Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Иккинчи йўналиш – таълим муассасаларида таълим олаётган қизлар билан ишлашдан иборат бўлиб, ушбу йўналиш вазифаларни ўз ичига олади


Download 3.05 Mb.
bet14/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
7 мавзу

Иккинчи йўналиш – таълим муассасаларида таълим олаётган қизлар билан ишлашдан иборат бўлиб, ушбу йўналиш вазифаларни ўз ичига олади:
а) жойларда Ота-оналар университетларини фаолиятини кучайтириш орқали, таълим муассасаси-оила-маҳалла ҳамкорлигини қуйидаги ташкил этиш, бунда, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислар фаоллигини ошириш:
б) қизларжон клублари орқали таълим муассасаларидаги ўқувчи қизларни фаоллигини ошириш ва уларни турли шил тўгаракларга жалб этган ҳолда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
в) Ўқувчиларни ҳуқуқий билимларини ошириш, бунда, уларнинг турмуш қуришдаги ҳақ-ҳуқуқлари, никоҳ шартномаси, эр-хотин ўртасидаги ва бошқа оилавий муносабат
тўғрисида кўникмаларини шакллантириш:
г) тегишли дарс соатларида ёшларни ҳаётга тайёрлаш, бунда, ҳаётий билими, касб эгаллаши, оилага тайёрлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратиш:
д) таълим муассасаларида психологлар хизматини сифатли ташкил этиш, бунда, кадрларга эътибор қаратиш, психологик тестлар ўтказиш.
Маълумот учун шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида, улардаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
250 нафаргача – 1 та штат;
250 нафардан 800 нафаргача – 1, 5 та штат;
800 нафардан 1600 нафаргача – 2 та штат;
1600 нафардан 3000 нафаргача – 2, 5 та штат;
3000 нафар ва ундан ортиқ – 3 та штат бирлигида психолог штати жорий этилди.
Бугунги кунда асосан ёшлар томонидан содир этилаётган салбий ҳолатларнинг оқибати билан ишлаб қолинаётганлиги, ёшлар билан ишлаш, уларни ҳаётга тайёрлаш бўйича тизимли ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ечимини кутаётган долзарб муаммолардан биридир.
Мамлакатимизда бола туғилишидан то оилавий муносабатга киришишгача бўлган даврда уларнинг таълим-тарбияси билан ишлайдиган мустаҳкам тизим яратилган.
Яъни, тиббиёт ходимлари бола туғилганидан унинг соғлиги борасида қайғурса, боғча, мактаб, коллеж, олий таълим муассасалари маҳалла билан бирга, уларнинг билим ва тарбия олишига ҳамда касб эгаллашига кўмаклашади.
Лекин, ёшларни ҳаётга тайёрлаш бўйича яратилган ушбу тизим билан жамоатчилик ташкилотлари ўртасида узвий ҳамкорлик, ягона ёндашув тизимининг йўқлиги муаммонинг асосий илдизини ташкил этади.
Шу сабабли, мазкур йўналишда, биринчи навбатда, ёшларни ҳаётга тайёрлаш бўйича ягона Контсепцияни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш энг асосий долзарб вазифалардан бири бўлса, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида ҳам манзилли ишлашни ташкил этиш, ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилаларни аниқлаб олиш ва уларнинг муаммоларини кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ҳал қилиш ҳам муҳим аҳамаят касб этади.
Шунингдек, Оила-маркази билан ҳамкорликда ФҲДЁ органларига турмуш қуриш учун ариза берган ёшларни оилавий муносабатларга тайёрлаш борасида қисқа ўқувлар ташкил этишимиз, шунингдек таълим вазирликлари билан ҳамкорликда ёшларни ҳаётга тайёрлаш ишларини ташкил этиш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Оила маркази билан ҳамкорликда никоҳдан ўтувчи ёшларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш ва хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, скрининг текширувларининг афзалликларини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.
Таълим муассасаларидаги иқтидорли қизларни ижодий салоҳиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш, улар томонидан яратилган интеллектуал лойиҳаларни тарғиб этиш ишларига кўмаклашиш, ўқувчиларни билим олишга, китоб мутолаа қилишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш, муомала ва нутқ маданиятини шакллантириш, шунингдек, таълим муассасаларидаги давомат бўйича юзага келаётган муаммоларни бартараф этилишида “Тенгдош тенгдошга ўрнак” шиори остида намунали Ўқувчилар фаолиятини тарғиб қилиш ёш қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш амалий аҳамаятга эга бўлади.
Ўқувчиларни глобаллашув шароитдаги турли маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларда “Оммавий маданият” таҳдидларига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот ташвиқот ишларини кучайтириш, ўқувчи қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида «қизларжон» клублари фаолиятини янада такомиллаштириш, қизларда олижаноб ахлоқий фазилатлар, юксак маънавият ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларни ҳаётга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қизлар қўмитаси томонидан яратилган «қизлар кутубхонаси» туркумидаги «Фақат қизлар учун» номли оммабоп рисолаларнинг мобил иловасини амалиётга жорий қилиш жуда катта аҳамаятга эгадир.
.
Таълим муассасаларида таълим ва тарбия уйғунлиги, ёшларнинг иқтидори ва исътедодини тўлақонли намаён қилишга қаратилган маданий-маърифий тадбирларни, анжуман ва кўргазмаларни тизимли ташкил этиш, ёшлар орасида маънавий-маърифий фаолиятга доир янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш, ОАВда ёшлар қизиқишларидан келиб чиқиб, янгича кўрсатувлар, эшиттиришлар ва рубрикаларни ташкил этиш ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларда хотин-қизлар фаол иштирокини таъминлашнинг асосий омиллари бўлиб ҳисобланади
Маълумки, икки йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил қилинди ҳамда 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон амалиётида бутунлай янги тизим, яъни ёшларнинг турли долзарб муаммоларини ўрганиш билан шуғулланадиган махсус – Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилди.
Ушбу муассасанинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошида ташкил этилганлиги институтнинг илмий-методик ва таҳлилий-тадқиқот фаолиятини замон талаблари асосида шакллантирилиши учун асос бўлди.
Шунингдек, давлат бошқаруви соҳасидаги ёш раҳбар кадрларнинг ўрнини белгилаш, уларни тайёрлаш ва турли масъулиятли лавозимларга тайинлаш масаласига алоҳида урғу берилди.
Бу мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “сотциал лифт” тушунчасида ўз ифодасини топди.
Ўтган 2 йил давомида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан 4 ойлик қайта тайёрлов курсларида 162 нафар ёшлар таҳсил олди ҳамда уларнинг аксарияти вазирлик, идора ва ташкилот-ларнинг юқори лавозимларига тайинланди.
Ўтган давр мобайнида амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асослари ҳам мустаҳкамланиб борди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг ташаббуси ва амалий кўмаги асосида ёшлар сиёсатига дахлдор 40 та қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Ёшлар сиёсати соҳасидаги муҳим йўналишлар-дан бири сифатида муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига янги тизим асосида ёндашиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди.
.
Бу орқали давлатимиз раҳбари “Ёшларимизни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларни турли зарарли ва ёт ғоялар таъсиридан асрашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги”ни таъкидлаб ўтди.
Қайд этиш керакки, бу каби ишлар ёшлар сиёсати соҳасида янгича механизмлар сирасига кириб, уларни санъат, мусиқа ва спортга жалб қилиш борасида катта тарбиявий аҳамаятга эгадир
Аммо бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, замон талаблари асосида янгича механизмларни тадқиқ этиш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини мунтазам ўрганиб бориш ва Ўзбекистон шароитига мос, миллий хусусиятларимизга жавоб берадиган методларни тадбиқ этиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Чунки, глобаллашув шароитда, ахборот хуружлари тезлашган, ёшларнинг онги ва қалби учун кураш кечаётган, энг асосийси уларнинг дунёқараши ўзгариб бораётган даврда ёшлар сиёсати соҳасида ҳам янгича услуб ва механизмларга табиий эхтиёж туғилади.
Шу жиҳатдан олиб қаралганда, “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш стратегияси: мавжуд вазият ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги Халқаро конференция Ўзбекистон шароитда ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий-назарий қарашлар, услубларни амалиётга жорий этишнинг осон йўлларини ишлаб чиқиш вазифаларини бажариши нуқтаи назаридан ҳам муҳим саналади.
1992— йил 5-февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуни спортни оммавий равишда ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратди.
46 мингдан ортиқ спорт иншоотлари — спорт соғломлаштириш клублари, болалар ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ўринбосарлари билим юртлари, олий спорт машорати мактаблари, ўйингоҳлар, спорт заллари, майдонлари, шовузлар барпо этилди ва таъмирланди.

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling