Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари


Download 159.17 Kb.
bet12/39
Sana07.04.2023
Hajmi159.17 Kb.
#1340675
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

дастлабки назорат — Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер томонидан операцияларни бажармасдан олдин уларнинг қонунчиликка мос эканлигини аниқлаш бўйича амалга ошириладиган назорат;
ёрдамчи китоб — бош китоб ҳисобварақларига очиладиган шахсий ҳисобварақлар, шунингдек алоҳида маблағлар тури ва қимматликлар бўйича юритиладиган карточка, китоб ёки журналлар;
жорий назорат — Бэк-офис ёки назоратчи бухгалтер томонидан Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер маъқуллаган барча банк операцияларининг қонунчиликка мослигини аниқлаш мақсадида қайтадан амалга ошириладиган назорат. Жорий назорат пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларининг бир-бирига мослигини текширишни ҳам ўз ичига олади;
масъул ижрочи бухгалтер — мижозларнинг пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилганлиги ва банк операцияларининг қонунийлигини дастлабки назоратдан ўтказиб, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга тайёрловчи бухгалтер;
банк хизматлари офиси — банк филиали биносидан ташқарида жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритувчи банк филиалининг таркибий тузилмаси. Банк хизматлари офиси турли хил номланиши («Минибанк», «Чакана хизматлар маркази», «Банк хизматлари маркази» ва бошқалар) мумкин;
назоратчи бухгалтер — масъул ижрочи бухгалтер томонидан дастлабки назоратдан ўтказилган барча банк операцияларини жорий назоратдан ўтказиб амалга оширувчи бухгалтер;
Фронт-офис — банкнинг таркибий қисми бўлиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган банк операцияларини амалга оширишда банк мижозлари билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда уларга барча банк хизматлари кўрсатувчи ходимлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга Фронт-офис бошлиғи раҳбарлик қилади.
Фронт-офиснинг асосий вазифаси мижозлар топшириғи ҳамда банк ички фаолияти бўйича амалга оширилиши лозим бўлган операцияларнинг қонунчиликка мос эканлигини аниқлаш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга тайёрлашдан иборат;
якуний назорат — амалиёт кун тугагандан сўнг, кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда банкда амалга оширилган барча банк операцияларини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини, шу жумладан бирламчи ҳужжатлар асосида ўтказилганлигини текшириш мақсадида амалга ошириладиган назорат.
Якуний назорат банк Бошқаруви ташкил қилган Якуний назорат хизмати томонидан амалга оширилади ва у, фақат банк Бошқарувига бўйсунади.
Якуний назорат хизмати банкларда (филиалларда) алоҳида бўлим сифатида ташкил қилинади. Банк томонидан амалга оширилган операцияларга оид ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк хизматлари офисларида сақланган ҳолларда банк хизматлари офисларида якуний назорат хизмати алоҳида штат бирлигида ташкил этилади.


Download 159.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling