Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари


Қуйидаги ҳужжатлар сақланиши шарт


Download 159.17 Kb.
bet28/39
Sana07.04.2023
Hajmi159.17 Kb.
#1340675
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

170. Қуйидаги ҳужжатлар сақланиши шарт:
Омборда ёки металл шкафларда:
а) тугаган йил учун йиллик ҳисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси ҳамда сўнгги тугаган ой учун ойлик баланс ва унинг барча иловалари;
б) жорий ойнинг биринчи куни учун текширув қайдномалари;
в) фуқаролар омонатлари бўйича амалдаги шахсий ҳисобварақлари;
г) охирги 12 ой учун касса ҳужжатлари;
д) жорий ой учун кирим-чиқим ҳужжатлари;
е) бинолар ва иншоотлар, хўжалик анжомлари, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақлар бўйича дафтарлар.
Қўриқланадиган хонадаги металл шкафлар, сандиқлар ёки қутиларда:
а) амалдаги шахсий ҳисобварақлар картотекалари (омонатлар бўйича шахсий ҳисобварақлардан ташқари), амалиёт журналлари, китоблар, имзолар намуналари қўйилган карточкалар, иш ҳақи тўлаш учун берилган маблағлар ҳисобини юритиш карточкалари, фоизларни ҳисоблаш қайдномалари;
б) амал қилиб турган ва архивдаги пенсия варақларининг ҳамда бир марта пенсия ва нафақалар тўлаш тўғрисидаги топшириқномаларнинг картотекалари.
171. Мижозларнинг уларга ҳисобварақлар очиш тўғрисидаги аризалари барча зарур ҳужжатлар билан бирга ҳар бир мижоз бўйича тутиладиган алоҳида йиғмажидларда сақланиши лозим. Бундай йиғмажилдлардан ҳужжатларнинг чиқариб олинишига мутлақо йўл қўйилмайди.
Ушбу йиғмажилдга имзо ҳуқуқи ўзгаргани тўғрисидаги ёзишмалар, ҳисобварақни тасарруф этиш ваколатини белгиловчи ҳужжатлар, ссуда ҳисобварақлари очиш тўғрисидаги мажбурият аризалари, шунингдек ҳисобварақлар очиш ҳақидаги фармойишларнинг нусхалари тикилади. Ҳар бир йиғмажилдга талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозит ҳисобварағининг рақами қўйилади.
Ҳисобварақларни юридик расмийлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни сақлаш вазифаси бош бухгалтер (Бэк-офис бошлиғи) ёки унинг ўринбосари, етакчи бухгалтер зиммасига юклатилади.
Ушбу йиғмажилдлар қулфланадиган жавонларда сақланиши лозим. Амалдаги имзо намуналари амалиёт бўлими ходимларининг қулфланадиган картотекаларида сақланиши лозим.
Ҳисобварақларни юридик расмийлаштириш билан боғлиқ ўз кучини йўқотган ҳужжатлар йиғмажилдда қолдирилади ва улар устига чизиқ тортилиб янги ҳужжатлар билан алмаштирилгани ёзиб қўйилади. Имзолар намуналари қўйилган варақча алмаштирилаётганда ўз кучини йўқотган варақчалар нусхаларидан бири мижознинг юридик йиғмажилдига тикилади, қолганлари эса йўқ қилинади.
172. Бухгалтерия ҳисобига тегишли барча материаллар (ўтган ойлар учун бухгалтерия ҳужжатлари банк архивига топширилгунга қадар, бухгалтериянинг стеллажлар ва темир жавонлар билан жиҳозланган жорий архив ҳужжатлар бут сақланиши учун жавоб берадиган махсус ажратилган ходим қўл остида бўлади.
Агар омборда жой етмаса, айнан шу ходим бухгалтериядаги темир жавонларда сақланадиган ҳужжатларнинг дахлсизлигига жавоб беради.
173. Омборда ва жорий архивда сақланаётган бухгалтерия ҳужжатларига доир маълумотлар касса ҳужжатлари бўйича жавобгар ходим ҳузурида, бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари (бўлим бошлиғи) имзолаган талабномалар асосида олинади.
Маълумот олиш учун рухсат берилган банк ходими кассир ёки жорий архивни бошқарувчи ходим кузатувида ишлаши лозим. Ҳужжатлар учун жавобгар шахслар маълумот олишга рухсат берилган ходимлар томонидан ҳужжатларга бирор-бир тузатишлар ва ёзувлар киритилмаслигини кузатиб туришлари шарт.
Омбор ва жорий архивдан кирим-чиқим ҳужжатлари бош бухгалтернинг ёзма рухсати бўйича берилади. Кун охирида ҳужжатлар қайтарилиши шарт.
174. Архив ҳужжатлари фақат қонунчилик ҳужжатларининг талаблари асосида олинишига йўл қўйилади.
Ҳужжатнинг асл нусхаси олинаётганда бу ҳақда икки нусхада далолатнома ёки баённома тузилиб унга банк раҳбари ёхуд унинг ўринбосари, бош бухгалтер ва ҳужжатни талаб қилган ташкилот вакили имзо чекади.
Далолатнома ёки баённомада айнан қандай ҳужжат олинаётгани, унинг кимнинг талабига ва рухсатига кўра олинаётгани аниқ кўрсатилиши керак. Далолатнома ёки баённоманинг иккинчи нусхаси юқорида қайд этилган вакилга топширилади.
Ҳужжатнинг олинган асл нусхаси ўрнига бош бухгалтер тасдиқлаган нусха ҳамда далолатнома ёки баённоманинг биринчи нусхаси ва ҳужжатни олиш хусусидаги талабнома қўйилади.
Бу талабномада асл ҳужжатни олган шахс имзоси ҳам бўлиши лозим. Ҳужжат олингани тўғрисида бош бухгалтер шу ҳужжат турган йиғмажилд муқовасига ёзиб, имзо чекади.
175. Бир йилнинг турли саналарига тегишли кирим-чиқим ҳужжатлари бир вақтнинг ўзида олинаётган ҳолларда бу ҳужжатларнинг барчаси учун битта далолатнома ёки баённома тузилиб, унга шу ҳужжатлар рўйхати киритилади.
Мазкур ҳужжатларнинг асл нусхаси ўрнига унинг нусхаси, ҳужжатни олиш тўғрисидаги талабнома, далолатнома ёки баённоманинг биринчи нусхаси қўйилади, бошқаларининг ўрнига эса шу ҳужжатлар нусхалари қўйилиб, уларда ҳужжатни олиш тўғрисидаги талабнома қаерда сақланаётгани ёзилади.

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага


1-ИЛОВА

Download 159.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling