Реферат мавзу: Даромад ва алмаштириш самараси Қабул қилди: Муродова М. Бажарди: Каримов Равшан


КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА ДАРОМАД ВА АЛМАШТИРИШ САМАРАСИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ


Download 0.9 Mb.
bet5/5
Sana29.12.2022
Hajmi0.9 Mb.
#1072039
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
Даромад ва алмаштириш самараси Маруза

КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА ДАРОМАД ВА АЛМАШТИРИШ САМАРАСИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ.
Юқорида биз даромад ва истеъмол самарасининг назарий асосларини ўрганиб чиқдик. Энди даромад ва алмаштириш самарасини корхоналар фаолиятида тахлил қилишга уруниб кўрамиза.
“Алишер Барака” хусусий кичик корхонаси эшик – ром ишлаб чиқариш билан шуғиланади. 2010 – йилгача корхонадаги ускуналар анча эскириб қолган эди. Бу камчилик аста – секин ишлаб чиқарилаётган эшик – ромлар сифатига хам таъсир кўрсата бошлади. Корхона рахбари Алиъшер Собиралиев ускуналарини янгилаш кераклигини яхши тушуниб турарди, лекин бунинг учун анча катта миқдордаги керак бўлганлиги туфайли фақат жорий таъмир билан чекланарди.
2010 – йилда корхона мижозларнинг бир нештаси сотиб олинган товарлар учун тўловни бироз кечиктириб юборди. Июнъ ойига келиб, 3та мижоз 12 миллион сўм маблағни беш кун ичида келтириб беришди. Бундан ташқари, бошқа турдаги ускуналар ишлаб чиқарувчи “Замин” корхонаси эски 10 та ускуналарнинг хар бирини 100 000 сўмдан сотиб олиш таклифини билдиради.
Шундай қилиб, умумий хисобда 13 000 000 сўм маблағ топилди. Алишер Собиралиев 10 та янги ускунанинг хар бирини 1 300 000 сўмдан сотиб олди ва корхонага ўрнатди. Энди бу корхона ишлаб чиқарган эшик – ромларининг сифати яхшиланиб, бозорга уларга бўлган талаб хажми хам анча ортди.
Демак, даромаднинг ортиши ва унинг капиталлаштириши корхона фаолиятига ижобий таъсир қилди. Корхонадаги ускуналарнинг янгиланиши ишлаб чиқариш самарадорлигини ва товарларнинг сифатини анча оширади.
Юқорида “Алишер Барака” хусусий кичик корхонаси мисолида даромад самарасининг корхона фаолиятига таъсирини кўриб чиқдик, энди алмаштириш самарасининг корхона фаолиятига қандай таъсир қилишини тахлил қиламиз.
Пояфзал ишлаб чиқарувчи “KFK Shoes” хусусий корхонаси бутун Фарғона водийсида ўз ўрнига эга корхоналардан бири хисобланади. Корхонада ишлаб чиқарилган пояфзаллар нафақат юртимизда, балки Рассия, Туркия, Грузия, каби бир қанча хориж давлатларида анча йиллардан бери ўзининг сифати ва чидамлилиги билан машхур.
“KFK Shoes “ хусусий корхонаси пояфзал ишлаб чиқариш учун хомашёни, яъни терини Эрон давлатидан сотиб олади. Бир жуфт пояфзал ишлаб чиқариш учун сарф бўладиган хомашё корхонага 45 000 сўмга тушади. 2012 – йилда Эрондан келадиган хомашёнинг нархи кўтарилиб кетди. Бунга сабаб қилиб, Эрон давлатининг ўзида бир қанча корхоналар очилганини кўрсатишди. Энди бир жуфт пояфзал учун сарф бўладиган хомашё 60 000 сўмга тўғри кела бошлайди.
Корхона ходимлари тезлик билан бошқа хомашё етказиб берувчиларниизлаб топишди. Аниқланишича, Покистон мамлакатида жуда сифатли тери хомашёси ишлаб чиқариларкан. Корхона иқтисодчининг берган маъмумотига кўра агар корхона Покистон хомашё сотиб олса, бир жуфт пояфзал учун 55 000 сўмлик хомашё ишлатар экан. Корхона рахбари тезлик билан Покистондаги тадбиркорлар билпн шартнома имзолади ва тери хомашёсини Покистондан олиб кела бошлади.
“KFK Shoes” корхонаси мижозлар янада сифатлироқ хомашёдан ишлаб чиқарилган пояфзалларни бироз қимматроқ нархда сотиб бўлса хам олишни маъқул кўришди. Махсулотлар сифатига сифат қўшилгач, унга бўлган талаб хажми хам анча ортди. Демак, алмаштириш корхона фаолиятига ижобий тарзда таъсир қилди.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, истеъмолчи талабнинг ўзгаришини тахлил қилишда даромад самараси ва алмаштириш самараси мухим ахамият касб этади. Бозор иқтисодиёти шароитида даромад ва алмаштириш самарасини ўрганиш товарларга нарх белгилаш қонуниятларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Зеро, хар қандай корхона ўз фойдасини максималлаштириш учун товарларига бўлган талабнинг доимийлигини таъминлаш керак. Чунки хар қандай йирик корхоналар, монополиялар, косернлар агар товарларга талаб бўлмаса, инқирозга юз тутади. Шунинг учун хам истеъмолчи даромадининг ўзгаришини ёки бошка товарлар нархи ўзгаришини етарли даражада тахлил килиш фирманинг барқарор ривожланишига олиб келади.
Нормал, паст сифатли ва гиффен товарлар учун даромад ва алмаштириш самарасини этиборга олган холда фирма ва корхоналар иқтисодчилари ўзларининг йиллик ишлаб чиқариш режаларини тузиб чиқишлари мумкин. Агар режа тузишда бу омиллар инобатга олинмаса, келгусида кутилмаган вазиятлар содир бўлиб корхона ходимларини мушкул ахволга солиб қўйиши мумкин.
Бундан ташқари, корхоналарнинг ўзлари хам махсулот ишлаб чикарувчи сифатида маълум турдаги хом ашё материалларига эхтиёж сезадилар. Юқорида “Алишер Барака” ва “KFK Shoes “ корхоналари мисолида даромад алмаштириш самасининг корхоналар фаолиятига таъсирини тахлил қилишга харакат қилдик.
Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling