Реферат тайёрлаш ва расмийлаштириш тартиби Ушбу бобда қуйидаги билимлар баён этилган: Эссе ҳақида маълумот
Download 468.85 Kb.
|
2-Ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эссе ва иншонинг фарқли томонлари
Эссе ҳақида маълумот
Эссе ҳажми таклиф қилинган мавзудаги 1000 сўздан 5000 сўзгача бўлган асардир. Эссе ёзиш ўқувчиларга ўз фикрини эркин билдиришга, мавзуга алоқадор маълумотни онгли қабуллашга ва тушунишга, муаммонинг ечимини топишга алоқадор далиллардан фойдаланиб, ўз хулосасини аниқ ва саводли баён этишга имкон яратади. Муҳими, келтирилган факт ва далилларнинг ўринли қўлланишидир. Эссе ва иншонинг фарқли томонлари Эссе – француз тилида "essai" – «тажриба», инглиз тилида "essay", "assay" – интилиш, ижодий синов, очерк; латинча "exagium" – "ўйлаш" деган маънони билдиради Эссе – ўқувчининг аниқ мавзу юзасидан шахсий фикр-мулоҳазалари асосида ёзиладиган ихчам ижодий иш ҳисобланади. Унинг ўзгачалиги мавзуда кўтарилаётган муаммога факт ва далилларни ўринли келтириш орқали ўз муносабатини билдириш. Эссе эркин композиция асосига қуриладиган, тузилиш жиҳатдан ихчам насрий асар бўлиб, бадиий-публицистик жанрнинг бир тури. Эссе муайян бир режа асосида ёзилмайди. Эссенинг турлари бир неча хил бўлиб, ёзилиш мақсадига кўра унинг қай турга мансублиги аниқланади. Эссе орқали нарса ва ходисаларга ёки шахсга оид субъектив фикр баён қилинади. Эссе фалсафий, тарихий, биографик, публистик, адабий тақидий, илмий оммабоп соф белеристик характерда бўлади. Эссе услуби образлиги, офарастиклиги жонли тилда яқинлиги билан ажралиб туради. Эссенинг мақсади – ўқувчини фаол фикрлашга ўргатиш, ўз мулоҳазаларини далиллашга йўналтириш, тил унсурларидан ўринли фойдаланиш орқали фикрни тўғри етказиб бериш кўникмаларини шакллантириш. Иншо – араб тилидан олинган сўз бўлиб, "бино қилиш", "қуриш" деган маънони билдиради. Иншо ўқувчининг ўзбек адабиёти фанидан олган назарий билимларини ўз фикри ва дунёқараши билан боғлаб ёзадиган ижодий меҳнати. Бунда ўқувчидан ўқилган бадиий асарни чуқур ўйлаши, таҳлил қилиши, сўнг бадиий тил билан таъсирли ифодалаши талаб этилади. Иншо – тузилиши жиҳатдан ҳажми кенг, фан бўйича эгалланган назарий билимлар асосида ёзиладиган ижодий иш. Иншо учун режа тузилади ва эпиграф ёзилади. Иншо шартли равишда уч гуруҳга бўлинади: адабий, адабий-ижодий ва эркин мавзудаги иншолар. Иншодан кўзда тутилган мақсад ўқувчининг ёзма нутқини ривожлантириш. Эссе муалифнинг шахсий тажрибаларини, муайян масалага бўлган қарашларини, акс эттиради. У аниқ бир саволга жавоб бермайди , лекин ўз фикрини ёки таасуротини акс эттиради. Эссенинг баъзи белгилари: Маълум бир мавзу ёки саволнинг мавжудлиги. Муаммонинг кенг доирасини таҳлил қилишга бағишланган ишни, таърифи бўйича, Эссе жанрида бажариш мумкин эмас. Эссе маълум бир воқеа ёки масала бўйича индивидуал таассуротлар ва фикрларни ифодалайди ва, албатта, мавзуни аниқ ёки тўлиқ талқин қилишини даъво қилмайди. Эссе, қоида тариқасида, бирор нарса ҳақида янги, субъектив равишда ранг-баранг сўзни назарда тутади, бундай асар фалсафий, биографик тарихчи, публицистик, адабий-танқидий, илмий-оммабоп ёки сохта характерга эга бўлиши мумкин. Эссе таркибида биринчи навбатда муаллифнинг шахсияти - унинг дунёқараши, фикрлари ва ҳиссиётлари баҳоланади. Мустақил жанр сифатида А. Монтел ижодида таркиб топган. Бу жанр Ғарбда олдинроқ ишлатилган бўлсада, ўзбек адабиётида 20-асрнинг 70-80- йилларида эссе яратила бошлади. Download 468.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling