Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари
§. Кунлик баланс ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим қилиш
Download 159.17 Kb.
|
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ
5 §. Кунлик баланс ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим қилиш
135. Банклар кунлик бажарилган бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган шаклда кунлик баланс ҳисоботи тузади. Кунлик баланс ҳисоботи Бош банк томонидан бутун банк бўйича ягона қилиб тайёрланади. Бош банкнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти (бошқармаси) томонидан ягона баланс ҳисоботини тузиш устидан мониторинг ўрнатилади. 136. Ягона баланс «Банк биносидан ташқарида жойлашган масъул ижрочи бухгалтер» қоидаси асосида шакллантирилади. Бунда, маълумотларни қайта ишловчи Бош сервер Бош банкда, филиалларда эса ягона локал ҳисоблаш тармоғига уланган бухгалтер, иқтисодчи, филиал раҳбарияти ва бошқа ходимларнинг ишчи станциялари жойлашган бўлади. Филиалларда барча пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари (тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкасса топшириқномаси, аккредитивга ариза, мемориал ордерлар, инкассо қилинган пул тушумларига илова рўйхати, эълоннома ва пул чеклари) асосида амалга оширилаётган операциялар махсус ўрнатилган белгилар сифатида Бош серверга автоматик узатилади ва шу заҳоти Бош серверда акс эттирилади. 137. Ҳар иш куни охирида Бош банкда кун давомида амалга оширилган операцияларнинг банклараро, филиаллараро ва ички банк операцияларига бўлинган ҳолдаги рўйхати тайёрланади. Бу операцияларнинг жамланма суммаси кун мобайнида амалга оширилган бутун банк операциялари суммасига тенг бўлиши лозим. 138. Бош банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош марказидан ЕNД файлни олгандан сўнг, кун ёпиш билан боғлиқ бўлган барча операцияларни бажаради ва шу заҳоти ўзининг филиалларига кун давомида амалга оширилган операциялар тўғрисида ЕNД файлга мос бўлган назорат файлини юборади. 139. Банк филиаллари ўрнатилган тартибда кунлик бухгалтерия ҳужжатларини йиғмажилдга тикишлари ва уларни баланс маълумотлари билан солиштиришлари лозим. 140. Ҳар бир ҳисобот шакли филиал раҳбари ва бош бухгалтери томонидан синчиклаб текширилади. Бош банк раҳбарлари баланс бўлмаган, ҳисобда тартибга солинмаган тафовутлар чиққанда ва бир кун давомида мижозларга хизмат кўрсатилиши таъминланмаган ҳолларда бу камчиликларни бартараф этиш учун зарур барча чора-тадбирларни кўриши лозим. Банк филиаллари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари баланс чиқмаганлиги ҳақида белгиланган муддатда Бош банкка хабар қилмасалар, уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишгача бўлган чоралар кўрилади. 141. Баланснинг тўғри тузилганлиги қуйидаги тартибда текширилади: кунлик баланснинг актив ва пассивларнинг қолдиқлар бўйича якунлари тенглиги (актив ҳисобварақлари қолдиқларининг мажбуриятлар ҳисобварақлари қолдиқлари плюс капитал ҳисобварақлари қолдиқларига тенглиги); «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақлари қолдиқлари якунининг тўғрилиги, шу ҳисобварақлар билан уларга тегишли контр-ҳисобварақлар қолдиқларининг ўзаро тенглиги; актив ҳисобварақларда кредит қолдиқ (контр-актив ҳисобварақлардан ташқари), пассив ҳисобварақларда дебет қолдиқ (контр-пассив ҳисобварақлардан ташқари) бўлмаслиги; актив ҳисобварақларга очилган контр-актив ҳисобварақлар қолдиғи шу актив ҳисобварақ қолдиғидан ортиқ бўлмаслиги, пассив ҳисобварақларга очилган контр-пассив ҳисобварақлар қолдиғи шу пассив ҳисобварақ қолдиғидан ортиқ бўлмаслиги; Бош банкда очилган 16100 ва 22200-ҳисобварақлари қолдиқлари ҳамда улар бўйича очилган иккинчи тартибли мос ҳисобварақларнинг қолдиқлари ўзаро тенг бўлиши; асосий воситалар, даромадлар ва харажатлар ҳамда банк капитали ҳисоби фақат миллий валютада юритилишини таъминлаш ва баланснинг резидент ва норезидент устунларини шунга мос равишда тўлдирилганлиги. 142. Баланснинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг банк (филиал) томонидан кунлик бухгалтерия ҳисоботи сифатида бир нусхада баланс чоп этилади ва кунлик йиғмажилдга тикилади. Бош банкда бутун банк бўйича ягона баланснинг кунлик чоп этилиши банк томонидан мустақил белгиланади. Филиаллари мавжуд бўлмаган банклар мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда чоп этади. 143. Банкнинг ягона баланси банк раҳбари ва Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи) томонидан имзоланади. Филиаллар баланси филиал бошқарувчиси ва унинг бош бухгалтери томонидан, касса операциялари бўйича ҳисоботларга улардан ташқари касса мудири ёки масъул касса ходими имзо чекади. 144. Банклар баланси бошқа зарур маълумотлар билан биргаликда Марказий банкка тақдим қилиш учун Бош сервердан Банк тизими маълумотлар омбори (бундан кейинги ўринларда БТМО деб юритилади)га узатилади. 145. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош бошқармаларининг балансларини алоҳида жамлаб, сўнгра бутун республика банклари бўйича йиғма баланс тузади. 146. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк баланси Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти томонидан, тижорат банклари баланслари Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти томонидан таҳлил қилинади. 147. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг департаментлари БТМО дан ўрнатилган тартибда баланс ва бошқа тегишли маълумотлар олиши мумкин. Download 159.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling