Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Хориждаги аудиторлар ва аудиторлик фирмалари


Download 0.7 Mb.
bet77/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

2. Хориждаги аудиторлар ва аудиторлик фирмалари.

Германияда аудиторлик фаолияти «Аудиторларнинг профессионал устави тўгрисидаги қонун»га (24.07.1961 й) мувофиқ амалга оширилади. Ушбу қонунга мувофиқ, аудитор деб, мазкур касбни жамоатчилик олдида ошкора бажара оладиган ва тегишли имтиҳонни топшириш орқали ўзининг шахсий ва профессионал лаёқатини тасдиқлаган шахс тан олинади.


Аудитор профессионал фаолиятининг мазмуни иқтисодий соҳада аудиторлик текширувларини амалга ошириш; солиқ масалалари бўйича консальтинг хизмати кўрсатиш; ишлаб чиқаришни бошқа-риш соҳасида эксперт сифатида ишлаши ва васийлик фаолиятидан иборат.
Германияда аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ саволлар мажмуи пухта ишлаб чиқилган. Малака имтиҳонларини ўтказиш учун Федерал ерлар олий маъмуриятининг вакилларидан раис тайинланади. Барча комиссия аъзолари томонидан эътироз билдирилмаса, даъвогарларни имтиҳонга қўйиш ҳақида раис томонидан қарор қабул қилинади.
Аудиторлик фаолиятини профессионал бошқариш учун Аудиторлар Палатаси ташкил этилган. Аудиторлар фаолиятини назорат қилиш Палата ва суд органлари томонидан амалга оширилади.
Францияда аудиторлик фаолияти 12 август 1969 йилда қабул қилинган декрет ва 24 январ 1994 йилдаги ҳукумат қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бу йўналишдаги асосий ишлар профессионал ташкилот – счетлар бўйича комиссарларнинг миллий компанияси томонидан бажарилади.
Компаниянинг асосий мақсади – аудиторларнинг ўз про-фессионал фаолиятини амалга оширишлари устидан назорат ўрнатиш, аъзоларининг обрў-эътиборини ва мустақиллигини ҳимоя қилишдан иборат. Компания аудиторларни икки даражада бирлаштиради. Минтақавий даражада профессионаллик фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш билан минтақавий компаниялар шуғулланадилар. Улар аудиторларни рўйхатга оладиган минтақавий комиссиялар ва минтақавий суд-интизом Палаталари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар. Миллий даражада эса, Компания Рўйхатга олиш бўйича Миллий Комиссия ва Миллий интизом Палатаси билан ҳамкорлик қилади.
Бизнинг мамлакатимиздан анча олдин бозор иқтисодиё-тига ўтиб бошлаган Хитойда эса 1982 йилларда аудиторлик маъмурияти яратилган. Бундан ташқари аудитни ривожлантириш дастури асосида Хитой 180 млн. доллар олган ва ўзлаш-тирган 33. Бу борада профессор Саидкарим Қодирхонов фикрига қўшилиш мумкин: «Хитойда 1983 йилдаги аудиторлик маъмуриятига асос солинган вақтдан бошлаб маҳаллий ва марказий даражада 3000 дан ортиқ давлат аудиторлик ташкилотлари яратилган. Уларда 30000 га яқин хизматчилар банд. Давлат муассасалари тармоқлари ва корхоналари чегарасида 10000 дан ортиқ ички аудиторлик хизматларини бажарувчи ташкилотлар ташкил қилинган. Хитойда бухгалтерликка ихтисосланаётган 70 дан ортиқ фирмалар мавжуд. У ерда аудиторлик тезлик билан такомиллаштирилмоқда» 34.
Хорижда мустақил аудиторлар якка ҳолда фаолият кўрсатишлари мумкин. Аммо улар кўп ҳолларда фирмалар ва ташкилотларга бирлашиб (бу самаралироқ бўлганлиги учун), улар ҳар хил номланади. Масалан, халқаро амалиётда ва замонавий иқтисодий адабиётларда дипломли бухгалтерлар фирмалари (Англияда CAfirms) ёки дипломли жамоатчи бухгалтерларнинг фирмалари (АҚШда CPAfirms) ва бошқалар тўғрисида маълумотлар учрайди.
Јарб мамлакатларида ўн минглаб аудиторлик фирмалари (фақат АҚШнинг ўзида қирқ беш мингдан кўп 6.19) фаолият кўрсатадилар. Булар хилма-хил бўлиб, бир кишидан ёки бир неча қасамёд қилган бухгалтерлардан иборат (бундай фирмалар 90-95%). Хусусий фирмалардан тортиб, то трансмиллий корпорациялар ҳисобланган ва халқаро аудит амалиётида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган, йирик аудиторлик фирмалари ҳам мавжуд. Јарбдаги йирик корпорациялар томонидан аудиторлик хизмати бозорида ҳукм-ронлик ўрнатилиши ва ўтган ХХ асрда капиталнинг байналминаллашиши ҳам аудиторлик фирмаларининг ролини янада оширди. Биринчи трансмиллий аудиторлик корпорациялари, монополистлар ву-жудга келди ва кучли мавқега эга бўлдилар (асосан, иккинчи жаҳон урушидан кейин). Бунга мисол «катта саккизлик» бў-либ, у кейинчалик тегишли ўзгариш (трансформация)лардан сўнг, аввал «олтилик»ка айланган ва 1998 йилдан бошлаб эса «катта бешлик» деб аталмоқда. Кўплаб мамлакатларнинг обрўли профессионал ва ишчан нашрлари вақти-вақти билан етакчи аудиторлик-консуль-тацион фирмаларнинг (миллий ҳамда трансмиллий) рўйхатини эълон қилиб турадилар. Ушбу рўйхатларнинг кўпчилиги уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳар хил статистик маълумотларни ўз ичига олади. Бу маълумотлар вақти-вақти билан янгиланиб турилади.
Бундай нашрлар кўп ҳолларда уларнинг муаллифларига аудиторлик-консультацион фирмаларни маълум кўрсаткичлар бўйича табақалаштиришга имкон беради. Кўпинча аудиторлик фирмаларини бундай табақалаштириш йиллик даромад ҳажми ёки аудиторлар сони ва ҳ.к. бўйича амалга оширилади. Ҳозирда етакчи аудиторлик-консультацион фирмаларга айланган, трансмиллий корпорациялар бўйича, бундай рўйхат-ларда, одатда, улар фаолият кўрсатаётган мамлакатлар сони ҳам кўрсатилади. Албатта, ушбу кўрсаткичлар кўпинча нафа-қат статикани, балки шунга ўхшаш рейтинг кўрсаткичларида келтириладиган динамикани ҳам тавсифлайди.
Шундай қилиб, аудиторлик фаолиятининг ривожланиши йирик трансмиллий фирмаларнинг вужудга келишига олиб келди. Бундай аудиторлик фирмалари ичида энг йириклари қуйидагилар:

  1. «Праис Уотерхаус Куперс (PriceWaterhousCoopers) – Англия-Америка

  2. «Делоит ва Туш» (DeloitteandTouch) – Америка–Япония

  3. “ЭрнстваЯнг” (ErnstandYoung) – Шотландия

  4. “КПМГ” (KPMG), шужумладанPeatMarwick, ВДОвабошқалар.

Уларҳақиқатанҳамбутундунёдаобрўқозонганмонопо-листларбўлиб, санабўтилгантўрттафирмажамланганҳолда – халқароаудиторлик-консультационбизнеснингтанолинганватажрибалилидериҳисобланади.
Юқоридақайдқилинганфирмаларнингҳарбиритурлимамлакатлардакўплабофисларгаэгабўлиб, уларнингбарчасиқасамёдқилганбухгалтерларинститутинингаъзосиҳисобла-нади. «Каттабешлик» йирикмижозларнингтахминан 90% игахизматкўрсатади. Буфирмаларйирикхалқаролойиҳаларнибажаришимконигаэгабўлиб, деярлибарчатурдагиконсультация-аудиторликхизматлариникўрсатади. Агарўзходимлариетишмаса, бошқафирмаларданзарурмутахассислари, шужумладанбундайлойиҳаларнибажаришдаиштирокэтишучуниқтисодий-ҳуқуқийхусусиятларибиланяхшитанишбўлгантадбиркорларёки, уёкибумамлакатнингҳокимиятходимлариҳамжалбқилинади.
АммоуларҳамЈарбмамлакатларидабутунаудиторликбозориниқамрабололмайди. Бундаййирик, жаҳонаудиторликфаолиятидаҳалқилувчиролўйнайдиганватрансмиллийкорпорацияларҳисобланганфирмаларданташқари, деярлиҳаммамамлакатлардаўртафирмалар, ҳамдааудитданажралибчиққанаутсайдерлармавжуд. Бундайунчакаттабўлмаганаудиторликфирмаларидавлаттомониданқўллаб-қувватлансауларяхшифаолияткўрсатадилар.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling