Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари


II. Банкларда бухгалтерия аппарати, иш куни ва ҳужжатлар


Download 159.17 Kb.
bet13/39
Sana07.04.2023
Hajmi159.17 Kb.
#1340675
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

II. Банкларда бухгалтерия аппарати, иш куни ва ҳужжатлар
айланишини ташкил этиш
§ 1. Банкларда бухгалтерия аппаратини ташкил этиш
6. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни банк филиали (бундан кейинги ўринларда банк деб юритилади) раҳбари амалга оширади. Бухгалтерия аппаратига банкнинг бош бухгалтери раҳбарлик қилади. У Банк тизимининг бош бухгалтерлари тўғрисидаги намунавий низом (ушбу Йўриқноманинг 1-иловаси) асосида иш олиб боради. Бош бухгалтер бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бош бухгалтер ўринбосари бажаради.
7. Банкларда бухгалтерия ишларини юритиш учун бухгалтерия аппарати тузилади. Банк бухгалтерия аппаратига шартнома асосида четдан жалб қилинган бухгалтерлар ёки бухгалтерия фирмаси ходимларининг киритилиши қатъиян тақиқланади.
8. Банк бухгалтерия аппаратининг ташкилий тузилиши ва унда ташкил этиладиган бўлимлар сони амалга ошириладиган операциялар ҳажмига ва уларнинг автоматлаштирилганлик даражасига боғлиқ бўлади.
Иш ҳажми кичик банкларда бухгалтерия аппарати банкнинг яхлит бўлинмаси сифатида фаолият юритиши мумкин. Бунда банклараро ҳисоб-китоблар, чет эл валютаси бўйича операциялар ва банкнинг ички ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш махсус бўлимларга топширилиши мумкин.
Иш ҳажми катта банкларда бухгалтерия аппарати ушбу Йўриқнома талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши лозим. Шунингдек, барча операциялар масъул ижрочи бухгалтерлар томонидан дастлабки ва назоратчи бухгалтерлар томонидан жорий назоратдан ўтишини таъминлаш мақсадида иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочи ва назоратчилар сони ўртасида мутаносиблик сақланиши лозим.
9. Бухгалтерия аппарати ходимларининг аниқ вазифалари бош бухгалтер томонидан белгилаб берилади ва банк раҳбари томонидан тасдиқланади.
10. Масъул ижрочи ва назоратчи бухгалтерлар зиммасига муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари юклатилади. Ҳисобварақлар ходимлар ўртасида банк ички тартиб қоидалари асосида операциялар ҳажми, мижозлар тури ва бошқа хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.
11. Банк бош бухгалтери муҳрлар, штамплар ва бланкларни уларнинг йўқолишига ёки бошқа мақсадларда ишлатилишига йўл қўйилмайдиган тарзда сақланиши ҳамда фойдаланиши устидан назоратни таъминлаши шарт.
Банк муҳрлари ва бурчакли штампларининг ҳисоби уларни сақлаётган шахс фамилияси ва лавозими кўрсатилган махсус дафтарда юритилади.
Дафтар варақлари рақамланган, боғланган ва банк муҳри, банк раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши ва банк раҳбарининг ёзма фармойиши билан тайинланган ва қимматликлар билан операциялар олиб боришдан озод этилган шахс томонидан юритилиши лозим.
Банк ходимларининг иш жойлари шундай жойлаштирилган бўлиши керакки, бунда мижозлар ва бошқа бегона шахсларнинг банкнинг муҳрлари, штамплари, ҳужжатлари ва бланкларини олишларига имкон бўлмаслиги лозим.
12. Ходим меҳнат таътилига чиққан, касал бўлиб қолган ёки бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда унга бириктирилган ҳисобварақлар ҳамда унинг вазифалари муҳр ва штамплар билан биргаликда бошқа ходимга топширилади ва бу ҳақда махсус дафтарда тегишли ёзувлар қайд этилади.
13. Бош бухгалтер зиммасига умумий назоратни ташкил этиш ҳамда ҳар куни бухгалтерия ва касса ишларининг барча бўғинларида ўрнатилган тартибга амал қилинишини кузатиб бориш юклатилади.
Шунингдек, банк бош бухгалтерига бош ва ёрдамчи китобларда операцияларни қайд этиш, тегишли бухгалтерия ҳисоби ҳисоботларини дастурий равишда тузиш ишларига раҳбарлик қилиш юклатилади.
Банк бош бухгалтери ишда бўлмаган вақтда, ушбу вазифалар банк раҳбарининг буйруғига кўра унинг ўринбосарига топширилади.
14. Мижозларнинг банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлари ҳамда бошқа мурожаатлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинади ва кўриб чиқилади. Мурожаат қилиш тартиби эълонлар осиб қўйиш йўли билан мижозларга маълум қилиниши лозим.
15. Банк раҳбари бухгалтерия иши ҳолатини умумий кузатиш билан бир қаторда баланс ва бошқа ҳисоботларни ўз вақтида тузилишини текшириб бориши, мижозларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишини мунтазам назорат қилиб туриши шарт.
16. Таркибий тузилмаси Фронт-офис ва Бэк-офис сифатида ташкил этилган банкларнинг бухгалтерия аппарати шу таркибий тузилмаларга мос равишда ташкил этилиши мумкин. Бухгалтерия аппаратини Фронт-офис ва Бэк-офисга ажратиш зарурияти юзасидан шарҳлар 3-иловада келтирилган.
Фронт-офис ва Бэк-офис ходимларининг аниқ вазифалари мос равишда Фронт-офис ва Бэк-офис бошлиқлари томонидан белгилаб берилади ва банк раҳбари томонидан тасдиқланади.


Download 159.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling