Режа: 1 Мехнатга хак тулаш шакллари, тизимлари, фонди ва унинг таркиби


Мехнат таътили хамда касаллик варакаси буйича хак тулаш


Download 38.4 Kb.
bet3/3
Sana29.12.2022
Hajmi38.4 Kb.
#1071926
1   2   3
Bog'liq
Мехнат ва иш хакининг хисобга олиш тартиби

Мехнат таътили хамда касаллик варакаси буйича хак тулаш.
Ишлаб чикариладиган махсулот таннархи тугри аниклаш учун йил давомида таътилларга хак тулаш буйича харажатдарни бир маромда киритиб боришни таъминлаш зарур. Шу боисдан мехнат таътили вактига туланадиган иш хаки харажатларнни хар ойда махсулот таннархига белгиланган микдорда киритиб бориш зарур.Бунинг учун мехнат таътилига туланадиган иш хаки махсулот таннархига йил давомида бир маромда утказилишини таъминлаш учун хар ойда маъдум микдорда маблаг корхона томонидан захира килиб борилиши керак.
Захира суммаси бухгалтерия хисобида 8910-“келгуси давр харажатлари ва туловлари ва туловлари резерви” хисобварагида хисобга олиб боридади.
Ушбу хисобварак пассив булиб, у буйича сальдо фойдаланилмаганзахира суммасини акс эттиради. Дебет буйича оборот-захирадан ишчиларга мехнат таътили буйича хак тулашни кредит буйича оборот эса-корхона харажатларига киритиш хисобига хар ойда яратиладиган захира суммасини тавсифлайди.
Ишлаб чикриш харажатлари хисобига захира ташкил этилганида бухгалтерияда куйдагича ёзув килинади:
Д-т-Ишлаб чикариш харажатлари хисобвараклари”;
К-т 8910-“Келгуси давр харажатлари ва туловлари резерви”.
Ишчиларга мехнат таътили вактида иш хисобланганида куйдагича проводка берилади:
Д-т 8910-“Келгуси давр харажатлари ва туловлари резерви”;
К-т 6710-“Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар” ;.
Мисол. №1 173 карорга мувофик ходим Каримов Искандарга март ойида 24 кун муддатга таътил берилади.
Ходимнинг шахсий варакасида куйдаги маълумотлар мавжуд:

  • 2005 йил 1 январда ходимнинг ойлик маоши 40000 сум килиб белгиланган. 2004 йилда ходимнинг ойлиги 35000 сумни ташкил этган;

  • Шу муддат давомида олган мукофот суммаси 120000 сумни ташкил этган;

  • Ходимга 250000 сум моддий ёрдам берилган;

  • Дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун 40000 сум кушимча хак олган;

Касаллик варакаси буйича 20900 сум иш хаки олган.
Корхона ходими Каримов Искандарга 24 иш куни учун таътил хаки хисоблаймиз:
1) Мехнат таътили буйича хак хисоблашучун йил буйича жами олган иш хакисини хисоблаймиз:
(35000*9) + (40000*2) = 315000+80000=395000 сум.
120000 сум мукофот, 40000 сум кушимча хак ва 20900 сум кассаллик варакаси буйича хак. Жами: 575900 сум (395000+120000+40000+20900).
2) Уртача ойлик иш хаки 47992 сум (575900/12).
3) Кунлик иш хаки 1889 сум 50 тийин (47992/25,4).
Демак таътил хаки 45348сум (1889,5 24).
Мехнат таътилига хак хисобланганида хисобда куйдагича проводка берилади:
Д-т 8910-“Келгуси давр харажатлари ва туловлари резерви”-45348;
К-т 6710-“Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар”-45348 сум.
Корхона ишчи ва бошка ходимлари касал бўлиб колганида уларга касаллик варакаси буйича хак туланиши лозим. Даволаш муассаса томонидан берилган мехнат кобилиятини йукотиш тугрисидаги варака-бюллетень нафака хисоблаш учун асос булади. Нафака микдори касал булишидан илгари ишланган ойнинг уртача иш хаки, касаллик давом этиши ва мехнат стажига боглик. Ишстажи 5 йилгача булганда иш хакининг – 60 фоизи, 5 йилдан 8 йилгача – 80 фоизи, 8 йилдан ортик булса – 100 фоизи хисобланади.
Иш стажидан катъий назар иш хакининг 100 фоизи хажмида нафакалар хомиладорлик ва тугиш буйича, ишлаб чикариш жарохати ва касб касаллиги буйича, 18 ёшгача 3 боласи бор булга нишчиларга ва уруш ногиронларига туланади.
Иш хаки суммасига ижтимоий сугурта ажратмалари хисобланадиган барча иш хаки, кушимча хак ва туловлар (бир марталик бериладиган мукофотлардан ташкари) киритилади.
Мисол. Ишчи 2004 йил октябрь ойида 5 кун касал булган.
Бу тугрида тиббиёт муассасадан берилган мехнат кобилиятини йукотиш тугрисидаги варака ва табелда ёзувлар бор Узлуксиз иш стажи-7 йил.
Унинг аввалги ойдаги иш хакиси куйдагича булган:

  • Ишбай – 15000 сум;

  • Вактбай – 2000 сум;

  • Олдинги йилнинг уртача ойлик мукофот суммаси – 1300сум.

Мехнат кобилиятини йукотганлак нафакасини хисоблаш учун уртача ойлик хак 18300 сум (15000+2000+1300). Октябрь ойида 22 иш куни мавжуд. Уртача кунлик иш хаки 831,8 сум (18300/22)ни ташкил килади. Иш стажи ва касал булган кунларни хисобга олган холда 3327,2 сум (831,8*5*0,8) ни ташкил этади.
Ушбу муомалага хисобда куйдагича проводка берилади:
Д-т 6520-“Давлат максадли фондларга туловлар” – 3327,2 сум;
Download 38.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling