Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


-МОДУЛ: НОМОДДИЙ АКТИВЛАР АУДИТИ


Download 0.7 Mb.
bet100/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

15-МОДУЛ: НОМОДДИЙ АКТИВЛАР АУДИТИ


РЕЖА:
1. Номоддий активларнинг моҳияти, аҳамияти, ўзига хос белгилари ва аудитининг хусусиятлари.
2. Номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий тартиби
3. Номоддий активлар кирими ва чиқими синтетик ҳисобини ҳамда солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш.
4. Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобда акс эттиришнинг тўғрилигини текшириш.
5. Номоддий активлар аудитининг натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш.
1. Номоддий активларнинг моҳияти, аҳамияти, ўзига хос белгилари ва аудитининг хусусиятлари.
Республикамизда иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши туфайли корхона маблағлари ва маблағлар манбаларини, шунингдек, уларнинг ҳаракатини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш услубида ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Бухгалтерия ҳисобининг объекти бўлган ва тегишли назорат ўрнатилишини талаб этувчи хўжалик маблағларининг янги турлари пайдо бўлди. Бозор ислоҳотларининг чуқурлаштирилиши ва иқтисодётнинг эркинлаштирилиши туфайли корхоналар, фирмалар ва акциядорлик жамиятларининг хўжалик юритиш амалиётида мулкчилик ва муомалаларнинг янгича турлари кириб келмоқда. Булардан бири номоддий активлардир.
Номоддий активларга патентлар, лицензиялар, «ноу-хоу», савдо маркалари, товар белгилари, саноат намуналари, дастурий таъминот, гудвилл, ташкилий харажатлар, франшизалар, муаллифлик ҳуқуқлари, ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, хизмат кўрсатиш белгилари ва бошқалар киради.
Ташқи иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, қўшма корхоналар ва акциядорлик жамиятларининг ташкил этилиши сабабли номоддий активлар ҳисоби ва аудити олдига муайян талаблар қўйилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу соҳада бир қанча масалалар ҳозирги кунда ўз ечимини кутмоқда, халқаро тажриба суст ўрганилмоқда. Иккинчи томондан, номоддий активлар ҳақиқатан, ҳатто дунё амалиёти учун ҳам мураккаб ва хилма-хил тушунча бўлиб, хусусан уларни ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш ҳамда аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича ягона халқаро ва миллий стандартларнинг йўқлиги ҳамда бу муаммолар бўйича давом этиб келаётган принципиал келишмовчиликлар бундан далолат беради.
Хусусан, бизнинг республикамизда ҳам номоддий активларни аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмалар ҳали ишлаб чиқилмаган.
Ҳозирги кунда номоддий активларни ҳисобда ва ҳисоботда акс эттириш масалаларига сезиларли даражада эътибор кучайди. Булар иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ва чет эл инвестицияларининг кўплаб жалб қилиниши, молия бозорларининг ривожланиши; жаҳон иқтисодиётида яккаҳокимлик учун рақобатли курашнинг кучайиши, фан-техника тараққиётининг жадаллашиши ва мураккаблашуви каби жаҳон иқтисодий тараққиёти умумий тенденцияларининг қонуний оқибати ҳисобланади.
Мавжуд меъёрий ҳужжатлар ва амалий тажрибага таянган ҳолда номоддий активлар аудитини қуйидаги тартибда ўтказиш мақсадга мувофиқдир: ҳисоб объектларининг номоддий активлар қаторига тўғри киритилганлиги, интеллектуал мулк, саноат намуналари ва шунга ўхшашлар учун корхонага мулкий ҳуқуқ берадиган ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳужжатларда акс эттирилган қиймат кўрсаткичларини ўрганиш, номоддий активлар кирими, эскириш ҳисоблаш ва ҳисобдан чиқарилишига доир муомалаларнинг бухгалтерлик ҳисобида тўғри акс эттирилиши; номоддий активларнинг ҳақиқатда мавжудлигини инвентаризация қилиш; номоддий активларни ҳисобга олиш ва унинг ҳуқуқий жиҳатдан тўғри расмийлаштирилганлиги ҳақидаги хулосаларни умумлаштириш ва аниқланган хато камчиликларни тузатиш бўйича тадбирлар белгилаш.
Моҳиятига кўра номоддий активлар қаторига жисмоний шаклга эга бўлмаган, лекин корхона фаолиятида унинг бошқа активлари қаторида қатнашиб даромад келтирувчи маблағлар киритилади.
Патентлар, лицензиялар, савдо маркалари, савдо белгилари, муаллифлик ҳуқуқлари каби номоддий активларнинг моҳияти Ўзбекистон Республикасининг тегишли юридик қонунлари билан тартибга солиб турилади.
Номоддий активларнинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат: буюмлашган кўринишга эга эмаслиги; узоқ вақт давомида ишлатилиши; корхонага фойда келтириш; уларни ишлатишдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳажмининг нисбатан юқори даражадаги ноаниқлиги.
Номоддий активларнинг моҳиятига кўра хусусиятларини кўриб чиқамиз: саноат интеллектуал мулк объектларига кашфиёт ҳуқуқи, саноат намуналари, товар белгилари, савдо маркалари, хизмат кўрсатиш белгилари киради. Кашфиёт ҳуқуқи кашфиёт эгасига қарор қабул қилиш учун махсус берилган ҳуқуқдир. Кашфиётларни муҳофаза қилишнинг энг кўп тарқалган тизими уларни патентлашдир.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling