Режа: 1 Мехнатга хак тулаш шакллари, тизимлари, фонди ва унинг таркиби


Download 38.4 Kb.
bet1/3
Sana29.12.2022
Hajmi38.4 Kb.
#1071926
  1   2   3
Bog'liq
Мехнат ва иш хакининг хисобга олиш тартиби


Мехнат ва иш хакининг хисобга олиш тартиби.


Режа:
1) Мехнатга хак тулаш шакллари, тизимлари, фонди ва унинг таркиби.
2) Мехнат хаки хисобини хужжатларда расмийлаштириш.
3) Мехнатга хак тулашнинг синтетик ва аналитик хисоби.
4) Мехнат таътили хамда касаллик варакаси буйича хак тулаш.
5) Иш хакидан ажратма ва туловлар хисоби.

Мехнатга хак тулаш шакллари, тизимлари, фонди ва унинг таркиби.
Бозор иктисодиёти шароитида мехнатни тугри нормалаш уни илмий ташкил этишнинг асоси булиб хисобланади. Яхши асосланган нормаларсиз корхона фаолиятини илмий режалаштириб булмайди, бинобарин, нормаларни тугри белгилаш корхона жамоасидаги хар бир ходимнинг шахсий манфаатларини корхонанинг манфаати билан уйгунлаштиради, мехнат унумдорлигининг усишига, иш хаки туловининг яхшиланишига олиб келади.
Мехнатни нормалаш – амалдаги вакт нормалари, хизмат курсатиш нормаларини уз ичига олади.
Вакт нормаси – бу муайян ишни бажариш учун зарур булган вакт микдорини белгилайдиган мехнат улчовидир.
Ишлаб чикариш нормаси - вакт бирлигида тайёрланиши лозим булган махсулот микдорини доналар, тонналар, метрлар ва хоказоларда характерлайди. 
Мехнатга хак тулаш учун тариф тизимидан фойдаланилади. У куйдагиларни уз ичига олади: тариф – малака маълумотномаси, таъриф сеткалари , таъриф ставкаси.
Тариф тизими-тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткаси ва тариф ставкаси каби тушунчаларни уз ичига олади. Корхонада бажариладиган ишларнинг ишлаб чикариш тавсифи тариф-малака маълумотномасида келтирилади. Ушбу хужжат ишчилар малакасини аниклаш ва уларга маълум разряд белгилашда асос булиб хизмат килади.
Тариф сеткаси-бу разрядлар ва уларга тегишли булган тариф коэффициентлари курсатиладиган хужжатдир. Хамма корхоналарда биринчи разряднинг тариф коэффициенти бирга тенг булиб, разряд ортиши билан тариф коэффициенти хам ошиб боради.
Тариф ставкаси - ишчининг разрядига мувофик унга маълум вакт
бирлиги давомида туланадиган хак микдорини аниклайди. Одатда тариф ставкаси биринчи разряд учун белгиланиб колган разрядлар учун эса биринчи разряд тариф ставкасини колган разрядлар тариф коэффициентларига купайтириш йули билан аникланади.


Download 38.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling