Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари
Download 159.17 Kb.
|
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ
банк амалиёт куни — банк иш кунининг бир қисми бўлиб, банкка келиб тушган барча пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттириш учун ажратилган вақт;
банк бухгалтерия аппарати — пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш, банк операцияларини бажариш ва уларни ички назоратдан ўтказиш ҳамда ҳисоб регистрларида қайд этиш ва бухгалтерия ҳисоботларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ходимлар гуруҳи; банк иш куни — қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган кун ичида ўрнатилган иш вақти; банк операциялари ички назорати (бундан кейинги ўринларда ички назорат деб юритилади) — банк раҳбарияти ва барча банк ходимлари томонидан кунлик банк операцияларини амалга ошириш жараёнида уларнинг қонунчиликка мослиги, самарадорлиги, юқори малакада бажарилиши ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш тизими; Ички назорат маълум ёки аниқ вақт мобайнида амал қилиниши лозим бўлган тартиб ёки қоида бўлмасдан, балки у банкнинг барча бўғинларида кунлик банк операцияларнинг бошланишидан тортиб тугагунга қадар доимий юритиладиган банк фаолиятининг ажралмас қисмидир. Ички назорат ўз навбатида дастлабки назорат, жорий назорат ва якуний назоратга бўлинади; бош китоб — ҳисобварақлар режасидаги иккинчи тартибли ҳисобварақлар рўйхати; бухгалтерия ҳисоби регистрлари — иккиёқлама ёзув усулида операциялар қайд этиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар ва тасдиқланган бланклар; Бэк-офис — банкнинг таркибий қисми бўлиб, Фронт-офис томонидан дастлабки назоратдан ўтган ва ижро учун тақдим қилинган операцияларни жорий назоратдан ўтказиш ва банк операцияларини амалга оширувчи бухгалтерлар гуруҳи. Бэк-офиснинг асосий вазифаси Фронт-офис томонидан дастлабки назоратдан ўтказилиб, маъқулланган барча банк операцияларни қайтадан жорий назоратдан ўтказиб, уларни иккиёқлама ёзув ёрдамида бухгалтерия регистрларида қайд этиш ва тегишли ҳисоботлар тайёрлашдан иборат. Бэк-офис мижозлар билан бевосита мулоқотда бўлмайди. У, мижозлар операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича Фронт-офис билан, банкнинг ички молиявий-хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича банк маъмурияти билан алоқада бўлади. Бэк-офисга Бэк-офис бошлиғи раҳбарлик қилади ва у ўз навбатида банк раҳбарига бўйсунади; Download 159.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling