма, Ташриф комиссияси, Арбитраж, ҳисоб палатаси, Рўйхат комитети, савдо қоидалари бўйича қўмита ёки шунга ўхшашлар. Уларнинг фаолиятлари махсус Норматив хужжатлар. Устав, биржа қарорлари ва қўлланмалари билан тартибга солинади.
Биржага раҳбарлик қилишнинг энг олий органи биржа аъзоларини умумий йиғилиши ҳисобланади. Бу йиғилиш йилда бир марта бўлади. Йиғилишлар ўртасидаги фарғ 1 5 ойдан ошмайди. Умумий йиғилиш қуйидаги масалаларни хал этади : -Уставни тиклайди, унга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритади;
– биржа кенгаши тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлайди, қўшимчалар ва ўзгаришлар киритади;
– шуъба «дочерний» корхоналар ва бошқа алоҳида фирмаларни яратади ва зарур ҳолларда тугатади,
– директорлар кенгаши «Биржа кенгаши»га тушган шикоятларни кўриб чиқади;
– биржа фаолияти натижалари тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, тафтиш комиссияси хулосаларини, даромад ва зарарлар ҳисобини тасдиқлайди.
Умумий йиғилишлар орасидаги энг олий орган раҳбарлик органи бўлиб, Биржа Кенгаши ҳисобланади. Унинг сони ва хар бир шахс бўйича таркибини акционерларнинг умумий йиғилиши белгилайди. Биржа Кенгаши зарур бўлмаган барча масалаларни хал этади. Унинг хуқуқлари махсус қўлланма билан белгиланади. Биржанинг кундалик маъмурий-хўжалик ва коммерция фаолиятларига маъмурият раҳбарлик қилади. Биржа қуйидаги вазифаларни бажаради: – биржа савдо-сотиғини ўтказиш учун шароит яратиб бериш;
-биржа операцияларини тартибга солиб бориш;
-товарларга булган таклифлар ва талаблар нисбати асосида нарх-навони аниқлаш;
-Биржа аъзолари ва мижозларига ташкилий йўсиндаги ҳамда бошқа хил хизматлар кўрсатиш;
-мунтазам равишда нарх-наво аниқлашига, индексацияси ва
ўзгаришига, савдо-сотиқ вақти, товарлар, битим хажмлари, шартномаларнинг миқдорларига ва бошқа кўрсаткичларига доир ахборотларни, товарлар бозорининг аҳволи ва унинг ривожланиши тахминларига доир тахминий шартларни эълон қилиш.
Биржани бошкариш унинг институционал таркибидан келиб чикади ва куйидаги куринишда булиши мумкин:
Биржанинг таъсисчилари уни ташкил этишни зиммасига олган ташаббус гурухидир. Таъсисчилар таъсис шартномасини имзолайдилар ва дастлабки бадалларни киритадилар:
Хам ижтимоий хам хукукий шахс таъсисчи булиши мумкин.
Биржани бошкариш органлари ижтимоий ва стационар таркиблардан иборат булади:
Умумий йигилиш – бу биржа ичидаги фаолият буйича турли тартибларни урнатувчи орган булиб у куйидаги фаолиятни бажаради:

  • бутун биржанинг ва биржа савдосининг бошкарувини амалга оширади;

  • биржанинг максад ва вазифасини унинг ривожланиши стратегиясини ички тартиб коидасини аниклайди ва ишлаб чикади;

  • таъсис хужжатларини тасдиклайди ва узгартиради (шартномалар, устав, савдо коидалари ва бошкалар);

  • биржа кумитаси ва ревизия хайъати сайловини ташкил этади ва тасдиклайди;

  • кумита, кенгаш ва органлар таркибига узгартириш киритади, уларни тулдириб боради;

  • биржа фаолияти натижаларини тасдиклайди ва фойдани таксимлайди;

  • дивидентлар тулаш тартибини ва зарарларини коплаш шартларини ишлаб чикади;

  • биржада жойларни кенгайтириш ёки камайтириш масаласини хал килади, биржа аъзолари учун квоталар белгилайди;

  • биржа кумитаси карорларини тасдиклайди;

  • биржага янги аъзоларни кабул килади;

  • биржанинг харажатлар сметасини тасдиклайди.

Биржа тузилиши. Маълумки биржа – бу алоҳида маҳсус ташкил этилган бозордир. Бундай ташкил этишнинг ҳусусиятлари ва тузилишини кўриб чиқамиз.
Биринчидан, хар қандай биржада биржа мажлисларини ўтказиш вақти чекланган.
Иккинчидан, секциялар бўйича ажратилган операция залида ўтадиган савдо олиб бориладиган жой хам аниқ ажратилган. Хар бир секция бир турдаги товарни сотиш бўйича ихтисослаштирилган ва савдони унда ўзини далоли олиб беради.
Секциялар сони шу биржада муомилада бўладиган товарларнинг ассортиментини кенглигига боғлиқ бўлади.
Дунё тажрибалари шуни кўрсатадики, товар биржалари ўзини ривожланишида универсаллаштиришдан тор даражада ихтисослаштириш йўлини босиб ўтган. Биз хозир шу йўлнинг бошида турибмиз, шунинг учун бизнинг биржалар асосан универсал биржалар бўлган ва хозир хам шундай. Уларнинг товарлар ассортименти анчагина турли-тумандир. Шунга мувофиқ товар секцияларни хар хилдир. Биржада секциялар келажакда бўладиган товарлар, ёки уларни ўтказиб бериш шартномалари, намунали шартномалар, бартер операциялари бўйича савдо қилиш, аукционда сотиш секциялари ва шунингдек қимматбаҳо коғозлар билан савдо қилиш каби махсус секциялар ташкил этилиши мумкин.
Учинчидан, савдони секциялари бўйича ташкил этишдан ташқари брокерни мўътадил иш олиб боришини махсус бўлинмалар таъминлайди:
– биржа савдоси қоидалари қўмитаси;
– стандартлар ва сифат бўйича қўмитаси;
– котировка қўмитаси. Бу қўмита хар бир товар ёки товарлар гуруҳи бўйича баҳо бюллетенини чиқаради ва бундан брокерни хабардор қилади. Бозор конъюнктураси асида биржа кунидан олдинги ва биржа кунидаги баҳолар тўғрисидаги маълумотлар асосида бугунги кундаги товар баҳосини аниқроқ даражада белгилаш мумкин. Муомилада бўлишни, биржада юриш бугунги биржа кунидаги битим учун илгаридан белгиланган хеч қачон баҳо бўла олмайди.
Ахборот тахтаси уч қисмдан иборат:
АА Таклиф, талаб ва якуний битимлар. Буларга рўйхат бўлиши ёки ахборот бюросидан; биржада ўз ўрни бўлган савдо иштирокчиларидан, маълумотлар тушиб туради. Талаб ва таклифга тегишли маълумотларда таклиф этиладиган ёки сўраб олинадиган товарларнинг номини, ҳажмини ва тартиб ўрни акс эттирилади ва бу маълумотлар таблога тушади.4
«Якуний битим» бўлагида хар бир турдаги товар баҳоси ва амалга оширилган охирги битим шарт-шароитлари кўрсатилади. Баҳо масаласи хал бўлгандан сўнг, савдо бошланмасидан икки – уч кун илгари брокерлик идораси ариза беради, масалан, ғишт сотиш тўғрисида Биржа маълумот каналига таклифлар киритади. Бу маълумот операция олиб бориш залининг махсус кўргазма жойида акс эттирилади. Агар шундай маълумот ўз вақтида етказилмаса яқин кундаги савдога қўйилмайди. Агар брокер ғишт эмас, бошқа тезда сотилиши зарур бўлган товарни реализация қиладиган бўлса аризани Биржа маълумот каналига киритиш шарт эмас. Бу маълумотни савдодан олдин маклерларга топшириши мумкин. Шундай қилиб, ғишт сотиш тўғрисидаги ариза Биржа маълумот каналига киритилади, икки кундан сўнг бизнинг брокеримиз қурилиш материаллар бўлимида ғиштнинг
барча партиясини муваффақиятли сотди, дейлик. Шундан сўнг битимларни рўйхатдан ўтказиш бўлими ёки қўмитасига битим рўйхатдан ўтказилади, жихатлаштирилади. Бунинг учун сотувчи-брокер ва олувчи брокерлар операция залидаги компьютердан бирига келиши ва битимни хужжатлаштирилиши лозим. Натижада, хисобот натижасида тузилган битим бўйича ҳисоб ишлари амалга оширилади. Лекин шундай бўлиши хам мумкинки, брокернинг харакат жараёнида саволлар ва конфликт холатлар пайдо бўлиши мумкин. Биржа савдоси масалалари бўйича пайдо бўладиган талашувларни тезда хал қилиш ва юридик маслахатлар бериш учун биржада арбитраж бор. Албатта, ҳар бир биржани раҳбарлик структураси ўзига хос бўлади, уларни билиш учун қийин эмас.

Download 49.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling