Режа: Бетон аралаштиргичлар; Қоришма аралаштиргичлар; Бетон ташувчи автомобиллар; Бетон насослари. Бетон аралаштиргичлар


-расм. Даврий ишловчи горизонтал валли қоришма аралаштиргич


Download 132.79 Kb.
bet4/5
Sana08.05.2023
Hajmi132.79 Kb.
#1445369
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бетон ва қоришма тайёрлаш машиналари

72-расм. Даврий ишловчи горизонтал валли қоришма аралаштиргич
1-аравача; 2-устун; 3-подшипник; 4-паррак вали; 5-барабан; 6-тўсиқ;
7-даста; 8-редуктор; 9-электродвигателp.
Бетон ташувчи автомобиллар.
Бетон ташувчи автомобиллар рама орқали автомобилp шассисига ўрнатилган совуқ ўтказмайдиган қилиб ҳимояланган, қопқоғи зич беркитиладиган махсус идишдан иборат. Идишнинг шакли бетон қоришмасини жуда кам қолдиқ билан тўкишга имкон беради. Гид­равлик юритма механизми идишнинг олд қисмини горизон­тал ўқ атрофида 90° га кўтариш ва 700 ёки 1600 мм баландликдан қоришмани туширишни таъминлайди. Идишни кўтаришда устуворликни таъминловчи ва шассининг орқа кўпригини қў­шимча юклардан бўшатувчи гидравлик таянчлар мавжуд. У қоришмани ташиш вақтида қотиб қолишдан сақловчи гидравлик узатма ёрдамида қўзғатувчи конструкцияга эга. Автомобилp шассиси­нинг базасига кўра бетон ташувчи автомобиллар сиғими 1,6 ва 4 м3 бўлади.
Қоришма ташувчи автомобиллар. Мўътадил иқлимнинг ҳарорати - 5оС дан кам бўлмаган шароитда қурилиш қоришма­ларини ташиш ва маълум миқдорда тақсимлаш махсус қоришма ташувчи автомобилларда амалга ошири­лади. Қоришма ташувчи автомобилда бурчак остида жойлашган иссиқ тутувчи цилиндр кўринишидаги идиш ва унинг юқори қисмида тушириш тешиги жойлашган, остки қисмида эса шиберли қирқувчи затвор бўлиб, у қоришмани маълум миқдорда узатиб туришни таъминлайди. Идиш ичига ясси парракли қоришмани қўзғатувчи вал ўрнатилган. Гидравлик юритма ва шибер затвори автомо­билp двигателидан олинган қувват ҳисобига ҳаракатга келтирилади. Бошқариш гидравлик тақсимла­гичлар билан қўлда олиб борилади. Ав­томобилp шассисига қараб қо­ришма ташиш автомобиллари сиғими 2,5 ва 3 м3 ни ташкил қилади.
Бетон қориштирувчи автомобиллар. Бу машиналар миқ­дорланган бетон қоришмаси компонентларини ташиш, бетон қо­ришмасини йўлда ёки қурилиш объектига келганда тайёрлаш, тайёр бўлган бетон қоришмасини сўралган қурилиш объектларига элтиб бериш учун мўлжалланган. Бетон қоришти­рувчи машиналар қуритилган тўлдирувчиларнинг қуруқ ара­лашмаси, тўлдирувчилари табиий намликда бўлган қуруқ аралашма, қуруқ аралаштирилган қоришма, сувли ара­лаштирилмаган ёки тайёр бетон қоришмаси билан юкланиши мумкин.
Бетон қориштирувчи автомобилp қуруқ бетон компонентлари аралаш­маси билан марказий бетон заводида юкланади, сув қўшиш ва қоришмани аралаштириш эса қурилиш объектига келгунга қа­дар йўлда бажарилади. Бетон қориштирувчи машиналарга тайёр бетон қоришмаси юкланса, бу машиналар бе­тон ташувчи машиналар каби қўлланилиши мумкин. Бетон қо­риштирувчи автомобилp схемаси 73-расмда келтирилган.



Download 132.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling