Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари


§ 2. Банк хизматлари офисларида бухгалтерия ишларини


Download 159.17 Kb.
bet14/39
Sana07.04.2023
Hajmi159.17 Kb.
#1340675
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

§ 2. Банк хизматлари офисларида бухгалтерия ишларини
ташкил қилиш
17. Банк хизматлари офисларида бухгалтерия ҳисоби мавжуд иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мазкур Йўриқнома талаблари доирасида ташкил этилиши лозим.
Банк хизматлари офисларида дастлабки назоратни ўтказиш учун масъул ижрочи бухгалтер штати билан таъминланган бўлиши лозим. Жорий назорат банк хизматлари офиси бухгалтерияси бошлиғи томонидан (бундан буён матнда етакчи бухгалтер деб юритилади) амалга оширилади.
Банк хизматлари офисларидан ўтказиладиган тўловлар жорий назоратдан ўтказилганидан сўнг амалга оширилади. Бунда тўловлар жорий назоратдан ўтказилганлиги банк филиалининг Бэк-офиси бошлиғи ёки Бош бухгалтери томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.

Банк хизматлари офислари уларда амалга оширилган операция ва ўтказилган тўловларнинг назоратини таъминлаш мақсадида, операцияларга ва (ёки) тўловларга асос бўлган ҳужжатлар, шу жумладан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг электрон нусхасини банкка (филиалга) тақдим этиши мумкин.


18. Банк хизматлари офисларида банк иш куни давомида амалга оширилган операцияларга асос бўлган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари белгиланган тартибда якуний назоратдан ўтказилиши лозим.
Банк хизматлари офисларида кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди мазкур Йўриқноманинг 7-параграфида белгиланган тартибда шакллантирилиши ва сақланиши ёки шакллантирилган кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди сақлаш учун даврий равишда, лекин бир ойда камида бир маротаба банк хизматлари офисини ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши лозим. Мазкур ҳолат банкнинг ички қоидаларида (ҳужжатларида) аниқ кўрсатилиши лозим.
19. Ушбу қоидаларга қатъий риоя қилиш имконияти мавжуд бўлган банклар (филиал) банк хизматлари офислари очиши мумкин.
21. Банк раҳбари ва бош бухгалтери ўзларига қарашли бўлган минибанкларда бухгалтерия ишларини тўғри ташкил қилиш ва банк операцияларини аниқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатишлари лозим.

§ 3. Иш куни ва ҳужжатлар айланишини ташкил этиш
22. Бухгалтерия ходимларининг иш куни шундай ташкил этилиши керакки, бунда банк томонидан амалиёт куни давомида ижрога қабул қилинган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари дастлабки ва жорий назоратдан ўтказилиб, улар ўз вақтида ижро этилиши, яъни ҳисобварақлар бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиб, кунлик баланс ҳисоботи тузилиши ҳамда кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан бажарилган барча операциялар якуний назоратдан ўтказилиши шарт, бундан банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилган операциялар мустасно.
23. Ҳар бир банк қуйида келтирилган талабларга риоя қилган ҳолда, амалиёт куни давомида мижозларга хизмат кўрсатиш ва ҳужжатлар айланиш тартибини мустақил белгилайди:
банклар янги иш кунини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб маркази (бундан кейинги ўринларда ҲКМ деб юритилади)да очилган ташқи («21302-Резидент банкнинг вакиллик ҳисобварағи») вакиллик ҳисобварағининг кун бошига айланма ва қолдиқ суммаларини, ўзларининг ички («10301-Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи») вакиллик ҳисобварағининг айланма ва қолдиқ суммалари билан мослигини текшириш билан бошлашади. Ички ва ташқи вакиллик ҳисобварағи айланма ва қолдиқ суммаларини мослигини тасдиқлаш учун ҲКМ га электрон файл юборади;
ҲКМ тижорат банклари юборган электрон файлни қабул қилиб олади ва банкнинг ташқи ва ички вакиллик ҳисобварақ қолдиқ суммаларини дастурий равишда таққослайди ҳамда уларни мослигини тасдиқлаб банкларга қайтаради. Вакиллик ҳисобварақлар қолдиқ суммалари мос келмаса, мавжуд фарқ бартараф этилмагунча банк амалиёт куни очилмайди ҳамда банклараро тўловларни амалга оширишга рухсат этилмайди;
ҲКМ дан тасдиқ (W-файл) олгандан сўнг, банкларга банклараро тўловларни амалга ошириш учун рухсат берилади;
филиаллари мавжуд банк филиалларига «Тўлов маркази»да очилган ташқи («22204-Бош банк-филиалларга тўланадиган маблағлар») ва филиалларда очилган («16103-Бош банк/филиаллардан филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар») ички вакиллик ҳисобварақлар қолдиқ суммасини мослигини тасдиқлаш Бош банк томонидан амалга оширилади.
Филиаллар ички вакиллик ҳисобварағи (16103) ва «Тўлов маркази»да очилган ташқи (22204) вакиллик ҳисобварағи ўртасида фарқ мавжуд бўлса, ушбу филиалга уни бартараф этмагунча филиаллараро ва банклараро тўловларни амалга ошириш ва янги кунга ўтиб ишлашга рухсат этилмайди;
филиаллараро ва ички тўловларни ўтказиш учун банк ўз мижозларидан тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақтини ўзи мустақил равишда белгилайди. Филиаллараро тўловларга бир банк филиаллари ўртасидаги тўловлар, ички тўловларга касса амаллари, тўланиши ва олиниши лозим бўлган фоизлар ҳисобини ҳисоблаш ҳамда ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва шунга ўхшаш амаллар киради;
банклараро тўловлар бўйича банклар мижозларидан банк амалиёт куни давомида (қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари учун соат 16-00 гача) қабул қилинган тўлов ҳужжатлари бўйича бухгалтерия ўтказмаларини банклараро тўловлар вақти тугагунга қадар ҲКМга етказиб беришлари керак, акс ҳолда банклараро тўловлар амалга оширилмайди. Банк айби билан амалга ошмай қолган ҳужжат бўйича банк жавобгар ҳисобланади, бундан банкка тааллуқли бўлмаган ташқи омиллар мустасно;
ҲКМ банкларга банклараро тўловлар тугаганлиги тўғрисида маълумотни (END файл) жўнатади, шундан сўнг шу амалиёт куни учун банклар ўртасида банклараро тўловлар тўхтатилади.
24. Банклар банк иш куни якунлангандан сўнг, лекин кейинги банк иш куни соат 10-00 дан кечиктирмаган ҳолда Марказий банкка электрон баланс (0106BS) ҳисоботини жўнатадилар.
25. Банкларда иш куни банк операциялари бухгалтерия ҳисоботида тўлиқ акс эттирилиб, кунлик баланс ҳисоботи таҳлил қилиниб, банк филиали раҳбари ҳамда бош бухгалтери томонидан имзолангандан сўнг якунланади.


Download 159.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling