Режа 2 Металлар ва нометаллар физикаси


Download 1.02 Mb.
bet1/2
Sana07.05.2020
Hajmi1.02 Mb.
#103928
  1   2

1.2-мавзу: Металлар, нометаллар, керамикалар физикаси ва нанофизикасининг устувор соҳалари ва йўналишлари ҳақидаги асосий тушунчалар.

РЕЖА

1.2.1. Металлар ва нометаллар физикаси

1.2.2. Керамикалар физикаси

1.2.3. Нанофизикасининг устувор соҳалари ва йўналишлари ҳақидаги асосий тушунчалар.

Хулоса.

а) Металл материаллар. Ушбу материаллар ноорганик моддалар бўлиб, улар бир ёки бир нечта металл элементлар тузилган бўлади ва улар таркибига нометалл бирикмалар ҳам кириши мумкин. Металл материаллар таркибини ташкил этувчи асосий элементлар темир, мис, алюминий, никель, титан ва шу кабилар ҳисобланади. Нометалл элементлардан углерод, азот, кислород ва кабилар металл материаллар таркибида учрайди.

Одатда, металлар кристалл тузилишда бўлиб, уларнинг атомлари тартибли жойлашган бўлади. Шу боис металлар энг асосий ва энг яхши иссиқлик ва электр ўтказувчан материаллар ҳисобланади. Металлар ва улар асосидаги шакллантириладиган қотишмалар одатда икки синфга бўлинади: - биринчи гуруҳ темерли металлар ва улар асосидаги қотишмалар бўлиб, таркибида темирнинг катта фоизи, жумладан, пўлат ёки чўён мавжуд бўлади: - иккинчи гуруҳ, рангли металлар ва улар асосидаги қотишмалар бўлиб, улар таркибида темир деярли бўлмайди. Рангли металларга алюминий, мис, рух, титан, никель кабилар киради1.



Қотишмаларни тайёрлашда кимёвий ёндашиш ва турли композитлар шаклланиши ўта долзарбдир. Компонентларни тўғри танланиши супер қотишмалар тайёрлашга имкон беради. Масалан, никель асосли, темир-никель-кобалт асосли супер қотишмалар юқори босимларда ишлайдиган аэронавтик турбо двигателларида қўлланилади (1-расм). Метал қотишмалар асосида материаллар ишлаб чиқаришда металларнинг кимёвий табиати ва композицион структуралар ташкил этиш қобилияти инобатга олинган ҳолда, улардан махсус кукунлар тайёрланиб ҳом-ашёлар сифатида қўлланилади.

1- расм. Металл қотишмадан ясалган турбо двигатель сурати.



Бундай ёндашиш кам энергия сарфлаган ва вақтдан ютган ҳолда махсус ва ноёб тузилиш ва хоссали материаллар ва улар асосидаги маҳсулотлар яратиш имкониятларини беради.

б) Керамик материаллар. Ушбу гуруҳ материаллари ноорганик материаллар тоифасига киради ҳамда уларнинг таркибида металл ва нометалл элементлар ўзаро кимёвий бириккан ҳолда шаклланган бўлади. Керамик материаллар кристалл, аморф ёки уларнинг аралашмалари асосида шаклланади. Кўпчилик керамик материаллар юқори мустаҳкамликка эга, юқори иссиқлик таъсирига чидамли, аммо синувчанлик тенденциясига эга бўлади. Керамик материалларнинг афзаллиги, уларнинг енгиллиги, юқори мустаҳкамлик ва қаттиқликка эга бўлиши, яхши иссликка чидамли ва емирилишга бардошлиги намоён бўлади (3 ва 4-расм).

3-расм. Керамик материаллар асосидаги жиҳозлар [1].


Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling