Режа : Сувли иситиш тизимини туркумлари. Сувли иситиш тизимини харакатланиш доираси
Бинонинг асосий иссиқлик сарфини аниқлаш
Download 362.83 Kb.
|
2.2-mavzu
Бинонинг асосий иссиқлик сарфини аниқлаш.сиқлик тизимларининг қувватини аниқлаш ва уларнинг барча ускуналарининг (қозонлар сони ва уларнинг иссиқлик берадиган юзаси, иссиқлик ускуналари, иссиқликнинг ҳисобий миқдорлари ва уларнинг истеъмолчиларга узатиш учун қувурлар ҳисоби) тўлиқ ҳисоблаш учун бинолардан ташқи ҳаволарга сарф бўлаётган иссиқлик миқдори ҚМҚ 2.04.05-97, ҚМҚ 2.01.04-94 ва ҚМҚ 2.01.01-94 талаблари асосида аниқланиши лозим.Биноларнинг ҳажмий-режавий ечимига, қурилиш иссиқлик физикасининг қонуниятига биноан ташқи тўсиқларнинг иссиқлик физик ҳисоблари натижасида тўсиқлар учун самарали конструкциялар қабул қилинади. Шунинг учун саводхонлик билан иссиқлик физик жиҳатдан танлаб олинган самарали ташқи тўсиқ конструкциялар иситиш тизимларини иссиқлик қувватини тежашга олиб келади. Бинолардан сарф бўлаётган иссиқлик миқдорининг бир қисми шамолнинг таъсирига узвий боғлиқ бўлиб, айниқса кўп қаватли бинолар шамол йўналишида ялангликка қурилган бўлса иссиқлик сарфи сезиларли даражада катта бўлади. Аксинча шамол йўналишдан ҳимояланган жойларда ва шаҳар ичида қурилган биноларда иссиқлик сарфи камроқ бўлади. Шунинг учун, биноларни шамол таъсиридан сақлаш учун ташқи девор сиртидан шамол кучини қайтарувчи махсус тўсинлар ўрнатилади. Шамол таъсиридан бинодан сарф бўлаётган иссиқлик қўшимча иссиқлик миқдори дейилади. Демак, бинодан сарф бўлаётган иссиқлик икки хил бўлиб, биринчиси – асосий, иккинчиси – қўшимча иссиқлик сарфидир. Бинодан асосий иссиқлик қуйидаги конструкциялардан ташқи муҳитга сарф бўлади: пол юзаси, ташқи девор юзаси, ташқи дераза майдони, ташқи эшик майдони ва том усти ёпмаси. Айланма режим иссиқлик темпуратурасини доимий бир хилда ушлаб туриш учун ишлатилади.Аммо бу иссиқ сувни тежамли ишлатишга халақит беради. Айланма режимда иссиқлик миқдори қуйидаги формула билан топилади : Бу ерда : - қувурдаги иссиқлик йўқолиши кВт, -енг узун нуқтадан сув узатувчи нуқтагача бўлган масофада сув темпуратураси йўқолиши Сº β-айланма тизимни тартибга солиш коеффиценти. Хар бир шохчада босим йўқолиши 10 % деб қабул қилинади. Айланма режимда қувур диаметри,босими ва сарфга боғлиқ формула қуйидагича топилади Hep – айланма иссиқ сув шохчасидаги босим; Ёпиқ турдаги айланма иссиқлик таъминотида максимл босим 0.03-0.06 МПа лгача рухсат етилади; 11.2-жадвал. Download 362.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling