Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3
Download 434.02 Kb.
|
67...FOYDA S
- Bu sahifa navigatsiya:
- Солиқ имтиёзлари.
Импортга солиқ солиш. Импорт қилинадиган товарларга божхона тўловлари ва нархларнинг пасайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг импорт аналогларига нисбатан рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида импорт ошиши ва улар билан рақобатлашаётган корхоналар банкрот бўлиши мумкин. Бизда, масалан, Россия ёки Хитойнинг йирик ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлаша оладиган йирик корхоналар кўп эмас. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун “кўлам таъсири”га эришмасдан туриб, уларнинг рақобатбардошлигини божхона ва тарифларни тартибга солиш каби ҳимоя механизмларисиз таъминлаб бўлмайди. Шу муносабат билан қуйидагилар таклиф этилади:
а) импорт қилинадиган товарларга ҚҚС истисносиз барча товарларга жорий қилиниши керак. Импортда тўловдан озод қилиш ушбу товарларни олувчи ўз маҳсулотларини реализация қилишда ўзи ва импорт қилувчи учун ҚҚС тўлашига олиб келади; б) миқдори катта бўлмаганлиги туфайли божхона божи бўйича имтиёзлар бериш мумкин; в) акцизлар. Қуйидаги градацияни жорий этиш: - республикада ишлаб чиқариладиган импорт қилинадиган товарлар учун тегишли ставкалар билан акциз солиғини жорий этиш; - республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган товарларга акциз солиғини бекор қилиш; - энг зарур бўлмаган товарлар импорти ва "зарарли товарлар" учун оширилган ставкаларда акциз солиғини жорий этиш; - озиқ-овқат маҳсулотлари учун амалдаги имтиёзларни сақлаб қолиш. Божхона тўловлари бўйича ҳам Солиқ кодексида, ҳам Божхона кодексида алоҳида ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиблари ўз аксини топганлигини, бунда номувофиқликлар мавжудлигини инобатга олиб, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш масаласида иккала кодексни умумий тушунчага келтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Солиқ имтиёзлари. 2021 йил учун солиқ имтиёзлари суммаси 42,1 трлн сўмни, жумладан, Солиқ кодексига мувофиқ 33 трлн сўмни (78,4%) ташкил этди. Солиқ имтиёзларининг умумий ҳажмида ҚҚС улушига 35,7 трлн сўм, шу жумладан ҚҚС бўйича ноль даражали ставка (экспорт, халқаро ташишлар, қимматбаҳо металларни реализация қилиш) - 15,3 трлн сўм тўғри келади. Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёзларни тижорат банклари молиявий хизматлар бўйича, суғурта ташкилотлари - суғурта хизматлари бўйича қўллайди. 2021 йилда мазкур институтларга берилган имтиёзлар суммаси 9,1 трлн сўмни ташкил этди. Қуйидагилар таклиф этилмоқда: - товарларни (ишларни) экспорт қилишда тақдим этиладиган имтиёзларни имтиёзлар рўйхатидан чиқариб ташлаш. Яъни, бу истиснолар сақланиб қолади ва имтиёзлар ҳисобланмайди; - қонунийлаштириш - имтиёзлар ҳукумат қарорлари билан фақат фойда солиғи ва божхона божи бўйича ва фақат тегишли ставкаларни камайтириш бўйича берилиши мумкин. Download 434.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling