Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши
Уларда 7 млн. киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди
Download 3.05 Mb.
|
7 мавзу
Уларда 7 млн. киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.
1992— йил январда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси тузилди ва 1993— йил сентабрда халқаро олимпия қўмитасининг 101-сессиясида расмий эътироф этилди. Спортнинг бокс тури жадал ўсди. 17 марта жаҳон чемпиони Артур Григорян, Сидней Олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев каби боксчиларимиз номи жаҳонга машҳур. 1999— йил август ойида Американинг Хюстон шаҳрида ўтказилган Х жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бокс командаси 83 мамлакат ўртасида АҚШ ва Куба командаларидан кейин фахрли учинчи ўринни эгаллади. 2016-йилда Бразилянинг Рио-де-Жанеро шаҳрида ўтган ХXXI ёзги олимпиада мусобақаларида эса бокс мусобақасида умумжамоа ҳисобида фаҳирли 1-ўринни эгаллашди. Ватанимизда спортнинг теннис тури ривожланди. 168 та теннис корти, энг замонавий Юнусобод теннис мажмуи барпо этилди. Юнусобод теннис саройида 1994-2002— йилларда Ўзбекистон Президенти кубоги учун 9 марта халқаро теннис мусобақалари ўтказилди. 1999— йилнинг июл ойида Лондонда ўтган теннис бўйича ёшлар халқаро турнирида тошкентлик спортчи Ирода Тўлаганова Уимблдон учрашувида ғолиб чиқиб, кумуш кубокнинг кичрайтирилган нусхасини қўлга киритди. 1998— йил май ойида мамлакатимиз алпинистлари Ҳимолай тоғининг энг баланд «Еверест» чўққисига кўтарилиб, Ўзбекистон довруғини дунёга таратдилар. Мустақиллик шарофати билан миллий ўзбек кураши тикланди. 1992— йилда Термиз ва Шаҳрисабз шаҳарларида дастлабки миллий кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. Миллий курашимизнинг назарий жиҳатлари ва қоидалари ишлаб чиқилди ва халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди, халқаро спорт турлари қаторидан ўрин олди. 1999— йил май ойида Тошкентда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан келган спортчилар иштирокида кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонлик курашчилар 3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Акобир полвон, Камол полвон, Тоштемир полвонлар номи бутун жаҳонга таралди. Халқаро кураш ассотсиацияси тузилди, унинг фахрий Президенти этиб Ислом Каримов сайланди. Буюк Британияда 2000— йилдан эътиборан ҳар йили Ислом Каримов номи билан аталувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. 2002— йил октабрда Халқаро кураш ассотсиацияси Халқаро спорт федерацияси аъзолигига қабул қилинди. Ўзбек миллий кураши халқаро спорт тури сифатида дунёда эътироф топди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон спортчилари Олимпиадалар, Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва бошқа мусобақаларда қатнашиб, 3000 дан ортиқ олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар. Download 3.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling