Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари


Download 159.17 Kb.
bet30/39
Sana07.04.2023
Hajmi159.17 Kb.
#1340675
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

II. Малакавий талаблар
7. Банкларда бош бухгалтер лавозимига тавсия этилаётган номзод шахсларга нисбатан малака талаблари Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ белгиланади.
8. Бош бухгалтер ўз иш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга асосланиб иш юритади.
9. Бош бухгалтер қуйидагиларни билиши шарт:
а) бухгалтерия ҳисоби қонунчилигини;
б) фуқаролик ҳуқуқи, банк, молия, солиқ ва хўжалик қонунчилигининг бухгалтерия ҳисобини юритишга тегишли қисмини;
в) банк тузилиши, стратегияси ва унинг ривожланиш истиқболларини;
г) банкнинг молиявий-хўжалик фаолиятига, бухгалтерия ҳисобини ташкил этишга ва молиявий ҳисоботларни тузишга тегишли норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатларни;
д) солиқ, статистика, бошқарув ва молиявий ҳисобларни;
е) операцияларни расмийлаштириш ва ҳисоб участкаларида ҳужжатлар айланишини ташкиллаштириш тартиби, пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари, шунингдек бошқа товар-моддий захираларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш (чиқим қилиш) тартибини;
ё) асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа товар-моддий захираларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини, шунингдек, дебитор ва кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш, асосий воситалар, номоддий активларга эскириш ҳисоблаш, мулкни баҳолаш ва қайта баҳолаш тартибини;
ж) дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш қоидаларини;
з) юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш шартларини;
и) мулк ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби, аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини;
й) бухгалтерия, солиқ, статистика ҳисоботларини тузиш тартиби ва муддатларини;
к) банк молия-хўжалик фаолиятининг иқтисодий таҳлилини, банк ички захираларини аниқлашни;
л) текширувларни ўтказиш ва ҳужжатли тафтиш қилиш тартибини;
м) бухгалтерия ҳисоби бўйича компьютер дастурлари, бухгалтерия ҳисоби ва молияни бошқариш соҳасида замонавий маълумотлар ва ахборот тизимини;
н) бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш ва ахборотларни ҳимоя қилиш тартибини;
о) меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш тартиби ва меъёрларини;
п) ишлаб чиқариш технологиясининг ўзига хос хусусиятларини;
р) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг илғор миллий ва хориж тажрибаларини.
10. Бош бухгалтер зиммасига пул маблағлари ва моддий қимматликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек банк раҳбари вақтинча ишда бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бажариб туриш юклатилиши мумкин эмас. Бош бухгалтерга бевосита чеклар ва бошқа ҳужжатлар асосида банк учун маблағ ва товар-моддий қимматликларни қабул қилиш тақиқланади.
11. Бош бухгалтер вақтинча ишда бўлмаган вақтда (хизмат сафари, таътил, касаллик ва шу кабилар) бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ўринбосарига, ўринбосар ҳам ишда бўлмаган тақдирда, банк раҳбарининг алоҳида буйруғи асосида бошқа мансабдор шахсга юклатилади.
12. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ, банк бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари иш берувчининг розилиги билан бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаши мумкин, бундан уларнинг бошқа банклар ва ташкилотларда ишга жойлашуви манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.

Download 159.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling