Режа Адабиётлар тахлили ва асар хақида қисқача


Download 24.19 Kb.
Sana22.03.2023
Hajmi24.19 Kb.
#1286364
Bog'liq
ИБРОХИМБЕКК



Мавзу: Абдураззоқ Самарқандий “Матлъа ус-саъдайн мажмуа ул бахрайн ” асари манба сифатида


Режа
1.Адабиётлар тахлили ва асар хақида қисқача
2.Асарнинг манба сифатида ўрганилиши
3.Ўрганилишларнинг натижалари
4.Хулоса

КИРИШ

Мазкур мақолада “Матлаъ ус-саъдайн ва мажмаъ ул-баҳрайин” асарида Бухоро шаҳрининг тасвири ўрганилган. Мақолада ўрганилаётган асарда Бухородаги сиёсийц жараёнлар, Бухородаги ҳукумдор сулолалар, шаҳар маданияти, тарихий обидалар, географик жой номлар ва турли халқлар ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган. Тадқиқотларимиз натижасида шуни айтишимиз мумкинки, “Матлаъ ус-саъдайн ва мажмаъ ул-баҳрайин” асарида Бухоронинг тарихи алоҳида ва яхлит тарзда берилган эмас. У бутун асар давомида, турли воқеалар кесимида, баъзи ўринлардагина учрайди. Шу ўринда дастлаб асарнинг яратилиш тарихи ҳақида, айрим маълумотларни тақдим қилиш ўринли бўлади. Абдураззоқ Самарқандий 1413-1482 йилларда яшаб ижод қилган, тўлиқисми Камолиддин Абдураззоқ ибн Жалолиддин Исҳоқ Самарқандий) – XV асрнинг кўзга кўринган тарихчилари жумласидан. Ўзига тўқ мансабдор (қози аскар ва имом) оиласидан чиққан. Абдураззоқ Самарқандий кенг маълумотли киши бўлган. У фиқҳ, тафир, ҳадис, аруз, араб тили ва тарих илмларини пухта эгаллаган. А.Самарқандий қози Азузиддиннинг “Рисолайи Азудия”(араб тили грамматикасининг баъзи масалалари, яъни юклама ва олмошга бағишланган) деган китобига шарҳ ёзган ва уни 1438 йили Шоҳруҳ султонга тақдим этди. Подишоҳ ёш олимдаги салоҳиятни кўриб уни сарой хизматига, фикримизча девони иншоге, тайинлади. Шу пайтдан бошлаб, то 1463 йилгача Абдураззоқ Самарқандий дастлаб Шоҳруҳ, унинг вафотидан кейин Абулқосим Бобур (1451-1457) ва бошқа Темурийлар саройида хизмат қилди.





  1. Абдураззоқ Самарқандий “Матлаъ ус-саъдайн ва мажмаъ ул-баҳрайи” (“Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиш жойи”) деган асар (1467-1469 йиллар орасида битилган) ёзиб қолдирди. “Матлаъ ус-саъдайн” Эрон билан Ўрта Осиёнинг XIV-XV асрлардаги тарихи, шунингдек Темурийлар давлатининг қўшни мамлакатлар (Хитой, Ҳиндистон, Миср ва б.қ.) билан олиб борган муносабатлари тарихидан муҳим маълумот берди. Асар икки қисм (дафтар) дан иборат: 1) Элхон Абу Саъид замонидан то Амир Темурнинг вафоти ва Ҳалил Султоннинг Самарқанд тахтига ўтказилгангача бўлган катта даврни ўз ичига олади; 2) Шоҳрух султон даври (1405) дан то Темурий Султон Абу Саъиднинг ўлдирилишигача бўлган давр тарихи баён қилинади. “Матлаъ ус-саъдайн”нинг 1316-1427 йиллар тарихини ўз ичига олган қисми маълум даражада компиляция бўлиб, асосан Ҳофиз-и Абрунинг “Мажмуъ ат-таворих” асарига таяниб ёзилган. 1427-1469 йиллар тарихи баён этилган охирги қисми эса оригиналдир ва Эрон билан Мовароуннахрнинг 42 йил ичидаги тарихини ўрганишда зўр аҳамиятга эгадир. Асарда воқеалар йилма – йил, хронологик тартибда баён этилган ва бу ҳол, шубҳасиз, асардан фойдаланишда маълум қулайликлар туғдиради. “Матлаъ ус-саъдайн”нинг қўлёзма нусхалари жуда кўп ва СССР, Покистон, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Англия, Франция, АҚШ ва б.қ. мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланмоқда. Асарнинг матни Покистонлик шарқшунос олим Муҳаммад Шафиъ тарафидан 1933, 1941, 1949 йиллари Лоҳурда чоп этилди. Асардан айрим парчалар (асосан элчилик, муносабатларига доир қисмлари) француз (Катомер, Галлан), инглиз (У.Хомберс, Эллиот ва Доусон), рус (В.Г.Тизенгаузен) тилларида нашр этилган. Асарнинг катта қисми (Абдураззоқ Самарқандийнинг Ҳиндистонсафарномаси ва “Матлаъ ус-саъдайн”нинг I жузъи) А.Ўринбоев тарафидан 1960, 1969 йиллари ўзбек тилида ҳам чоп этилган. Абдураззоқ Самарқандий асарида тарихий воқеаларни изчил баён қилмай, йил тартиби бўйича, яъни ҳар бир катта сарлавҳа остида шу йили рўй берган воқеалар баён этилади. Муаллиф муайян йил воқеалари баёнини тугатгач, ундан сўнг шу йили вафот этган олимлар ёки санъаткорлар ҳақида қисқа, лўнда, лекин Шарқ халқлари маданияти ва маънавияти тарихи учун муҳим маълумотларни келтирадиАбдураззоқ Самарқандий темурийларнинг салкам 170 йиллик тарихини, яъни 1304 - 1470 йиллар мобайнида содир бўлган воқеаларни ўзига хос бир усулда тарих саҳифасига муҳрлаб кетган. Бизга ҳозирги вақтга қадар Амир Темурнинг ўғли Шоҳруҳнинг давлатчилик бобида олиб борган саъй-ҳаракатлари, адолати, маданиятга оид амалга оширган ишлари, умуман, унинг давлат бошлиғи сифатидаги қирқ уч йиллик фаолияти мавҳум бўлиб келарди. Абдураззоқ Самарқандий эса, Шоҳруҳ Мирзо ибн Амир Темур Кўрагонни узоқни кўра олган сиёсатчи, мамлакатнинг адолатли подшоси, хорижий давлатлар билан дўстона алоқа ўрнатган зийрак дипломат, темурийзодаларнинг бошини қовуштиришга жиддий ҳаракат қилган давлат арбоби сифатида кўрсатади. «Матлаи саъдайн»нинг биринчи жилдида қисқа тарзда бўлса ҳам Чингизхон авлодидан бўлган Эрон ҳукмдори Абу Саъид (1316-1335) ҳақида гап бориб, сўнг унинг вафоти йили, яъни 736 (1335-1336) йилда туғилган Амир Темур тарихи бошланади ва умуман бужилдда 704 (1304) йилдан 807 (1405) йилгача Ўрта Осиё, Афғонистон, Эрон, Озарбайжон, қисман Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар тарихига оид маълумотлар келтирилади. Тарихий воқеалар баёни Амир Темурнинг 17 шаъбон 807 (18 февраль, 1405) йили Ўтрорда вафот этганлиги, унинг набираси Халил Султоннинг Самарқандда тахтга ўтирганлиги ва шу орада содир бўлган тахт учун курашлар баёни билан тугалланади. Иккинчи жиддда эса муаллиф бош сўзида

  2. Хусусан Амир Темурнинг авлодлари ҳақида сўзламоқчи эканлигини айтиб, воқеалар баёнини Шоҳрухнинг Хиротда тахтга ўтирган вақтидан (март, 1405) бошлайди. Сўнг у Шоҳрух вафотидан (1447) кейин ҳукмдорлик қилган темурийлар: мирзо Абулқосим Бобур (1452-1457), Абу Саъид (1451-1469) ва бошқа шу орада тахтга ўтирган, аммо ҳукмронликлари кўпга бормаган шаҳзодалардан сўзлаб бўлгач, Х,усайн Бойқаронинг Ҳиротда иккинчи марта тахтга ўтириши ҳақидаги ахборотлар билан асарни тугатади (875 йил сафар ойи 1470 йил август). Абдураззоқ Самарқандий «Матлаи саъдайн»датарихий воқеалар баёнини йил тартиби билан жойлаштирган. Асарнинг бундай тарзда тузилиши ўрта аср тарихчилигидан намуна сифатида диққатга сазовордир. Унда тарихий воқеалар мавзу эътибори билан узлуксиз, бир бутун тарзда ёзилмай, йилларга бўлиб юборилган. Яъни асарнинг катта сарлавҳалари йиллар рақамлари бўлиб, ҳар бир шундай сарлавҳа остида ўша йили содир бўлган воқеалар кичик фасл сарлавҳачалар остида келтирилган.

Бунда, масалан, Мовароуннаҳр тарихига оид бир неча йил давомида кечган воқеалар Хуросон, Форс, Ироқ, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар тарихидан сўзловчи фасллар билан бўлиниб-бўлиниб ёзилган. Зарур бўлган ҳолларда эса муаллиф ўқувчига тушунарли бўлмоғи учун, бирор воқеанинг бошланғич қисми илгариги йиллар кечмишлари орасида сўзлаб ўтилганлигига ишора қилиб борган. «Матлаи саъдайн»нинг ёзилишига хос хусусиятларидан яна бири асардаги тарихий мазмуннинг ажойиб бир маҳорат билан бадиий шаклга ўралиб қофияли наср (саж) услубида баён қилинганлигидир. Содир бўлиб турган сиёсий муносабатлар, ижтимоий курашлар, маданий қурилишлар, вайронагарчиликлар-қирғинлар, хуллас, XV аср феодал жамиятига хос воқеаликлар адабий муболағалаштирилиб, коинот мавжудотлари ва ўзгаришлари билан ўхшатмалар қилиб келтирилган.

3. Бундан ташқари муаллиф аксар варақларда насрий тарзда ифодалаган фикрини бирор мисра ёки байт, баъзан эса бир неча сатр ёки саҳифаларни эгаллаган шеърий парчалар келтириб қувватлаган, айрим ҳолларда бу шеърий парчаларсиз насрий ифодаланган жумланинг маъноси англашилмай қолади. Бунинг устига ифодаланаётган фикр Қуръон оятлари, ҳадислар билан ҳам кучлантирилиб, бу ҳол асар матнининг ҳозирги ўқувчи томонидан тушунилишини қийинлаштиради. «Матлаи саъдайн»га тарихий жиҳатдан қаралганда, у XV аср форс насрий адабиётига хос нақадар нафис бир услубда ёзилган, деб баҳоланади ва шу билан бирга, ўз даврининг ўта ўқимишли, балки жамиятнинг юқори табақаларига мансуб кишиларига мўлжалланганлиги маълум бўлади. Шу сабабли, «Матлаи саъдайн»ни ўқир эканмиз, унинг муатцшфи Абдураззоқ Самарқандий кўз ўнгимизда анчагина кучли адиб сифатида гавдаланади. Бу жиҳатдан қаралганда Алишер Навоийнинг: «Абдураззоқ хушмуҳовара киши эрди...фазлиёти ҳам яхши эрди... хусусан тарих илмиким анда мусаннафоти бор ва машҳурдир, ҳар киши бу фанда анинг маҳоратин билай деса, ўз тарихидан била олур», дейиши тарихнависнинг адабий маҳоратига асосланган жуда тўғри баҳо эканлиги англашилади. Низомуддин Шомийнинг асари асосан Амир Темурнинг ҳарбий юришлари ҳамда XIV аср иккинчи ярмида Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқдаги сиёсий аҳволни ёритишга бағишланган. Низомуддин Шомий уни 806 (1404) йили Амир Темур Озарбайжонда эканлиги тўғрисидаги маълумотлар билан тугаллаб, кейин давом эттирмаган; Амир Темурнинг вафотигача бўлиб ўтган воқеалар китобга киритилмай қолган. Ҳофизи Абру эса унга илова ёзиб, воқеалар баёнини Амир Темур вафотигача етказган.Шу вақтдан бошлаб Ҳофизи Абру темурийларнинг сарой тарихчиси бўлиб қолади. 817 (1414-1415) йили Шоҳрух унга бир географик асар ёзишни буюради. «У салтанат шиорли ҳазратнинг улуғ хотирида, - дейди Ҳофизи Абру ўз географиясига ёзган бош сўзида, - оламнинг шакли, қзфуқлик ва сувлик, водий ва тоғларнинг кайфияти ҳамда давлатлар (орасидаги) йўллар сонини таҳқиқ қилиш хоҳиши равшанлик кўрсатди. Давлатлар (орасидаги) йўллар ва (етти) иқлимнинг суратини ўрганиш борасида ёзилган араб тилидаги бир китобни улуғ ҳазрат (Шоҳрух)га такдим қилинди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтидаги қўлёзма нусхада (рақами 5361) эса бу асар Ҳофизи Абрунинг 817 (1414-1415) йилдан кейин, 820 (1417-1418) йили ёзишга бошлаган тарихий асари «Мажмуа» «Тўплам»нинг бошида келтирилган. Ҳофизи Абру ўзининг географик асарини 817 (1414-1415) йили ёзиб тугатганлигини қайд қилар экан, бу ерда «тарих»ни кўрсатиб ўтишининг сабаби: узоқ муддатлар давомида асарда зикр этилган мавзелар ва (чизилган) шаклларда ўзгаришлар юз бериши эҳтимоллиги, масалан, бир мавзенинг хароб бўлиши ва бошқасининг обод бўлиши, бир дарёнинг оқмай қолиши, бошқасининг равон бўлиши, бир денгизнинг қуриб қолиши ва бошқасининг сувга тўлиши мумкинлигидир», - деб табиатда географик ўзгаришлар содир бўлиб туришини эътироф этади,унинг келтирган маълумотлари 817 (1414-1415) йилга оид бўлиб, кейинги даврлар учун тўғри келмай қолиши эҳтимолини билдиради. Бундан кўринадики, Ҳофизи Абру ўзининг ёзаётган асарига катта эътибор бериб, унга ўз даврининг етук географик асари» сифатида қараган ва маълумотларни ўша даврдаги имконият йўл қўйган даражада аниқ келтиришга ҳаракат қилган.Ҳофизи Абру географик асарини битирганидан кейин яна Шоҳ-рухнинг буйруғи билан йирик бир тарихий асар - «Мажмуа»(«Тўплам») ёзган. Бу асарнинг ёзилиш сабабини гапириб, Ҳофизи Абру шундай дейди: «У салтанат шиорли ҳазрат (Шоҳрух) ... тарихларни ва ўтмиш аждодлар ёдгорликларини мутолаа қилишгабўлган муҳаббати ва ҳаракати туфайли халқларнинг насаб ва аҳволлари, турк, араб ва ажам ҳукмдорларининг равнақ ва инқирозлари ва (тарих) илмининг тармоқларини (ўрганишга) чуқур киришди. (Шу тарзда) у воқеликнинг ўзгариб туришидан воқиф бўлиб, бу фаннинг қисмларини ўз ичига олган бир тўплам - «Мажмуа»ёзилишига ишорат қилди» XV асрда темурийлар давлатининг марказидан йироқ ерларда ёзилган ёки чет эл сайёҳлари ва элчилари томонидан қайд этилган фикрлар ҳам Абдураззоқники сингари ўзига хос хусусиятга эгадир ва уларни ҳам воқеликни бетарафона ёритувчи манбалар деб ҳисоблаш қийин. Шу билан бирга, эътироф этиш керакки, «Матлаи саъдайн»,умуман олганда, аксар ҳолларда, бошқа манбалардан кўра баъзиустунликларга эгадир. Негаки, уни ёзган Абдураззоқ Самарқандий асарда тилга олинган воқеаларнинг деярли барчасининг замондоши ва ўз мавқеига биноан, шоҳиди ҳам бўлган ҳамда унинг Шоҳрух номидан сўзлаб, баъзи шаҳзодаларга қарата айтган насиҳатомуз эслатмалари мазмунига қараганда, у ўз даврининг инсонпарварлик ва адолатпарварлик мафкураларини илгари сурган муаллифлардандир. Шу муносабат билан юқорида эслатиб ўтилган Абдулвосе ан-Низомийнинг Абдураззоқ Самарқандий «хоқони саид (Шоҳрух)нинг давлати замонида узоқ муддатлар шуҳратли ишларни бажаришни бўйнига олган, баъзи соҳиб давлат шаҳзодаларнинг хизматида садоратлик олий мансабига етишган ... (аммо шунга қарамай) уларнинг аҳволларини ёритишда икки юзламачиликка майл қилишни жоиз деб топмаган», — деган сўзларини эътибордан четда қолдирмаслик лозим бўлади

ХУЛОСА
Дарҳақиқат, Абдураззоқ Самарқандий тарихий асар ёзиш қанчалик жиддий ва масъулиятли иш эканлигини тушуниб етган ва ўзи келтираётган маълумотлари ишончли, асосли бўлишига ҳаракат қилган. Тўғри унинг бу маълумотларни шарҳлашда ўзи хизмат қилган жамиятнинг юқори табақаларини мақташ ҳоллари учрайди, лекин муаллиф ўз даврига яраша билимдон, юксак маданиятли ва жаҳонгашта киши бўлганлиги туфайли мақтовлар орасида ҳақиқий аҳволни ҳам кўрсатиб ўтади. У бир томондан ўз валинеъматларини мақтаб ёзган бўлса, иккинчи томондан уларнинг тож-тахт талашиб, юксак мавқени эгаллашга интилиб олиб борган ўзаро курашлари асносида оддий меҳнаткаш халқ аҳволи оғирлашиб, ишлаб чиқариш кучларига зарба етганлиги, айниқса, марказий вилоятлар Мовароуннаҳр ва Хуросондан йироқ ўлкаларда темурийлар сиёсатига қарши норозиликлар кучайганлиги ҳолларини ҳам тўғри қайд қилиб ўтади. Шариатда белгилангандан ташқари ғайри шаръий солиқлар тўлашга мажбур этилган ва ички низолар туфайли жабр кўрган кишиларга нисбатан муаллифнинг хайрихоҳлиги айрим жумлалардан сезилиб туради. «Бе-чораларга нисбатан зулм раво кўрилганлиги мулк қўлдан кетганлигининг нишонидир», дейди Абдураззоқ золим ҳукмдорлар тавсифида. Темурийлар даврининг буюк муаррихи Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» асарининг ўзбек тилидаги нашри Марказий Осиё ва Ўрта Шарқ мамлакатлари халкдарининг XV
Фойдаланган адабиётлар рўйихати
1. Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. 1, 2-китоблар. Т.: 2008. Таржима ва изоҳлар муаллифи А. Ўринбоев.
2. Аҳмедов Б. ва бошқ. Амир Темур ва Улуғбек замондошлари хотирасида. – Т.: Ўқитувчи, 1996. – 312б.
3. Б.А.Аҳмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 2001. Б. 7-14.
4. Бўриев О. Темурийлар даври ёзма манбаларида Марказий Осиё (тарихий-географик лавҳалар). – Тошкент: Ўзбекистон, 1997 - 165 б.;
5. Бўриев О. “Бобурнома”даги топонимлар изоҳли луғати. – Тошкент: Наврўз, 2015 – 140
Download 24.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling