Referat Mavzu: Korrupsiyaga karshi kurashish kompleans nazorat tizimi tushunchasi va rivojlanish boskichlari


Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришда қўйидаги масалаларга алоҳида аҳамият бериш зарур


Download 1.22 Mb.
bet3/3
Sana08.05.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1447170
TuriReferat
1   2   3
Bog'liq
durdona

Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришда қўйидаги масалаларга алоҳида аҳамият бериш зарур:
Биринчидан, қонун ҳужжатларида ҳали-ҳамон коррупциоген (коррупциявий омиллар келтириб чиқарувчи) нормалар мавжудлиги ва ушбу нормаларни экспертизадан ўтказишнинг самарали механизми амалда йўлга қўйилмаганидир. Яъни қонун ҳужжатларидаги у ёки бу нормаларнинг ўзи коррупция ҳолатларига йўл қўйиб бериши, айрим давлат идораларига ортиқча ваколат берилаётгани ёки ваколатнинг суиистеъмол қилинишига ҳуқуқий асоснинг рухсат бериш ҳолатлари мавжудлигидир.
Иккинчидан, коррупцияга қарши курашиш тизимини тубдан ислоҳ этиш зарур. Яъни мавжуд тизим негизида, давлат раҳбари томонидан лавозимига тайинланадиган ва парламент юқори палатасига ҳисобдор бўлган мустақил давлат агентлигини таюшкил этиш мақсадга мувофиқ. Коррупцияга қарши тузилмаларнинг бир нечта давлат идораларида фаолият кўрсатиши бир-бирининг фаолият ва ваколатларини такрорласа, иккинчи жиҳатдан битта идорада ҳам ушбу тузилма ва тергов органининг фаолият юритиши ўз-ўзидан шу органга судлар фаолиятига таъсир этиш механизмини тақдим этади, судлар мустақиллигига путур етади, пировардида эса одил судловни тўла таъминлаш қийинлашади.
Учинчидан, бугунгача коррупция дейилганда, аҳолининг кўпчилик қисми Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (210-моддаси) пора олиш, (211-моддаси) пора бериш, (212-моддаси) пора олиш-беришда воситачилик қилишни назарда тутувчи диспозицияларни тушунишарди. Ваҳоланки, шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик, гуруҳлар манфаатлари йўлидаги ҳаракатлар, ходимларни пора ва бошқа ҳақ эвазига оғдириш йўлидаги ҳаракатларга эътибор кам. Шу боисдан “манфаатлар тўқнашуви”ни ЖКда ҳуқуқий норма сифатида аниқ ёритиш, Олий суд томонидан расмий тушунтириш берилиши, бу борада санкция масаласини ҳам қайта кўриб чиқиш лозим.
Тўртинчидан, ноқонуний (рўйхатдан ўтмаган) бизнеснинг умумий бизнесдаги салмоқли ўрни, яъни яширин иқтисодиёт, нақд пулнинг ноқонуний айланмаси, солиққа тортилмайдиган маблағнинг катта миқдори сақланиб қолаётгани ҳамда ушбу ноқонуний бизнес ва пул айланмасини қонунлаштириш, легаллаштириш йўлига ўтказишнинг самарали механизми жорий этилмаган. Шунингдек, даромадни декларация қилиш тизимини мукаммал тартибга солиш лозим бўлади.
Бешинчидан, ҳар бир жабҳада парламент назоратини такомиллаштириш лозим бўлади.
Олтинчидан, ривожланган қатор давлатларда айнан коррупцияга қарши кураш борасида ҳам шу ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқалар тузилмаси раҳбарлик тузилмаларидан бири саналади ҳамда ОАВ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилади ва жамоатчилик назорати асосий рол ўйнайди.
Еттинчидан, коррупцияга қарши курашда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик масаласини ошриш лозим бўлади. Шу боис мактабларда, олий таълим ва ундан кейин, айниқса, коррупцияга қарши кураш тизими учун кадрлар захирасини шакллантиришда маънавият дарсларини кенг йўлга қўйиш айни муддао.
Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling