Режа: Бетон аралаштиргичлар; Қоришма аралаштиргичлар; Бетон ташувчи автомобиллар; Бетон насослари. Бетон аралаштиргичлар


-расм. Мажбурий аралаштирувчи, узлуксиз ишлайдиган бетон аралаштиргич


Download 132.79 Kb.
bet3/5
Sana08.05.2023
Hajmi132.79 Kb.
#1445369
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бетон ва қоришма тайёрлаш машиналари

71-расм. Мажбурий аралаштирувчи, узлуксиз ишлайдиган бетон аралаштиргич.
1 - электродвигателp; 2 - тасмали узатма; 3 - редуктор; 4 - муфта; 5 - тишли узатма; 6 - корпус; 7 - паррак; 8 - куракча; 9 - втулка; 10 - вал; 11 - подшипник; 12 - подшипник.

Қоришма аралаштиргичлар


Қоришма аралаштиргичлар ғишт териш, сувоқ ва пардозлаш ишларида қўлланиладиган цементли, оҳакли, гипсли, шлакли ва таркиби мураккаб қоришмаларни тайёрлашга мўлжалланган. Кострукциясига кўра булар ишчи қисми (парраклар) нинг ишлов берилаётган муҳитга куч билан таъсир этувчи, узлуксиз ишловчи машиналардир. Парракларнинг шакли ва жойланиши олинаётган материалларга боғлиқ.
Парракли аралаштиргичлар вертикал парракли ва горизонтал парракли валли ҳамда турбулентлиларга бўлинади. Парракли аралаштиргичларнинг вертикал, горизонтал, валли турининг, парраги аралашманинг бутун ҳажмини аралаштиради, улар ғишт териш ва сувоқ қоришмаларини тайёрлашда қўлланилади. Турбулентли аралаштирувчилар аралаштирилаётган массанинг оқими ва диаметри, аралаштирув сиғимининг диаметридан 2-2,5 марта кичик бўлган, ротор билан ҳосил қилинади. Роторнинг айланишлар тезлиги эса одатдаги парракли аралаштиргичлар валининг айланишидан 10-15 марта юқорироқ. Шунинг натижасида аралашаётган массада марказдан қочма кучлар ҳосил бўлади ва аралашаётган массанинг бутун ҳажмини ҳаракатга келтирувчи интенсив оқимлар пайдо бўлади.
Кўчиб юрувчи қоришма аралаштиргичлар 30, 65, 125 ва 250 литр тайёр аралашма ҳажмига эга бўладилар, станционар ишловчилари эса 400, 800 ва 1200 литр ҳажмга эга бўлади. Тайёр қоришма ҳажми 30 ва 65 литрли қоришма аралаштирувчилар бевосита ишлаб чиқариш жойларида ўрнатилади ва улар юклаш ҳамда миқдорлаш мосламаларига эга бўлмайдилар. Уларнинг иши кўпроқ қуруқ шароитда самаралироқ бўлади. Горизонтал валли даврий ишлайдиган қоришма аралаштиргичлар (72-расм) аравача 1, барабан 5, редуктор 8 ва электродвигателp 9 дан иборат. Барабан (бункер) иккита устун 2 ларга таянади ва дастак 7 ёрдамида айлантирилади. Барабаннинг юклаш тешиги, барабанга юкланаётган курак тушиб қолишини олдини олувчи тўсиқ 6 билан таъминланган.


Download 132.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling