Referat mavzu: «Yunisef xalqaro tashkiloti faoliyatiyoshlarni xuquqiy himoya qilish masalalari»
Download 36.52 Kb.
|
REFERAT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди. Шавкат Мирзиёев
REFERAT MAVZU: « YuNISEF xalqaro tashkiloti faoliyatiyoshlarni xuquqiy himoya qilish masalalari » Bajardi: Yunusova Zebo Tekshirdi: REJA: KIRISH INSON HUQUQLARI VA ERKINLIKLARI – OLIY QADRIYAT 1.1. Inson huquqlari va erkinliklarini himoya qilish zarurati. 1.2. Demokratik jamiyat qurishda inson huquqlari va erkinliklarini kafolatlashning o’rni . INSON HUQUQLARI VA ERKINLIKLARINI KAFOLATLASHDA MUSTAQILLIK OMILI 2.1 Inson huquqlari boyicha O’zbekiston Respublikasida amalga oshirilgan ishlar. 2.2. O’zbekistonda inson huquqlari va erkinliklari boyicha tashkilotlar faoliyati Manbalar . Инсон ҳуқуқлари - инсоният пайдо бўлгандан буён турли даражаларда, мутафаккирлар ва файласуфларнинг баҳс-мунозараси мавзуси бўлиб келган. Унинг ҳуқуқий манбалари жуда қадимги замонларга бориб тақалади. Ҳозирги замон Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик 3 босқичга бўлиб ўрганилади. Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди. Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари - инсоният пайдо бўлгандан буён турли даражаларда, мутафаккирлар ва файласуфларнинг баҳс-мунозараси мавзуси бўлиб келган. Унинг ҳуқуқий манбалари жуда қадимги замонларга бориб тақалади. Ҳозирги замон Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик 3 босқичга бўлиб ўрганилади. Биринчи босқич, 1789 йилда қабул қилинган Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари француз Декларациясидан бошланиб то биринчи жаҳон урушига қадар даврни ўз ичига олади. Инсон ҳуқуқлари қонунчилиги биринчи босқичида шахс эркинлиги ва фуқаролар тенглиги; шахс дахлсизлиги, хусусий мулк, сайлов ҳуқуқларига оид масалалар асосий ўрин эгаллаган. Инсон ҳуқуқларининг иккинчи босқичи XX асрнинг 1 ярмини ўз ичига олади. Бунда инсоннинг меҳнат қилиш ҳуқуқи; дам олиш ҳуқуқи; ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи қонунчиликни асосий мавзуси бўлган. XX асрнинг 2 ярми Инсон ҳуқуқларига оид қонунчиликнинг учинчи босқич даври ҳисобланади. Бу даврда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид яратилган қонунлар инсон ҳуқуқлари қонунчилигининг “янги авлод” даври деб номланади. Учинчи босқич қонунчилиги марказида инсонларни тинч яшаш ҳуқуқи; соф ва тоза атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи; ахборот олиш ҳуқуқига катта эътибор қаратилган. Мантиқан кетма-кетликдан келиб чиқилса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизимини учинчи босқичида яратилган Конституциялар қаторидан ўрин олган. Шу нуқтаи назардан оладиган бўлсак, биз юқорида айтиб ўтган инсон ҳуқуқларининг барчаси Конституциямизда ўз аксини топган десак, муболаға бўлмайди. Жумладан конституциянинг II-бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланади. Ушбу бўлим 7 бобдан иборат бўлиб, унда Умумий қоидалар; Фуқаролик; Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар; Сиёсий ҳуқуқлар; Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар; Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари; ва Фуқароларнинг бурчлари белгилаб берилган. Шу ўринда нима учун фуқароларнинг бурчлари ҳам инсон ҳуқуқлари қаторида эътироф этилмоқда, деган савол туғилиши табиий. Ўзи бундай саволни бериш тўғрими? Бизнингча тўғри. Чунки, фуқаро ўз бурчини бажариш орқали бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашда иштирок этади. Масалан, ёшлар ватан олдидаги йигитлик бурчини бажарар экан, мамлакатимиз сарҳадларини ҳимоя қилади. Шунинг баробарида, бошқа фуқароларнинг тинч яшаш ҳуқуқини таъминлашда иштирок этади. Шу ўринда Конституциямиз нормаларидан кўпчиликнинг хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини халқаро ҳужжатларга қиёслаш орқали очиб беришга ҳаракат қилсак. Маълумки, Инсон ҳуқуқларига оид БМТ томонидан 70 га яқин, Европа Кенгаши Бош ассамблеяси томонидан 160 дан зиёд, ЮНЕСКО томонидан 70 дан ортиқ, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан 30 дан ортиқ халқаро конвенциялар, декларациялар, пактлар қабул қилинган. Маълумотларда келтирилишича ҳозирги пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича 400 га яқин халқаро ҳужжатлар мавжуд. Мен эътиборингизни барчага яхши маълум бўлган БМТ Бош Ассамблеясининг резолюция билан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”га қаратсам. Нимага? Чунки, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” образли айтганда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзагини ташкил этади. Қолаверса, бутун дунёда инсон ҳуқуқларига тааллуқли бўлган қонунлар ҳужжатлари “илдизи” мана шу БМТнинг асосий ҳужжатидан “озиқланади”. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” Муқаддимасида “Инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигини эътиборга олиб; инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва уни поймол этиш инсоният виждони қийналадиган ваҳшиёна ишлар содир этилишига олиб келганини, кишилар сўз эркинлиги ва эътиқод эркинлигига эга бўладиган ҳамда қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли шароитда яшайдиган дунёни яратиш инсонларнинг эзгу интилишидир деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб; инсон охирги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён кўтаришга мажбур бўлишининг олдини олиш мақсадида инсон ҳуқуқлари қонун кучи билан ҳимоя этилиши зарур эканлигини эътиборга олиб; халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш зарурлигини эътиборга олиб; Бирлашган Миллатлар халқлари инсоннинг асосий ҳуқуқларига, шахснинг қадр-қимматига, эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигига, ўз эътиқодларини Низомда тасдиқлаганликлари ҳамда янада кенгроқ эркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашишга аҳд қилганликларини эътиборга олиб; аъзо бўлган давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш ва унга риоя қилишга кўмаклашиш мажбуриятини олганлигини эътиборга олиб; мазкур ҳуқуқлар ва эркинликларнинг характерини ялпи тушуниш ушбу мажбуриятларнинг тўлиқ адо этилиши учун катта аҳамиятга эга бўлишини эътиборга олиб; Бош Ассамблея мазкур Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо ушбу Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим йўли билан бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарур” деб ҳисоблайди. Жами 30 моддадан иборат бўлган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг моддаларини ўқиймиз. Шу нарсага ишончим комилки, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги нормалар билан эгизак. Ишонмасангиз, ўзингиз кўринг. Масалан: “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 3-моддаси. “Ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир”. Энди Ўзбекистон Республикаси Конституциясини 24-моддасини ўқиймиз: “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.” Декларациянинг 5-моддаси: “Ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги керак.” Бунга ҳамоҳанг бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26-моддасининг иккинчи қисмини ўқиймиз. “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.” Ёки, Декларациянинг 9-моддаси, “Ҳеч ким асоссиз қамалиши, ушланиши ёки қувғин қилиниши мумкин эмас. Айнан шу қоида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасида акс этган. Унда жумладан шундай дейилади: “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.” Кўриб турганингиздек, мамлакатимиз Конституцияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари борасида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг асосий ғояси ва қоидаларини ўзида акс эттирган. Қолаверса, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бир-бирига икки томчидек ўхшаш бўлган инсон ҳуқуқларига оид қоидаларни кўплаб келтириш мумкин. Гап уларни қиёслашда эмас, балки дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган инсон ҳуқуқларига оид қоидаларни миллий қонунларимизда мустаҳкамланганлигини айтмоқчимиз холос. Мақсадимиз эса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш баробарида БМТ га аъзо бўлишда ўз зиммамизга олган мажбуриятларни бажариш кераклигини яна бир карра эсимизга солиш. Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимиз. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг II боби, 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади” дейилган. Демак, том маънодаги демократик давлат деганда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланиши тушунилади. Download 36.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling