Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми ижобий ҳал этилгани ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари анча муваффақиятли ўтганини кўрсатади


Download 3.05 Mb.
bet10/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
7 мавзу

Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми ижобий ҳал этилгани ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари анча муваффақиятли ўтганини кўрсатади.
Секторлар томонидан уйма-уй юриш орқали ўтказилган ўрганишлар ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб берди. Хусусан, молиявий ёрдам олувчиларнинг аксарияти ночор аҳволда эмас, балки замонавий таъмирланган, мебель ва бошқа буюмлар билан жиҳозланган хонадонларда истиқомат қилиши, шунингдек автомобил ва банк ҳисоб рақамларига эга экани аниқланган бўлса, кам таъминланган оилаларнинг аксарияти моддий ёрдам олиш учун рўйхатга киритилмагани кузатилди.
Ушбу ҳолат, аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини, хусусан ушбу ёрдамни белгилаш мезонларини тубдан ўзгартириш лозимлигини кўрсатди.
Тизимли ёндашув.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, охирги 2-3 йилда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида ўтган йиллар давомида тўпланган мавжуд муаммоларни секторлар томонидан йиғилган маълумотлар асосида қўл режимида тезкор ҳал этиш ўзининг самарасини кўрсатди.
Аммо тан олиш лозимки, кўп ҳолларда «инсон омилига» ҳаддан ташқари боғлиқлик муаммоларни ечишда бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Хорижий мамлакатлар тажрибаси ва тадқиқот жараёнида аниқланган камчиликлар ижтимоий қўллаб-қувватлашни тизимли асосда йўлга қўйиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Айрим ёрдам турларини ажратишнинг аниқ мезонлари бўлиши, унга мувофиқликни аниқлаш мустақил ахборот манбаларига асосланиши лозим. Ёрдам ажратиш мезонлари ва тартиблари, ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар аниқ ва бутунлай шаффоф бўлиши лозим.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини қўлда бошқаришдан аниқ ва равшан интеграциялашган тизимга ўтказиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ўтган йилидан бошлаб мамлакатимизда бу борада муҳим қадамлар қўйилди.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига мувофиқ, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими йўлга қўйилмоқда, бу оилалар эхтиёжи ва талабгорларнинг белгиланган мезонларга мувофиқлиги даражасини ошкора, реал вақтда баҳолашни таъминлайди.
Эхтиёж даражаси оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулк, банк ҳисобварақлари, олинган кредитлар, турли идораларнинг тегишли маълумотлар базаларида мавжуд бўлган автомобиллар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш йўли билан аниқланади
Ушбу ҳисоб-китобларга асосан ижтимоий хизматлар, ёрдамга муштож аҳоли ва олувчиларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилади. Мазкур тизимни синовдан ўтказиш учун Сирдарё вилоятида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб пилот лойиҳа сифатида синаб кўрилди.

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling