Реферат мавзу: Даромад ва алмаштириш самараси Қабул қилди: Муродова М. Бажарди: Каримов Равшан


Гиффер товарлар учун даромад ва алмаштириш самараси -


Download 0.9 Mb.
bet4/5
Sana29.12.2022
Hajmi0.9 Mb.
#1072039
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
Даромад ва алмаштириш самараси Маруза

Гиффер товарлар учун даромад ва алмаштириш самараси - талаб қонунига мувофиқ, товарларнинг нархи ошса, уларга бўлган талаб микдори камаяди. Масалан, ”Ласетти “ автомашинасиниг нархи 10 000 000 сўм бўлиб қолса, унга бўлган талаб миқдори кескин ортиб кетади, агар 10 000 000 га кўтарилса, унга талабгорлар сони кескин камайиб кетади.
Лекин, шундай товарлар хам борки, агар уларнинг нархи ошса, уларга бўлган талаб миқдори камаймайди, балки ортади. Бундай товарларга биринчи бўлиб, ингилиз иқтисодчиси Роберт Гиффер эътибор берган.
Ирландияда бахоларни ўрганаётиб, Гиффер шундай ходисага дуч келади. Ўша йили Ирландияда картошка хосили яхши бўлмайди, ва табиийки, картошканинг нархи кўтарилиб кетади. Лекин ахоли орасида картошкага бўлган талаб миқдори ортиб кетади. Бунга сабаб, Ирландияда кам даромадли ахолининг асосий қисми картошка истеъмол қилган ва улар хосили яхши бўлмаганини, нархнинг яна хам кўтарилиши мумкинлигини эшитгач, иложи борича кўпроқ картошка сотиб олишга харакат қилишган.
Кам даромадли ахоли истеъмол қиладиган ва талаб миқдори нарх ортганда ориб, камайганда камаядиган товарлар Гиффер товарлар дейилади. Бундай товарлар, картошка, буханка, макарон мисол бўлиши мумкин.
Бундай товарлар учун талаб чизиғининг ўзгариши “Гиффер парадокси” деб аталади ва қуйидагича бўлади.

Графикдан кўриниб турганидек, товар нархи Р0 бўлганда, унга бўлган талаб миқдори Q0 холатда эди. Кейинчалик, товар нархи Р1 холатга утганда, яъни ўрнатилган талаб миқдори хам ортади, Q1 холатга ўтади.
Энди гиффен товарлар учундаромад ва алмаштириш самарасини кўриб чикайлик. Маълумки, истеъмолчи даромади ортиши билан гиффен товарга бўлган талаб камаяди, чунки, истеъмолчи даромади ортгандан сўнг, гўшт, ёғ, сут махсулотларини сотиб олишга қурби етади ва макарондан кўра гўштни афзал билади.
Абсисса ўқига гиффен товар, ордината ўқига нормал товар қўйиб тахлил қилинса, қуйдаги график хосил бўлади.

Исиеъмолчи учун бюджет чизиғи NM1 холатда эди. Яни истеъмолчи М1 миқдорда гиффен чизиғи ёки N миқдорда нормал товар сотиб олиш мумкин. Истемолчининг бефарқлик эгри чизиғи U1 нинг NM1 бюджет чизиғига уринган Е0 нуқтаси у учун оптимал танлов мажмуаси хисобланади. Бу нуқтада истеъмолчи гиффен товарда А0 бирлирлик сотиб олди.
Агар гиффн товар нархи арзонласа, истеъмолчи бюджет чизиғи NM2 холатга кўчади. Гиффер парадоксига кўра энди унинг гиффер товарга бўлган талаби камаяди ва А1 нуқтага келиб қолади. Нормал товарга бўлган талаби эса ортади, чунки гиффен товарнинг арзонлашиши ва унга бўлган талаб миқдорининг камайишидан ортиб қолган пулни хам нормал товар учун сарфлаш мумкин бўлади.
Агар истеъмолчи даромади камайса, бюджет чизиғи N1 M3 холатга кўчади. Истеъмолчи бефарқлик эгри чизиғи U1 холатга қайтади, танлов мажмуаси Е2 холатга кўчади. Чунки энди унинг даромади нормал товардан кўп миқдорда сотиб олишга етмайди ва гиффен товардан А2 миқдорда сотиб олади.
Даромад ва алмаштиришнинг умумий самараси норсал сифатли товарлар учун қўшилса, гиффен товарлар учун айириб топилади. Демак, юкоридаги графикда умумий самара А0 А2 га тенг.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling