Реферат мавзу: Даромад ва алмаштириш самараси Қабул қилди: Муродова М. Бажарди: Каримов Равшан
Download 0.9 Mb.
|
Даромад ва алмаштириш самараси Маруза
Нарх истеъмол чизиғи - нафлилик даражаси ўзгармаганда товарларнинг нархи ўзгариши билан истеъмолчининг танлов мажмуалари бир холатдан иккинчи холатга ўтишини акс этиради. Бу холатда истеъмолчининг даромади ўзгармас деб қаралади ва товарларнинг бирортасининг нархи ўзгарганда истеъмол таркибининг ўзгариши кузатилади.
Юқоридаги чизмада х1-шарбат, х2-кока кола деб олайлик. а) чизмада кока кола нархи ўзгармайди, шарбат нархи эса пастлаб боради. Натижада бюджет чизиғи АВ холатидан АВ1, АВ2, АВ3 холатига силжиди, яни бюджет чизиғининг х2 чизиқ билан кесишган нуқтаси ўзгармайди, х1 чизиқ билан кесишган нуқтаси эса В1 В2 В3 холатига силжийди. Айтайлик, истеъмолчининг даромади 20 сўм бўлиб, 1 литр кока коланинг нархи 4 сўм, 1 литр нархи бошланғич холатида яни В нуқтада 5 сўмга тенг бўлсин. Истеъмолчи қуйдаги комбинатцияларни харид қилиши мумкин. 5 литр кока кола, 4 литр кока кола ва 0.8 литр шарбат, 3 литр кока кола ва 3.2 литр шарбат, 5 литр шарбат. Энди шарбатнинг нархи 4 сўмга В1 нуқтага тушсин, кока коланинг нархи ўзгармай турибти. Истеъмолчи 5 литр кока кола, 4 литр кока кола ва 1литр шарбат, 3 литр кока кола ва 2 литр шарбат, 2 литр кока кола ва 3 литр шарбат, 1 литр кока кола ва 4 литр шарбат, 5 литр шарбат харид қилиши мумкин. Шарбатнинг нархи 3 сўмга В2 нуқтага тушсин. Комбинатция 5 литр кока кола. 4 литр кока кола ва 1.3 литр шарбат, 3 литр кока кола ва 2.6 литр шарбат, 2 литр кока кола ва 4 литр шарбат, 1 литр кока кола ва 5.3 литр шарбат, 6.6 литр шарбатдан иборат. Ва нихоят, шарбат нархи В3 нуқтага 2 сўмга тушсин. Истеъмолчи 5 литр кока кола, 4 литр кока кола ва 2 литр шарбат, 3 литр кока кола ва 4 литр шарбат, 2 литр кока кола ва 6 литр шарбат, 1 литр кока кола ва 8 литр шарбат, 10 литр шарбат харид қилиши. Шундай қилиб, шарбатнинг нархи арзонлашиши билан истеъмолчи кўпроқ миқдордаги шарбат ёки кока колани харид қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Демак, истеъмодчининг нафлилик даражаси ортиб бефарқлик эгри чизиғи хам U эгри чизиқдан U1 U2 U3 эгри чизиқларга ўзгармоқда. Бюджек чизиғининг бефарқлик эгри чизиғи билан кесишган нуқтаси E нуқтадан E1 E2 E3 нуқталарга силжишини кузатиш мумкин. E E1 E2 E3 нуқталарини туташтириб чиқсак, нарх-истеъмол чизиғи хосил бўлади. Нарх – истеъмол эгри чизиғига асосланиб, х1 товарга, бизнинг мисолда шарбатга бўлган талаб эгри чизиғини чизиш мумкин. Бунда апсисса ўқи шарбат миқдорини ордината ўқи эса шарбат нархини белгилаб беради. Масалан; Р1 нуқтада истеъмолчи реал даромади энг кам миқдорда турибди, яни шарбатнинг нархи энг баланд нуқтада жойлашиб турибди. Аслини олганда, истеъмолчининг номинал даромади ўзгармайди, 20 сўм холида туради, лекин шарбат нархининг арзонлашиши даромаднинг реал қийматининг ортишига олиб келади. Шунинг учун хам шатбатнинг нархи арзонлаб бориши билан, истеъмолчининг кўпроқ шарбат харид қилишга қурби етади ва ортади. Нормал, паст сифатли ва гиффен учун даромад ва алмаштириш самараси. Юқорида истеъмолчи даромадтнинг ўзгариши ва товарлар нархи ўзгаришининг бўлган талабга қай тарзда таъсир кўрсатишини кўриб ўтдик. Энди бирор товарга бўлган товарнинг қанча қисми нарх билан, қанчаси истеъмолчи даромади билан боғлиқ эканини кўриб чиқамиз. Бунинг учун бизга даромад самараси ва алмаштириш самараси тушунчалари керак бўлади. Даромад самараси – бу истеъмол даромади ўзгариб, нархлар ўзгаришсиз қолганда истеъмол таркибининг ўзгаришидир. Бунда истеъмолчининг сотиб олиш имкониятлари хам ўзгаради ва унинг товарлар мажмуаси бир чизиқдан иккинчисиги силжиди. Буни яққолроқ тушуниш учун қуйидаги мисоли келтирами; Фараз қилайлик, бозорга озиқ – овқат махсулотлари ва истеъмол буюмлари сотиб олиш учун бордингиз. Чўнтагингизда 100000 сўм пул бор. Бозорга киришингиз билан сиздан 40000 сўм қарз олган дўстингизни учратиб қолдингиз. У қарзини сизга қайтариб берди ва энди сизнинг пулингиз 140000сўм бўлиб қолди. Энди сиз аввалги ўйлагангиздан кўра кўпроқ ва сифатлироқ товарларни сотиб олишингиз мумкин. Жамиятда,инсонлар хаёти хам шундай холат кузатилади. Истеъмолчиларнинг даромади ортиб бориши билан уларнинг маълум товарларга бўлган талаби ўзгаради. Статистик маълумотларга қараганда бутун жахон бўйича даромад ўртача 1%га ортади. Ривожланган давлвтларда ахоли даромади ортиши билан маиший хизматларга бўлган талаб кучаяди. Булар қаториги кир ювиш идораси, уй тозалаш хизмати ва бошқаларни киритишимиз мумкин. Ривожланаётган давлатларда ахолининг даромади ортиши билан узоқ муддат хизмат қилувчи предметларга бўлган талаб ортади. Буларга мисол қилиб телевизор, холодилник, компютер, машина, участка ва бошқаларни олишимиз мумкин. Алмаштириш самараси – нафлилик даражаси ўзгармаганда, бирор товарнинг нархи ўзгариши билан истеъмол талаби таркибининг ўзгаришидир. Масалан, пиёзнинг нархи қимматлаб кетганда, унинг ўрнига карам ишлатиш, пахта ёғининг нархи ошиб кетса, писта ёғии ёки маргариндан фойдаланиш ва хоказо. Кўпинча, иқтисодий адабиётларда даромад самараси ва алмаштириш самараси биргаликда, ўзаро қиёсланиб тахлил қилинади. Чунки шундай йўл билан истеъмолчи талаби ўзгаришининг қанчаси даромаднинг ўзгариши хисобига, қанчаси нархларнинг ўзгариш хисобига бўлаётганини билиш мумкин. Биз хам нормал сифатли ва гиффен товарлар учун даромад ва алмаштириш самарасини кўриб чиқамиз. айтайлик, гуруч ва телевизорга бўлган талаби келтирилган. А неъмат – телевизор, Б - неъмат гуруч. Бюджет чизиғи дастлаб БА холда бўлган. БА бюджет чизиғининг U1 бефарқлик эгри чизиғи билан кесишган нуқтаси, яъни истеъмолчининг оптимал танлов мажмуаси Е1 нуқта билан белгиланган. Бу холатда истемолчи телевизордан А1 бирлик дейлик 1 дона, гуручдан эса Б1 бирлик, дейлик 30 кг сотиб олади. Телевизорнинг нархи арзонлагандан кегин, бюджет чизиғи БА* холатига силжиган. Энди янги оптимал мажмуа U1 бефарқлик эгри чизиғи БА* бюджет чизиғи билан кесишган Е3 нуқтага ўтади. Энди истмолчи телевизордан А3 бирлик, яъни 3дона ва гуручдан Б3 бирлик, яни 20кг харид қилади. Демак, телевизор нархининг пасайиши истеъмолчининг реал даромадини, сотиб олиш қобилятини оширди. Истеъмолчининг телевизорга талаби 1 донадан 3 донага, графикда А1 нуқтадан А3 нуқтага оширди, гуручга бўлган талабни эса 30 кгдан 20 кгга графикда Б1 нуқтадан Б3 нуқтага туширди. Телевизорга бўлган талабнинг А1 нуқтадан А3 нуқтага кўчиши умумий самара дейилади. Бу умумий самаранинг даромад ва алмаштириш самарасига қандай тақсимланишини кўриб чиқайлик. Даромад самарасини аниқлаш учун U1 бефарқлик эгри чизиғига уринадиган, БА* бюджет чизиғига паралел БА” бюджет чизиғини ўтказамиз. БА” бюджет чизиғи истеъмолчи даромадининг камйганини ифодалайди. Бу бюджет чизиғининг U1 бефарқлик эгри чизиғига уринган нуқтасини Е2 билан белгилаймиз. Е2 нуқтага мос келувчи телевизор хажми А2 га, дейлик 2 донага тенг. А2 нуқта А1 А3 силжишини 2 қисимга А1 А2 ва А2 А3 қисмларга ажратади. А1 А2 –алмаштириш самараси, А2 А3 – даромад самараси бўлади. Демак телевизорга талабнинг 1 донадан 2 донага ўтиши телевизор нархи арзонлиги сабабли, бу талаб миқдорининг 2 донадан 3 донага кўпайишига эса истеъмолчи даромадининг ортиши сабаб бўлди. Паст сифатли товарлар учун даромад ва алмаштирш самараси. График абсисса ўқига паст сифатли товар, ордината ўқига нормал сифатли товар жойлаўтирилган. U1 бефарқлик эгри чизиғи RS бюджет чизиғи уринган А нуқтада истеъмол паст сифатли товардан F1 миқдорда сотиб олади. Агар паст сифатли товар нархи арзонласа, бюджет чизиғи RT холатга ўтади. Бу холатда истеъмолчи паст сифатли товардан кўпроқ сотиб олади. Паст сифатли товар арзонлагани сабали пули барибир ортиб қолади ва нормал товардан хам кўпроқ сотиб олади. Бу холатда U2 бефарқлик эгри чизиғининг RT бюджет чизиғига уринган В нуқтада оптимал танлов мажмуасига эга бўлади ва паст сифатли товардан Е миқдорда сотиб олади. Демак, алмаштириш самараси FE мусбат ишорали. Агар истеъмолчи даромад камайса, бюджет чизиғи пастга тушади. Бухолатда истеъмолчиининг танлов мажмкаси U бефарқлик эгри чизиғининг янги бюджет чизиғи билан кесишган С нуқтаси ташкил қилади. Бу холатда паст сифатли товардан F2 миқдорда истеъмол қилинади. Даромад пасайган паст сифатли товарнинг истеъмол миқдори кўпаймоқда, даромад кўпайганда истеъмол миқдори камаймоқда. Демак, даромад самараси манфий ишорали, бундан келиб чиқадики, умумий самараси топиш учун алмаштириш самарасидан даромад самарасини айириш керак. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling