Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Download 3.05 Mb.
bet11/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
7 мавзу

Ушбу тизим фаолиятини самарали амалга ошириш учун аҳолига кўрсатилаётган ёрдам тўғрисидаги объектив маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига» киритиб борилиши керак.
Ушбу вазифа хонадонларни ўрганиш жараёнида ҳам амалга оширилади.
Мазкур маълумотлар асосида ва айрим оилаларнинг турмуш даражасига карантин чекловларининг салбий таъсирини ҳисобга олган ҳолда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул идоралар томонидан жорий йилда молиявий ёрдам ва кўмакка муштожлар рўйхати тузилди
Ушбу рўйхатлардан кам таъминланганлар; имконияти чекланган фуқаролар; ижтимоий ҳимояга муштож оилалар; ёлғиз кексалар; доимий ишсиз фуқаролар; карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар; эпидемиологик жиҳатдан ночор ҳудудлардан қайтган фуқаролар ўрин олишган.
Жами мазкур рўйхатларга 1, 7 миллиондан ортиқ аъзоси бўлган 400 мингдан ортиқ оила киритилди. Ушбу оилаларга бир марталик кўмак бериш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ёрдам ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПФ–6038-сон Фармони билан республика бюджетидан 380 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Моддий кўмак миқдори ҳар бир оила аъзоси учун 220 минг сўм миқдорида этиб белгиланди.
Бу йўналишда кейинги муҳим қадам жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори бўлди.
Қарорда жорий йилнинг 1 сентябрдан бошлаб ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари «Электрон хукумат» тизимининг ажралмас қисми бўлган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали босқичма-босқич амалга оширилиб, жорий йил охиригача республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилиши белгиланган
Ушбу тизимни жорий этишнинг асосий мақсадлари – аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муштож қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишнинг ягона тизимини яратишдан иборат.
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар фуқаролардан талаб этилишига йўл қўйилмайди. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади.
ФҲДЁ бўлимлари архивларида қоғозда сақланадиган ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш мақсадида 30 млрд сўм маблағ ажратилади.
Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш Ўзбекистонда камбағалликни бартараф этиш жараёнида муҳим восита бўладиган аҳолининг камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдам кўрсатишнинг замонавий ва ошкора тизимини яратишга хизмат қилиши лозим.
Мамлакатдаги камбағалликни бартараф этиш йўлларидан бири бўлган – ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш фақатгина комплекс ёндошувлар орқалигина амалга оширилиши мумкин.
Сўнгги йилларда камбағалликни енгишга ҳисса қўшадиган бошқа соҳаларда ҳам салмоқли саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.
Уларга янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойлари ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ жойларда инфратузилмани такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунар таълими ва тарбиясини яхшилаш ҳамда иқтисодий миграция киради.
Бу соҳаларда охирги йилларда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар мамлакатимизнинг узоқ муддатли камбағалликни қисқартириш дастурининг муҳим қисми ҳисобланади

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling