Реферат мавзу: "Биржа савдосини ташкил этиш" Бажарди: Сотволдиев А. Қабул қилди: Phd абдуллаева Р. Тошкент 2021


Биржалар фаолиятини тартибга солиш


Download 49.41 Kb.
bet4/7
Sana12.02.2023
Hajmi49.41 Kb.
#1191091
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Реферат

Биржалар фаолиятини тартибга солиш.

Биржа фаолияти давлат томонидан тартибга солиб турилади. Бунинг учун қуйидаги ишлар бажарилади:
-биржани ва биржа фаолияти иштирокчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
-лицензиялар бериш;
-биржа фаолиятини солиқ солиш йўли билан бошқариш;
-биржага доир қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш. Давлат тасарруфида бўлмаган тузилмаларнинг биржалари ва биржа қатнашчилари фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия бериш ишларига аралашувига йўл қўймайди.
Биржани давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўтказади. Биржа фаолиятини қатнашчилари рўйхатдан ўтказиш эса «Ўзбекистон Республикасидаги корхона тўғрисида»ги қонунга мувофиқ амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланган қатъий суммаларда давлат божи ундирилади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган биржа ўз фаолиятини бошлаши учун лицензиялар олиши зарур. Биржа фаолиятига лицензия бериш тартибини Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар маҳкамаси белгилаб беради.
Лицензия олиш учун қуйидаги хужжатлар тайёрланади:
-лицензия олиш тўғрисидаги қўлланмада қабул қилинган шаклдаги ариза;
-таъсис шартномаси;
-биржа устави ва давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
-биржадаги савдо қоидалари;
-устав капиталини 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорини ўтказганлик хақида банк справкаси «маълумоти».
-савдони олиб бориш жойидан фойдаланиш хуқуқини тасдиқловчи хужжат.
Биржа фаолиятини солиқ олиш йўли билан тартибга солиб туриш корхоналари, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ қуйидаги идоралар, муассасалар, бирлашмалар биржа бўлиши мумкин эмас:
-давлат хокимияти ва бошқарувчининг олий ҳамда махаллий идоралари;
-давлат банклари ва давлат кредит муассасалари бунда банклар фонд ва валюта биржаларинг муассасалари бўлиши мумкин.
-давлат суғурта ва давлат инвестиция кампаниялари хамда фондлари;
-жамоат, диний ва хайрия бирлашмалари «ташкилотлари» хамда фондлари;.
-қонунларга кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган жисмоний шаҳслар.



Download 49.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling