Режа: Аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши Ички назоратни баҳолаш аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши


Download 167.5 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2023
Hajmi167.5 Kb.
#1223249
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1405945007 57213


Аудитда муҳимлилик тушунчаси ва аудиторлик таваккалчилиги


Режа:

  1. Аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши

  2. Ички назоратни баҳолаш


1. аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши

Аудиторлик фаолияти аудитордан – қарор қабул қилишда ва уни асослашда мустақилликни талаб қилади. Корхонанинг ҳисоботлари текширилганида аудитор томонидан ундаги аниқланган, моҳияти ва мазмуни жиҳатидан муҳим (моддий) ва муҳимсиз (номоддий) хатога баҳо берилади. Бундан ташқари, аудитор томонидан ўзининг фаолияти буйича таваккалчилик даражаси ҳам баҳоланади. Моддийлик ва таваккалчилик тушунчаларини АҚШ компаниялари мисолида кўриш мумкин. Бу тушунчалар АҚШда – аудитни режалаштириш, корхона фаолиятини ўрганиш ва текшириш ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот тузиш учун кенг қўлланилади. Корхона (мижоз) ҳақидаги ҳисобот ва бошқа турдаги маoлумотларни таҳлил қилиш ва тестдан ўтказиш асосида аудитор ушбу маoлумотлар холисона ва аниқ эканлиги ҳусусида ўзининг малакали фикрларини билдиради. Аудитор ўз ҳисоботида (якуний хулоса, билдиришнома) ташқи ҳисоботнинг асл ҳақиқатига қай даража мувофиқ эканлигини кўрсатади.


Ташқи ҳисоботнинг ишончлийлиги баҳоланганида “моддийлик” тушунчаси кенг қўлланилади. Молиявий ҳисоб юритиш ва ташқи аудитда хато ёки тушириб қолдирилган рақамлар оқибатида шу ҳужжатлардан фойдаланган шахс ўз қарорини қабул қилган вақтида чалғитилган бўлса ёки зиён кўрса бундай хатолар моддий (муҳим) деб ҳисобланади. Хато ва тушириб қолдиришлар қуйидаги моддийлик даражасига бўлинади:
Биринчи даражали хато ва тушириб қолдиришларнинг миқдори жуда оз ва мазмуни жиҳатидан шу ҳужжатлар билан ишлаётган шахснинг қабул қилаётган қарорларига таoсир кўрсата олмаган даражада бўлса, ҳисоботдаги бундай хато ва тушириб қолдиришлар номоддий (муҳимсиз, асосий эмас) деб ҳисобланади.
Иккинчи даражали – ҳужжатлардан фойдаланувчи шахснинг у ёки бу қарорларини қабул қилиб олишига таoсир кўрсата олувчи хато ва тушириб қолдиришлар киради. Лекин шунга қарамай, ташқи ҳисобот умумий асл вазиятини холисона акс эттириб, фойдали бўлади.
Учинчи даражали – ҳисоб юритиш ва ташқи ҳисоботдаги шундай хато ва тушириб қолдиришлар кирадики, улар жами ҳисобот маoлумотларининг яхлитлигича ишончли ва холисона эканлигига гумон туғдиради. Бундай бузиб кўрсатилган маoлумот асосида ҳужжатдан фойдаланувчишахс тубдан нотўғри қарор чиқариши мумкин. Хато ва тушириб қолдиришларнинг учинчи моддийлик даражаси аниқланганида аудитор томонидан берилган якуний фактлар тўла-тўкис кўрсатилади ва номуносиб (салбий) баҳоланади.
Иқтисодий моҳият ва моддийлик мазмунлари амалиётда кенг қўлланилади. Моддийликнинг амалий қўлланилиши қуйидаги босқичларга ажратилади:

  1. Тестдан ўтказилаётган обoект буйича йўл қўйилган хато ва тушириб қолдирилган миқдорларнинг сўнги чегарасини дастлаб ҳисоблаб чиқиш.

  2. Хато ва тушириб қолиш миқдорларининг сўнги чегаралари умумий ҳажмини тест қилинаётган обoектнинг ички таркибий қисмлари буйича тақсимлаб чиқиш.

  3. Ҳисоб юритиш ва ҳисобот маoлумотларининг тести асосида ички таркибий қисмлар буйича алоҳида ҳисобланган хато ва тушириб қолдиришларнинг асл миқдорини аниқлаш.

  4. Тест қилинаётган обoект буйича хато ва тушириб қолдиришларнинг асл миқдорини умумийлаштириб чиқиш.

  5. Йўл қўйилган хато ва тушириб қолдириш миқдорларининг сўнги чегараси дастлаб ҳисоб-китоб қилинган хажми (1-босқич) билан аслида аниқланган (4-босқич) ҳажмлари қиёслаб чиқиш ва якуний хулоса чиқариш.


Download 167.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling