2019 йилда бутун мамлакат бўйлаб 6,1 миллиондан ортиқ хонадонда аҳолининг муаммоларини ўрганиш учун тузилган ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар ўтказилди.
Фуқаролар билан ўтказилган сўровлар натижасида ҳал қилинишини талаб этиладиган 935, 6 мингта муаммо аниқланиб, уларнинг аксарияти ҳал қилинди.
Аҳоли учун энг оғриқли муаммолар орасида: суюлтирилган газ таъминоти (респондентларнинг 18,9 фоизи), бандлик (11 фоиз), соғлиқни сақлаш (8,5 фоиз), электр энергияси таъминоти (8, 1 фоиз), банк кредитлари (7 фоиз), моддий ёрдам (5, 7 фоиз), ичимлик суви (5,5 фоиз), кадастр масалалари (5,3 фоиз), уй-жой (4,4 фоиз), табиий газ (3,4 фоиз), кўмир таъминоти (2,3 фоиз), паспорт назорати (2,1 фоиз) ва мактабгача таълимга оид масалалар (1,5 фоиз) ўрин олган.
Жорий йилда, пандемия билан боғлиқ қатор чекловлар натижасида аҳоли турмуш даражаси соҳасида вазият янада мураккаблашди.
Шу боис ижтимоий муаммоларни аниқлаш ишлари янада муҳим аҳамаят касб этиб, фаол давом эттирилмоқда.
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпайди.
Шунингдек, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақаларни олиш учун аризалар сони ижтимоий ҳимояга мурожаат этувчиларнинг умумий сонининг 48 фоизини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1, 9 баравар кўп.
Шу билан бир қаторда, фуқароларнинг пенсия ёки нафақаларни бекор қилиш тўғрисидаги сўровлари 4 фоизга камайганини таъкидлаш лозим.
Нафақа даражасининг камлиги билан боғлиқ мурожаатлар сони 52 фоизга камайди. Тиббий эхтиёжлар учун молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича аризалар сони 19 фоизга, ногиронлик учун имтиёзлар бўйича эса 14 фоизга камайди.
Бепул тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида мурожаатлар сони 37 фоизга, реабилитация марказларига мурожаат қилиш 29 фоизга, ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация ускуналари билан таъминлашга оид мурожаатлар 64 фоизга камайди.
Шу билан бирга, кекса ва ногиронлиги бор шахслар томонидан тиббий ёрдам ва дори-дармонлар учун ёрдам сўраш ҳолатлари сони кескин ошди (20 фоиз). Карантин чекловлари даврида уларнинг уй изоляциясида бўлгани ҳисобга олинса, мазкур вазият мантиқий тус олади.
Пандемия билан боғлиқ сўровларнинг янги тоифалари ҳам ишлатила бошланди. Карантин даврида фуқароларни моддий ёрдам, озиқ-овқат ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш тўғрисидаги мурожаатлар умумий мурожаатлар сонининг 16 фоизини, озиқ-овқат ва асосий эхтиёжларнинг нархи ва танқислиги тўғрисидаги мурожаатлар эса 8 фоизни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |