Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3


Таклифлар   1) Умуман солиқ тизими бўйича


Download 434.02 Kb.
bet27/32
Sana03.02.2023
Hajmi434.02 Kb.
#1149402
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
67...FOYDA S

Таклифлар
 
1) Умуман солиқ тизими бўйича:
а) солиқ қонунчилигининг тез-тез ўзгариши солиқ тўловчига катта қийинчиликлар олиб келади. Амалдаги солиқ тизими халқаро стандартларга - биринчи навбатда солиқ тизимининг Европа моделига мувофиқ келади. Кейинчалик уни жиддий тарзда ўзгариш мақсадга мувофиқ эмас. 2022 йил якунига қадар солиқ тизими натижаларини таҳлил қилиш, унга айрим тузатишларни киритиш зарур. Шундан сўнг, 2023 йилдан бошлаб солиқ тизимидаги барча йирик ўзгартиришларга беш йиллик мораторий эълон қилиш зарур, солиқ ставкаларини ўзгартириш бундан мустасно;
б) солиқ юкининг даражаси бўйича. Республикамизда у асосан Осиё мамлакатлари - Осиё йўлбарслари деб аталадиган мамлакатлар (Жанубий Корея, Хитой, Тайвань, Таиланд ва бошқалар) билан солиштирилади. Ушбу йўлбарсларда ўртача солиқ юки ЯИМнинг 21%ини ташкил қилади. Бироқ, ушбу мамлакатлар ўз иқтисодиётларининг ижтимоий йўналишини эълон қилмайди. Уларда пенсия тўловлари йўқ, тўлақонли Пенсия тизими ҳам мавжуд эмас. Ҳар бир оила ўзининг кексалари ҳақида ўзи қайғуради, яъни харажат қилади, лекин улар солиқ сифатида ҳисобланмайди. Мамлакатимизда солиқ юки аллақачон "Осиё йўлбарслари" га яқинлашди - 2021 йилда - 22,4% (улардаги каби ижтимоий тўловларсиз). Бунда биз ижтимоий йўналтирилган республика эканлигимизни унутмаслигимиз керак.
Бундан ташқари, солиқларнинг ЯИМдаги улушига ва Doing Business рейтингига (Жаҳон банки рейтинги) эътибор қаратсангиз, солиқ юки даражаси ҳар доим ҳам Doing Business рейтингига тўғри келмайди. Мисол учун, Хитойда солиқ юки 19,4%, лекин рейтинг 130 балл. Аксинча, Чехияда юқори солиқ юки - 35,5%, лекин рейтинг 53 ёки Жанубий Кореяда - солиқ юки 26,5% ва рейтинг эса энг яхшилардан бири ҳисобланади - 24 банд. Бу ҳолат фақат солиқ юкини камайтириш ҳисобига ҳар доим ҳам солиқ тизимининг самарадорлигини ошириш мумкин эмаслигини тасдиқлайди. Сабаби, Doing Business рейтинги нафақат солиқ юки, балки кўрсаткичлар комплекси: солиқлар сони, солиқлар бўйича тўловлар сони, солиқлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва солиқни тўлаш учун вақт, электрон ҳисобот ва тўлов тизимининг мавжудлиги ва бошқалар бўйича тузилади.
Республикамизда деярли мувозанатлашган солиқ тизими шаклланган, солиқ юкининг янада камайтирилиши яқинлашиб келаётган мураккаб ташқи сиёсат шароитида бюджет учун фақат йўқотишларга олиб келади. Бинобарин, олтин ва бошқа қимматбаҳо металларнинг нархи кўпинча ўзгариб туради. Масалан, 2005 йилга қадар олтиннинг нархи $700-800 дан ошмаган бўлса, ҳозир - $2000 доллар атрофида);
в) республикамизда солиқ ислоҳоти натижасида солиқларни бирхиллаштириш яхши натижаларга олиб келди. Асосий бюджетни ташкил этувчи корхоналар (йирик ва ўрта) олтита умумжаҳон солиқни жуда паст ставкаларда тўлайдилар:
- ҚҚС - 15% (жаҳондаги ўртача ставка);
- фойда солиғи - 15% (жаҳондаги энг паст ставкалардан бири);
- ЖШДС - 12% (ягона ва жаҳондаги энг паст ставкалардан бири);
- ижтимоий солиқ - 12% (жаҳондаги энг паст ставкалардан бири);
- мол-мулк солиғи - 1,5% (жаҳондаги энг паст ставкалардан бири);
- ер солиғи.
Бирлаштириш учун объектлар тугаши муносабати билан солиқларни (ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлардан ташқари) янада бирхиллаштириш мақсадга мувофиқ эмас;
г) солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари: мураккаб, тез-тез муддатда ва тегишинча тўловчилар учун оғир. Солиқларни тез-тез муддатда тўлаш уларнинг айланма маблағларида акс этади. Мисол учун, фойда солиғи бўйича солиқни тўлаш ва ҳисоботларни топширишнинг чораклик муддатида ҳали ҳам солиқ бўйича ойлик бўнак тўлови ва тегишли маълумотномани тақдим этиш амал қилмоқда. 2022 йилдан бошлаб солиқларни тўлаш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларининг аксарияти ойлик бўлди. Шу муносабат билан 2022 йил якунига қадар муддатларни қайта кўриб чиқиш ва 2023 йилдан бошлаб солиқларни тўлаш ва улар бўйича ҳисобот тақдим этишнинг ягона муддатларини белгилаш – чораклик ва йиллик;
д) Солиқ кодексининг янги таҳрири тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат сифатида назарда тутилган эди. Бироқ, айрим солиқлар бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ тартиблар ҳамон қонун ости ҳужжатлари асосида амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан 2022 йил якунига қадар солиқ солиш бўйича аксарият қонун ости ҳужжатларини Солиқ кодексига киритиш зарур;
е) ҳомийлик билан боғлиқ муаммолар. Корхоналарнинг молиявий ҳолатига ва тегишинча, уларнинг солиқларни тўлашига ҳомийликнинг ихтиёрий-мажбурий тизими жиддий таъсир кўрсатади. Барча даражадаги ҳокимиятлар ва давлат органлари корхоналарга ҳақиқатда “ҳомийлик солиғини" юклашади, ушбу ёрдамни олувчилар томонидан улар ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ фойдаланилмайди. Шу муносабат билан:
- ҳомийлик маблағлари солиқ солиш базасидан чиқариб ташланиши керак эмас;
- ҳам ҳомийда, ҳам олувчида ҳомийлик маблағлари ҳисоби ва ҳисоботи тизимини ташкил этиш зарур (ушбу маблағлар бюджет маблағлари сифатида ҳисобланиши керак). Солиқ органлари томонидан олувчида ҳомийлик маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат таъминланади.

Download 434.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling