Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3
Солиқ ислоҳотининг бешинчи йўналиши
Download 434.02 Kb.
|
67...FOYDA S
Солиқ ислоҳотининг бешинчи йўналиши - солиқ назоратининг шакл ва механизмларини жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш.
Бу йўналишда катта ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Хусусан, сўнгги уч йилда солиқ назорати бўйича ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда: - электрон тизимлар солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик хавфи даражасига қараб уларни сегментлаш билан солиқ хавфи таҳлили; солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботи; солиқ тўловчилар ва уларнинг ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш; - ҚҚС тўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг махсус тизими; - товарлар ва хизматларнинг идентификация кодларини жорий этиш билан электрон ҳисобварақ-фактуралар, шунингдек ҚҚС бўйича солиқ узилиши коэффициенти тўғрисида маълумот бериш тизими; - QR-кодлари асосида махсус назорат белгиларини рўйхатдан ўтказиш ва сканерлаш тизими; - онлайн-касса аппаратлари ва онлайн-терминалларнинг ахборот тизими; - кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйишга мўлжалланган E-Ijara (ijara.soliq.uz) электрон сервиси; - асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш, товарларнинг келиб тушиши ва қолдиғи таҳлили, онлайн-ҳисоби ва кузатиб боришни юритиш учун “E-aktiv” (E-ombor, виртуал омбор) ахборот тизими. Солиқ назоратини автоматлаштириш бўйича амалга оширилган улкан ишлар билан бир қаторда қуйидагиларни қайд этиш лозим: - кўпинча юқорида кўрсатилган маҳсулотлар тўлиқ ишлаб чиқилмаган ва эксперт баҳолашдан ўтказилмаган ҳолда жорий этилади. Масалан, МХИКда қарийб 88 минг номдаги товар ва хизматлар рўйхатдан ўтказилган. Бунда, тадбиркорлар талай хатоларни аниқладилар - бир маҳсулот учун турли кодлар, имло хатолари, маҳсулотларни мувофиқ бўлмаган тоифаларда акс эттириш. Аммо энг асосийси - ишлаб чиқувчилар товарлар сони 1 миллион бирликдан ортиқ бўлиши мумкинлиги ва шу туфайли кодларни шакллантиришда носозликлар аниқланганлигини эътироф этишди; - тизимлар жорий этилди, лекин уларни жорий этиш самарадорлиги ҳар доим ҳам самарали бўлмади. Масалан, 2020 йилда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини легаллаштириш мақсадида маркировкалаш тизими жорий қилинган. 2021 йил якунлари ўсишни ва тегишинча, ушбу маҳсулотларни легаллаштиришни кўрсатмади; - 2020-2021 йилларда жорий этилган, бироқ солиқ тўловчилар орасида синовдан ўтказилмаган электрон маҳсулотлар солиқ тўловчилар томонидан кўплаб шикоятларга сабаб бўлди. Бу ишлаб чиқувчилар тизимларни жорий этиш муддатларини ўзгартиришларига, солиқ тўловчилар томонидан ушбу тизимлар талабларига риоя қилинмаган тақдирда жарималарни бекор қилиш ёки кечиктиришга, уларни пухта ишлаб чиқишга, солиқ тўловчилар орасида синовдан ўтказишга олиб келди. Ушбу тизимларни жорий этишда шошилиш уларнинг самарадорлигига ва умуман солиқ маъмуриятчилиги тизимига таъсир қилади. Download 434.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling