Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари


§ 3. Бухгалтерия операцияларини жорий назоратдан ўтказиш


Download 159.17 Kb.
bet17/39
Sana07.04.2023
Hajmi159.17 Kb.
#1340675
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

§ 3. Бухгалтерия операцияларини жорий назоратдан ўтказиш
59. Бэк-офис ходими ёки назоратчи бухгалтер банк ички ҳужжат айланиш тартибига асосан Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтердан келиб тушган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларини қабул қилгандан кейин жорий назоратни амалга оширади.
60. Жорий назоратда дастлабки назоратдан ўтказилган тўлов ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилганлиги ва уларнинг электрон нусхаларининг тўғри расмийлаштирилганлиги қайтадан текширилади ҳамда улардаги имзолар ва муҳр изини (тадбиркорлик субъектларидан муҳр изи талаб этилмайди) ўзларида мавжуд имзолар ва муҳр изи намуналари билан солиштирилади.
Тўлов ҳужжатларининг асл нусхасида Фронт-офис ходими ёки масъул ижрочи бухгалтернинг имзолари ва штампи борлигини ҳамда уларни ўзида мавжуд бўлган имзо намуналарига мос келишини текширади.
61. Бэк-офис ходими ёки назоратчи бухгалтер нақд пул чеки ва эълонномани ўрнатилган тартибда текшириб, уларни имзолаб Фронт-офис ходими ёки масъул ижрочи бухгалтерга қайтаради.
62. Бэк-офис ходими ёки назоратчи бухгалтер томонидан банкнинг ички молия-ҳўжалик операциялари бўйича келиб тушган тўлов ҳужжатларининг асл ва электрон нусхалари ҳамда ушбу операцияларни амалга ошириш учун асос бўлган банк тегишли бўлинмаларининг Хизмат фармойишларининг нусхалари тўғри расмийлаштирилганлиги, хато ва камчиликлар йўқлиги текширилади.
63. Пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхалари ёки уларнинг электрон файлида хато ва камчиликлар аниқланганда, Бэк-офис ходими ёки назоратчи бухгалтер тўлов ҳужжатининг асл нусхасига имзо чекмасдан уларнинг хато ва камчиликларини кўрсатган ҳолда Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтерга ижросиз қайтаради.
64. Бэк-офис ходими ёки назоратчи бухгалтер томонидан жорий назорат натижалари ижобий бўлган тақдирда, у тўлов ҳужжатининг асл нусхасига имзо чекади ва уни Бэк-офис бошлиғига ёки бош бухгалтерга тасдиқлаш учун жўнатади.
65. Бэк-офис бошлиғи ёки бош бухгалтер белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, дастлабки ва жорий назоратдан ўтган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларини қабул қилиб олади ва ушбу тўлов ҳужжатларида қонунчилик ҳамда банкнинг ички сиёсатида ўрнатилган талабларга риоя қилиниши бўйича умумий назоратни амалга оширади.
66. Бэк-офис бошлиғи ёки Бош бухгалтер барча пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларига ўрнатилган тартибда имзо (шу жумладан, электрон имзо) чекиб, тасдиқлайди ва бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади, банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилган операциялар бундан мустасно. Банк раҳбари буйруғи билан тўловларни тасдиқлаш бошқа банк ходимига топширилиши мумкин.


Download 159.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling