Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Download 3.05 Mb.
bet18/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
7 мавзу

Ассосиация 70 та
Марказлар 53 та
Қўмиталар 5 та
Жамиятлар 71 та
Партиялар 5 та
Ҳаракатлар 2 та
Жамғармалар 69 та
Уюшмалар 22 та
Клублар 7 та
Касаба уюшмалари 15 та
Федерациялар 79 та
Бошқа ташкилотлар 62 та
Жами 462 та
Нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этишдан мақсад – жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эхтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш ҳамда бошқа ижтимоий фойдали натижаларга эришишдир.
Нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этишдан мақсад – жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эхтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш ҳамда бошқа ижтимоий фойдали натижаларга эришишдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда йилдан йилга нодавлат нотижорат ташкилотларининг самарали фаолият кўрсатишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Натижада уларнинг сони йилдан йилга ўсиш билан бирга ва фаолият кўрсатиш соҳалари кенгайиб бормоқда, масалан 1991 йилда республикада 100 га яқин ННТлар мавжуд бўлган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 9 478 тани ташкил этади (2017 йил 1 июл ҳолатига 8 801 та). Ушбу ташкилотларнинг 6 561 таси жамоат бирлашмаси, 434 таси муассаса, 488 таси жамоат фонди ва 1 995 таси бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда (шундан 1423 таси сувдан фойдаланиш уюшмалари) ташкил этилган. Шунингдек, адлия органларида 16 та диний конфецияга мансуб жами 2 256 та диний ташкилотлар ва 235 та доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисоби рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улар таркибида 715 та судя фаолият кўрсатмоқда.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳанининг турли йўналишларида, хусусан, тадбиркорлик ривожлантириш соҳасида – 2 000 дан ортиқ, экологияни асраш соҳасида – 100 дан ортиқ, спортни ривожлантириш соҳасида – 1200 дан ортиқ, имконияти чекланган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида – 600 дан ортиқ, ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида – 600 дан ортиқ, аёлларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилишда – 300 дан ортиқ, фахрийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида – 400 дан ортиқ, миллий маданий алоқаларни ва миллатларо дўстликни ривожлантириш соҳасида – 200 дан ортиқ, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида – 570 дан ортиқ, таълим, фан ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш соҳасида – 240 дан ортиқ, соғлиқни сақлаш соҳасида – 220 дан ортиқ, ОАВ ва журналистикани ривожлантириш соҳасида – 30 га яқин, маданият, тарих ва маърифат соҳасида –50дан ортиқ ННТ ва унинг ҳудудий бўлимлари мавжуд.

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling