Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари


Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида


Download 159.17 Kb.
bet10/39
Sana07.04.2023
Hajmi159.17 Kb.
#1340675
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Банк сири тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банклар учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1834-9, 29.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 10/20/1834-9/1134-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, бухгалтерия ишининг тўғри ташкил этилиши ва назоратнинг аниқ олиб борилиши банкнинг ўз вазифаларини тўғри бажаришини, мавжуд ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар, шунингдек, банк раҳбарияти ва ходимлари учун банк фаолиятига ҳаққоний баҳо бериш имконини яратадиган аниқ ва фойдали ахборот олишни таъминлайди.
2. Ушбу Йўриқномада банкларда бухгалтерия ҳисоби ишларини юритиш ва бухгалтерия аппаратини ташкил қилиш тамойиллари, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар айланмасини йўлга қўйиш усуллари тўғрисида кўрсатмалар берилган, банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш қоидалари ҳамда бажарилган банк операцияларининг қонунийлиги бўйича жавобгарлик белгиланган.
Шунингдек, қуйидагиларни таъминлаш мақсад қилиб қўйилган:
ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит ҳамда бошқа банк операцияларини тўғри бажариш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз вақтида ва аниқ акс эттириш;
банк активлари, мажбуриятлари, даромадлари ва харажатлари ҳамда капитали ҳолати ва улардаги ўзгаришлар тўғрисида ишончли маълумотлар тўплаш;
банкнинг молиявий ҳолати, молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар ва молиявий натижалари тўғрисидаги ва банк раҳбарияти фаолиятига баҳо берувчи молиявий ҳисоботларни тузиш учун хизмат қилувчи ахборотлар тизимини яратиш;
банк иш куни тартибига қатъий риоя қилиш, мижозларга тез ва аниқ хизмат кўрсатиш;
ҳисоб-китоблардаги маблағлар айланишини тезлаштириш;
банкдан чиқаётган ҳужжатларни тегишли тарзда расмийлаштириш ва бунинг натижасида улардан фойдаланишни осонлаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ушбу ҳужжатлар билан операциялар бажарилишини ҳамда улар томонидан хизмат кўрсатувчи мижозларнинг операциялари ҳисобини юритишни белгиланган талабларга мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
банкдаги пул маблағлари, моддий қимматликлар, шунингдек, қатъий ҳисобда турувчи бланкалар камомади ёки ортиқчалигига йўл қўймаслик ҳамда белгиланган тартибда уларнинг сақланишини ташкил этиш;
операцияларнинг қонунийлиги ҳамда тўғрилигини доимий ички назорат ва аудитдан ўтказиш, уларнинг натижалари бўйича маълумотномалар тузиш ва расмийлаштириш имкониятини яратиш;
замонавий компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда банк операциялари ҳисобини дастурий амалга ошириш, ҳисоб ишларини юритиш ҳамда ҳисоботлар тузишда меҳнат ва маблағ сарфини қисқартириш.
3. Мазкур Йўриқномада берилган операцияларни амалга ошириш, расмийлаштириш, ҳисобини юритиш ва назорат қилиш тўғрисидаги талаблари барча банклар учун мажбурийдир.
Банклар ушбу Йўриқномада белгиланган қоидалар доирасида ўзларининг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда филиал, банк хизматлари офиси ва бошқа шохобчалар фаолиятида бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўлиқ юритилиши ва ички назорат самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳамда уларнинг даромад ва харажатлари ҳисобини тўғри юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилиш ҳамда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тикиш ва сақлаш тартиботларини белгиловчи ички ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари лозим.
4. Банк ходимлари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган банк сирига оид маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий амал қилган ҳолда сир сақлашлари лозим.
5. Ушбу Йўриқнома мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Download 159.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling