Реферат мавзу: Даромад ва алмаштириш самараси Қабул қилди: Муродова М. Бажарди: Каримов Равшан


Download 0.9 Mb.
bet1/5
Sana29.12.2022
Hajmi0.9 Mb.
#1072039
TuriРеферат
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Даромад ва алмаштириш самараси Маруза


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИДАН


РЕФЕРАТ

Мавзу: Даромад ва алмаштириш самараси


Қабул қилди: Муродова М.
Бажарди: Каримов Равшан


Мавзу: Даромад ва алмаштириш самараси.

Режа:


  1. Даромад – истеъмол чизиги, Энгел чизиклари.

  2. Нарх – истеъмол чизиги.

  3. Нормал, паст сифатли ва гиффен товарлар учун даромад ва алмаштириш самараси.

  4. Корхоналар фаолиятида даромад ва алмаштириш самарасининг кўлланиши.

  5. Хулоса.


Даромад – истеъмол чизиғи даромаднинг ўзгариши бюджет чизиғини ўзига параллел равишда силжишига олиб келади, нима учун деганда, нархлар нисбати ўзгармайди. Даромад ошганда, бюджет чизиғи ўнгга – юқорига силжиди, камайганда пастга – чапга силжиди. Худди шундай силжишлар нематлар нархи бир хил ўзгарганда ҳам содир бўлади. Нархларни пасайиши реал даромадни оширади, натижада бюджет чизиғи ўнга – юкорига силжиди. Худди шундай нархларнинг ўсиши реал даромадни кам айттиради – бюджет чизиғи пастга – чапга силжиди. Реал даромаднинг ўсиши натижасида бюджет чизиғи А1 А 2 А 3 А 4 холатларга кетма-кет силжиди.


Даромаднинг ўзгаришига мос равишда истеъмолчининг янги холатдаги муозанат Е1, Е2, Е3, ... Еn нуқталари ўрнатилади. Ушбу муозанат нуқталарини туташтирувчи чизиқни Америкалик олим Дж. Хикс “даромад – истемол” чизиғи деб атади ва бу чизиқ илмий адабиётларда “турмуш даражаси” чизиғи деб хам аталади. Чизманинг ордината ўқига паст сифатли товар обсисса ўқига нормал сифатли товар жойлаштирилган. Кўриниб турганидек, даромад минимал вақтида паст сифатли товар кўпроқ, нормал товар нисбатан кўпроқ миқдорда сотиб олиняпди. Даромад ошиши билан нормал товарнинг миқдори кўпайиб, паст товарнинг миқдори эса камайиб бораверади.
Энди апсисса ўқига паст сифатли товарни, ордината ўқига нормал товарни жойлаштирайлик.

Кўриниб турганидек, даромад ортиб бориши билан паст сифатли товар истеъмоли аввал ортиб боради, даромад маълум миқдорга етгач камайишни бошлайди. Нормал товар истеъмоли эса доим ортиб борувчанлик хусусиятини намоён қилади. Энди абсисса ўқига хам, ордината ўқига хам нормал сифатли товар қўйиб тахлил қиламиз.


Чизмадан кўриниб турганидек, даромад ортиб бориши билан иккала товарнинг истеъмоли хам бир хилда ортиб боради. Даромад – истеъмол чизиғи абсисса ўқи билан хам, ордината ўқи билан хам бир хил 45гр ли бурчак ташкил қилади. Демак, даромад истеъмол чизиқлари товарнинг нархи ўзгармаганда, даромад ўзгариши билан истеъмолчининг товар танлови холатнинг бир холатдан иккинчисига ўтишини акс эттиради.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling