Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3
Download 434.02 Kb.
|
67...FOYDA S
Айланмадан олинадиган солиқ. Сўнгги уч йил ичида ушбу солиқдан тушумлар (ЯСТ ўрнига жорий этилган) сезиларли даражада камайди. Ўсиш динамикаси салбий - 82,9%. Бундан ташқари, солиқнинг умумий тушумдаги салмоғи 1%гача камайди. Айланмадан олинадиган солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда:
- солиқ ислоҳоти бошланиши билан айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналарни (илгари ЯСТ тўлаганларни) ҚҚС ва бошқа умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш. Бу умумбелгиланган солиқларни тўловчилар сонининг жиддий ўсишига (ўсиш 19,4 баравар) ва соддалаштирилган тизим бўйича солиқ тўловчилар сонининг нисбатан юқори бўлмаган (1,9 баравар) ўсишига олиб келди (3-жадвал); - солиқ ислоҳоти бошланиши билан юридик шахслар - 50 гектар (2022 йилдан - 25 гектар) ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ягона ер солиғи тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтказиш ҳам айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сонининг жиддий ошишига олиб келди; - айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони қарийб икки бараварга – 160 мингтадан 299 мингтага ошганига қарамай, ҳар бир корхонага ўртача тушум сезиларли даражада камайди – 2019 йилда бир корхонага ўртача 12,5 млн сўм айланмадан олинадиган солиқ тўғри келди, 2021 йилда – 5,5 млн сўмгача камайди. Албатта, 2020 йилда бошланган пандемия айланмадан олинадиган солиқ тушумига ўз таъсирини ўтказди. Аммо айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сонининг ўсиши ва ушбу солиқдан тушумларнинг сезиларли даражада камайгани, бир томондан, тўловчиларнинг бир қисми сояга кириб, ўз даромадларини кўрсатмаётганини, бошқа томондан, умумбелгиланган солиқларни тўловчиларнинг бир қисми уларни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз айланмаларини камайтириш ва кўрсатмасликка ҳамда айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга интилишларини кўрсатади. Юқоридаги ҳолатга Президент Фармони (2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон) билан белгиланган 1 млрд сўмлик айланма миқдорини қайта кўриб чиқилмагани таъсир этади, Фармон билан инфляция даражаси ва умуман республиканинг иқтисодий аҳволини ҳисобга олган ҳолда ушбу миқдорни уч йилда камида бир марта ошириш назарда тутилганди. ЖШДС. Энг барқарор солиқ. Солиқнинг ўсиш динамикаси бутун солиқ тизими бўйича солиқларнинг ўсишига мос келади. Солиқнинг салмоғи барқарор. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда: - иқтисодий фаолликнинг тикланиши, тегишинча, иш ҳақининг ўсиши - ўртача иш ҳақи 2018 йилдан буён 177,7%га ошди; - бюджет секторида иш ҳақининг энг кам миқдорини ошириш. Масалан, 2021 йилда 2020 йилдагига нисбатан ўртача 12,8%га. 2021 йил бошидан бюджет ташкилотларида 2020 йилда вақтинча тўхтатилган моддий рағбатлантириш тўловларини қисман тиклаш; - асосан қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлардан тушумларнинг ўсиши – 2021 йилда 396,7 млрд сўмни ташкил этди, бу 2020 йилдагига нисбатан 110,4 млрд сўмга кўпдир. Download 434.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling