4-расм. Агротуризм бирлашмаси ташкилий тузилиш[10].
Бирлашма ўз аъзоларига кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиши мумкин. Кооператив талабаларни агротуризм объектларига ишлаб чиқариш амалиётларини ўташга имкон яратиб беради. Кооператив ўз аъзолари учун махаллий ва хорижий туристларни жалб қилишда ва жойлаштиришда ёрдам беради. Ёрдами учун 5-6 % миқдорида ҳақ олади (Япония тажрибаси). Туристик фирмалар ўз хизматлари қаторига агротуристик хизматларни ҳам киритадилар. Агротуризмга талаб тушган пайтда улар кооперативга мурожаат қиладилар. Бирлашма уларни фермер хўжаликларига йўналтиради. Шу орқали ҳам фермер ва туристик фирма ўртасида кооперацион алоқаларни ўрнатишда кўмаклашади.Бирлашма агротуризм билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳақ эвазига транспорт воситалари билан хизмат кўрсатади. Бирлашма маҳаллий ва хорижий мижозлар учун юқорида келтирилган агротур хизматларнинг баъзиларини яъни туристик фирма ёки фермер хўжалигининг имконияти етмайдиган хизматларни ташкил этишда иштирок этиши мумкин.
Агротуризм бирлашмасини молиялаштириш манбалари
|
Молиялаштириш манбалар
|
1-йил
|
2-йил
|
3-йил
|
|
Туризм департаменти ва фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши маблағлари ҳисобидан
|
+
|
+
|
|
|
Аъзолик бадаллари ҳисобига
|
|
+
|
+
|
|
Инновацион лойиҳалар ва ишланмаларни ҳамда хизматлар
реализацияси ҳисобидан
|
|
+
|
+
|
|
Давлат грантлари
|
+
|
+
|
+
|
|
Ҳомийлик маблағлари
|
+
|
+
|
+
|
|
Кредит маблағлари ҳисобига
|
|
+
|
+
|
Кооператив фойдасини ошириб бориб, ўзининг моддий-техник базасини яхшилаб боради. Бу агротуризм субъектларига сифатли хизмат кўрсатиш учун, албатта. Кооператив аъзоларининг чет эллларда ўз малакаларини оширишда кўмаклашади. Келажакда фойданинг ошиб бориши натижасида кооператив агртуристик базаларни яхшилашда, инфратузилмаларни сифатини оширишда иштирок этади.
Агротуризмни минтақаларда ривожлантириш учун агротуризмни ривожлантиришнинг ҳуқуқий базасини шакллантириш; молиявий ва ҳуқуқий манбасини яратиш; ички туризмни ривожлантириш; иқтисодий кооперацияни тадбиқ этиш механизмини жорий этиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |