Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3
-жадвал. 2018-22 йиллар учун ЯИМга нисбатан бюджетлар даромадлари
Download 434.02 Kb.
|
67...FOYDA S
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2018 й. 2019 й. 2020 й.
- ЯИМга нисбатан %да сумма ЯИМга нисбатан %да сумма
- ЯИМга нисбатан %да ЯИМ 406 648
- 2-жадвал. Давлат бюджетининг 2019-2021 йиллардаги ижроси ҳақида маълумот
- 2019 й. 2020 й. 2021 й. Ўсиш 2021/2019
- . Билвосита солиқлар - жами 46 429 41,4
- Бевосита солиқлар - жами 31 677 28,2
- Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи 19 681 17,5
- Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумлар 14 379 12,8
- 3-жадвал. 2018-2021 йилларда солиқ тўловчилар сони ҳақида маълумот
- Солиқ солиш тизимлари 2018 й. 2021 й. (йил якуни) Ўсиш
- Асосий солиқлар тушуми динамикаси
1-жадвал. 2018-22 йиллар учун ЯИМга нисбатан бюджетлар даромадлари
млрд сўм
Охирги уч йил учун солиқ тизимининг таркибий таҳлили (2-жадвал) қуйидагиларни кўрсатади: - билвосита солиқларнинг улуши (2021 йилда - 34,2%) Давлат бюджети даромадлари таркибида 2019 йилдан бошлаб жиддий қисқарди. Сабаблари: ҚҚС ставкасининг 20%дан 15%гача пасайтирилиши, ҚҚСни ҳисобга олиш ва қоплашнинг тўлақонли тизимининг жорий қилиниши, импортга акциз солиғи бўйича ноль даражали ставкаларнинг жорий этилиши; - бевосита солиқларнинг улуши жиддий ўсди (2021 йилда - 35,8%). Сабаблари: “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ бўйича бюджетга тушумнинг ошиши (қимматбаҳо ва рангли металларга жаҳон нархининг ва реализациянинг ўсиши ҳисобига), фойда солиғи ставкасининг 14%дан 15%гача ошиши; - ресурс солиқларининг улуши камаймоқда (2021 йилда - 14%). Сабаблари: ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларининг пасайиши; - бошқа даромадлар жиддий ўсмоқда (2021 йилда - 16%). Сабаблари: “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖдан дивидендлар бўйича бюджетга тушумнинг ошиши. 2-жадвал. Давлат бюджетининг 2019-2021 йиллардаги ижроси ҳақида маълумот млрд сўм
Бюджет даромадлари таркибини ўзгартиришда умумиқтисодий омиллар билан бир қаторда умумбелгиланган ва соддалаштирилган солиқ тизимлари нисбатининг ўзгариши муҳим роль ўйнади. Бу солиқ тўловчилар сони таркибида ўз аксини топди (3-жадвал). 3-жадвал. 2018-2021 йилларда солиқ тўловчилар сони ҳақида маълумот
Асосий солиқлар тушуми динамикаси таҳлилида батафсил тўхталамиз: ҚҚС. Охирги уч йилда ҚҚС тушумларининг нисбатан пасайиши кузатилмоқда - ўсиш динамикаси жами 113,7% (2021 йилда 2019 йилга нисбатан), барча солиқлар тушумлари динамикасида - 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида ҚҚСнинг салмоғи пасаймоқда (30,1%дан 23,3%гача), гарчи ушбу солиқ республика бюджет тизимини ташкил этувчи ҳисобланади. Шунга қарамай, Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ҚҚС самарадорлиги (йиғилувчанлиги бўйича) 2020 йилдаги 44,5%дан 2021 йилда 48%гача ошди (ҚҚС йиғиш самарадорлиги = ҚҚСдан даромад ЯИМдан фоизларда / ҚҚС ставкаси). ҚҚС тушуми динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва кўрсатмоқда: ҚҚС тушуми камайишига: - ҚҚС ставкасининг 20%дан 15%гача жиддий пасайиши; - ҚҚСни ҳисобга олишнинг тўлиқ тизимининг жорий этилиши. ҚҚС суммасини аниқлашда солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтириш ҳуқуқига эга. Ушбу тизим қабул қилингунга қадар, асосий воситаларнинг қийматида бўлган ҚҚС ҳисоблаб чиқарилган ҚҚСни камайтирмаган; - ҚҚСни ҳисобга олишнинг тўлиқ тизими жорий этилиши муносабати билан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ҳисобланган солиқ суммасидан ошиши натижасида юзага келадиган солиқни тўлиқ қайтаришнинг таъминланиши. Айниқса ушбу қоплаш маҳсулотни экспорт қилишда ҚҚСга таъсир кўрсатади. Жумладан, агар 2019 йилда солиқ тўловчиларга 3,2 трлн сўм қайтарилган бўлса, 2021 йил учун қоплаш суммаси 14,4 трлн сўмни (ҚҚС бўйича тушган маблағларнинг 27,3%и) ташкил қилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда тушумлар бўйича ҚҚС қоплаш суммасига камайтирилди (2-жадвал); ҚҚС тушуми ошишига: - электрон ҳисобварақ-фактура тизимининг ва тегишли электрон солиқ маъмуриятчилиги тизимининг жорий этилиши; - айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари ЯСТ тўлаганлар), шунингдек юридик шахслар - 50 гектар (2022 йилдан - 25 гектар) ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳисобига ҚҚС тўловчилар тоифаси жиддий кенгайтирилмоқда. Акцизлар. Охирги уч йилда акцизлар тушумларининг нисбатан катта бўлмаган ўсиши кузатилмоқда - ўсиш динамикаси жами 126,9%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида акцизлар салмоғи ўсмаяпти: - 2021 йилда акцизлар тушумининг 2020 йилдагига нисбатан 1,4 трлн сўмга ошиши асосан 2021 йил февраль ва октябрда солиқ ставкаларини ўртача 15%га индексация қилиш ҳисобига таъминланди. Яъни амалда акцизлар бўйича солиқ базаси фақат индексация қилиш ҳисобига ўсмоқда. Айрим товарлар бўйича эса уларни натурал ифодада ишлаб чиқариш пасайганлиги туфайли, ҳақиқатда акцизлар тушумининг камайиши содир бўлмоқда. Масалан, алкоголь маҳсулотлари бўйича акциз солиғи тушуми солиқ ставкалари индексация қилинганда 2020 йил даражасида сақлаб қолинди; - импортда акциз солиғи тушумининг қисқариши 2020 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларига ва 2021 йил 1 январдан бошлаб - 73 та товар позициясига (озиқ-овқат, электротехника товарлари ва ҳоказо) акцизларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ; - полиэтилен гранулалари ва айниқса мобиль алоқа хизматлари (улар бюджетга катта даромадлар олиб келган) бўйича акцизларнинг пасайтирилиши ҳисобига тушумларнинг қисқариши. Божхона божи. Уч йил давомида божхона божи тушуми жиддий ошди - ўсиш динамикаси 206,9%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида ҳам салмоғи ошди. Қайд этиш жоизки, озиқ-овқат товарлари учун божхона божининг ноль даражали ставкаси 2022 йил якунига қадар узайтирилганига қарамай, 2021 йилда божхона тўловлари тўланадиган импортнинг умумий импортдаги улуши 68,9%ни (2020 йилда – 54,5%) ташкил этди. Шу билан бирга, бошқа солиқларга нисбатан тушум миқдори кам бўлганлиги туфайли божхона божи умуман солиқ тушумларига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Фойда солиғи. Охирги уч йилда ушбу солиқдан тушумлар сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Ўсиш динамикаси - 234,5%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, жами солиқ тушумларида солиқнинг салмоғи ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда - 2019 йилдаги 14,6 дан 2021 йилда 23,3 гача. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган ва таъсир кўрсатмоқда: - солиқ ставкасининг 14%дан 15%гача оширилиши; - 2021 йилда фойда солиғининг умумий тушумида - 25,7 трлн сўм (ёки 67%и) олтин ва мис қазиб олувчи корхоналар – “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ ҳиссасига тўғри келади. Олтин ва мисга жаҳон нархларининг ўсиши туфайли фойда солиғининг асосий ўсишини айнан шу корхоналар таъминламоқда. Бошқа солиқ тўловчилар улуши 12,6 трлн сўмни ташкил этади (2020 йилга нисбатан ўсиш жами 36,7%); - ҚҚС, мол-мулк солиғи, айрим товарлар (хизматлар) учун акциз солиғи ставкаларини ва айниқса, қимматбаҳо металлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини камайтириш ҳисобига фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ошириш; - айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари ЯСТ тўлаганлар) ҳисобига фойда солиғи тўловчилар тоифаси жиддий кенгайтирилмоқда; - шу билан бирга, 2021 йилда солиқ солинадиган базани қарийб 1 трлн сўмга камайтирган инвестициявий чегирмаларнинг жорий этилиши фойда солиғи тушумларининг камайишига таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб амортизация ставкалари икки баробар ошади, бу эса солиқ тушумларининг қисқаришида акс этади. Download 434.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling